Якка тадбиркорлик-Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 1 январдан бошлаб, амалдаги қонунчилигига мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидагилар киради: якка тадбиркорлар, унча катта бўлмаган фирмалар ва ўртача йиллик ходимлар сони 100 киши атрофида бўлган кичик корхоналар
Хусусий тадбиркорлик- жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятининг юритилиши тушунилади:
• юридик шахс ташкил қилмасдан;
• мустақил равишда, ишчиларни йўллаш ҳуқуқисиз;
• тадбиркорга тегишли мулк асосида, шунингдек, мулкка эгалик қилиш в мулкдан фойдаланишнинг бошқа ҳуқуқига асосан.
Қишлоқ хўжалигида хусусий тадбиркорлик – қишлоқ хўжалигида хусусий тадбиркорликнинг ташкилий –ҳуқуқий шакллари Ўзбекистон Республикасининг 1998-йил 30 апрелда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Ⱪонунларида ўз ифодасини топган. Фермер хўжалиги ўзига хос муддатли ижарага берилган ер майдонларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштирувчи, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи, фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
Хусусий корхона – Бизнесни бошқаришнинг соддалиги;
• Таъсис ҳужжатларини тайёрлаш (фақат низом) ва корхонани давлат томонидан расмийлаштириш (рўйхатдан ўтказишm) ва ниҳоятда соддалаштирилган;
• Низом фондининг миқиёси корхона эгаси томонидан белгиланади;
• Ишчиларни йўллаб ишлатиш имконияти мавжуд;
• Фойда солиғи ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангая мулк эгаси эхтиёрига келиб тушади ва солиққа тортилмайди.
Таъсисчи ўз корхонасининг маъсулиятига (жавобгарлигига) унга тегишли мулк билан жавобгар ҳисобланади.
Маъсулияти чекланган жамият (MЧЖ) 2- Ҳар бир қатнашчининг моддий жавобгарлиги жамиятнинг Низом фондига қўшган суммаси билан чекланади;
• Низом фондининг энг кичик ўлчами 50 МҲТМО (меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал ўлчами)га тенг;
• Бизнесни ёлланма ижрочи директор ёрдамида бошқариш имконияти мавжуд.
Кредитлаш ва битимлар тузиш имкониятининг чекланганлиги (жавобгарлик корхона Низом фонди ўлчами билан белгиланади).
Do'stlaringiz bilan baham: |