Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути
-чизма Ушбу чизмада 100дан ортиқ хизмат кўрсатиш бозорида ресторанларнинг улуши кўрсатилган
Download 0.87 Mb.
|
туризм иктисодиёти маруза матни111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Манба; NRN Research
- 1-жадвал. Корхоналар сони бўйича биринчи 30 та ресторан тармоқларининг таснифи.
- Манба : NRN Research, Nations Restaurant News Top Restaurant Chains and Restaurants Institutions. 2003 y.
- 6.2.Дунё миқёсида овқатланиш тармоқларининг кенгайиши.
- 6.3. Ресторанларда таннархга таъсир қилувчи омиллар.
1-чизма
Ушбу чизмада 100дан ортиқ хизмат кўрсатиш бозорида ресторанларнинг улуши кўрсатилган. 5,5 бошқалар 1,3 кафетерия 4,2 Стейка қўшимчалари 5,5 паранда таомлари таклифлари 5,9 Мехмонханада 6,5 тематик хизмат 7,5 Оилавий тушлик 10 Пицерия 12,7 Яхна таомлар 40,9 сендвичлар таклифи 0 10 20 30 40 50 % Манба; NRN Research Америкада ресторан бизнесида бир қанча холдинг гурухлари бир қатор товар маркаларига (белгиларига) эга. Масалан; “Пицца-Хат” “Пепсико Инк” компаниясига қарашли, “Тако Белл” эса “Кентукки Фред Чиккен” компаниясига, “ТВ холдинг ИНК”га “Денис”, “Куинсис”, “Эль Полло Локо” ва “Кантин Корп”лар киради. Охирги йилларда Американинг йирик ресторан занжирлари стратегияси асосан кечки пайт овқатланишга қаратилган, чунки бундан катта даромад келади. 1-жадвал. Корхоналар сони бўйича биринчи 30 та ресторан тармоқларининг таснифи.
Манба: NRN Research, Nations Restaurant News Top Restaurant Chains and Restaurants Institutions. 2003 y. Америка Миллий Ресторанлар ассоциацияси маълумотларига кўра, 2003 йилда мамлакатда умумий овқатланишда 887 минг корхона хизмат кўрсатиб, 320 млрд, доллар савдо тушумига эга бўлди ва хизмат кўрсатиш штатларида 9,5 млн. киши қатнашди. 6.2.Дунё миқёсида овқатланиш тармоқларининг кенгайиши. Ҳозирги вақтда дунёда ресторанлар концепцияси йирик савдо марказларида юқори суратда ривожланмоқда. Бундай хизматлар ёрдамида бу савдо марказларига ташриф буюрувчилар сони ортмоқда, натижада савдо ҳажми 10-30% га ошди. Масалан: Буюк Британияда 1000 га яқин шу турдаги ресторанлар мавжуд. Бу концепцияларнинг хилма-хиллиги савдо марказларидага бир қатор кафе ва ресторанлардан ташкил топган “Шахобча”лар концепцияси билан изоҳланади. Лондон марказидаги “Мевеникс Марше” ресторанида битта бўлимда бир вақтнинг ўзида 7 та унчалик катта бўлмаган ресторанларга хизмат кўрсатилади10. Туристларни овқат билан таъминлаш схемаси турнинг шаклига, туристларнинг категориясига, биноларнинг қурилиш жойларига яқин ёки узоқлигига ва бошқа факторларга боғлиқ. Овқат билан таъминлаш тартиби йўлланма, шартнома, Ваучерда кўрсатилади. +оидага кўра, нонушта туристларга “швед столи” тизими шаклида берилади бу ўз-ўзига хизмат қилиш ва ассортиментда мавжуд бўлганлари ўзларининг хохишларига бинаон амалга оширилади. Мехмонхоналарда кўпчилик нонушталар кафеда-буфетда, ресторанда ёки хонага буюртма бериш орқали бўлади. Минибари ва ошхонаси бор номерларда нонушталар мустақил тайёрланади. Овқатланишнинг “яримпансион” шаклига кўра туристларга умумий тушлик овқат ёки кечлик белгиланган вақтда берилади. “Тўлиқ пансион”да эса овқатланиш 3-4 марта бўлади. Табиийки спорт, овчилик, алпинистик ва бошқа турдаги якка тартибдаги турларнинг овқатланиш шакли (мустақил) махсус полуфабрикант ва концентрантлардан мустақил тоам тайёрлашга асосланган. 6.3. Ресторанларда таннархга таъсир қилувчи омиллар. Охирги 50 йилда мехмонхоналардаги кузатилган муаммолар ресторанларда кузатилмади. Чунки ресторанлар мехмонхона бўлимлари ичида қуйи бўлим бўлароқ, функцияларини юргазадилар. Фақат охирги йилларда катта ресторанларнинг ва занжир ширкатларнинг ривожланиши билан бирга бу бўлимларда ташкил қилиш функцияси катта бир аҳамият касб этди. Катта ресторанларда бошқарувчи 2 та позициядан жавобгар бўлади. Назоратчи (кассир ва ходимлардан жавобгардир) ва бошқарувчининг ёрдамчиси бўлимларда ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва ичимлик ишлаб чиқариш ресторандан ҳосил бўлади. Ташкилий (организацион) жадвалларининг 2 та аҳамиятли омили мавжуддир: 1. Ресторанларнинг кўламига кўра қилинадиган асосий ишларда унчалик фарқлилик аҳамиятли эмасдир. Овқат сервисининг муваффақиятли бўлиши учун персоналлар ўртасида таъсирчанлик ва координацион жуда аҳамиятлидир. Шуни эсдан чиқармаслик керак бўлган бошқа бир хусусда овқат сервиси шахсий муносабатларга боғлиқ бир индустриядир. Америкада 1 йилда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва ичимликнинг тўртдан бир қисми турар жойларидан ташқарида мехмонхона ва ресторанларда истеъмол қилинмоқда. Давлатнинг чакана савдосида 4 чи ўринни эгалламоқдадир. Мехмонхоналарда овқат ва ичимлик сотиш даромади хона сотиш даромадига тенг, ҳаттоки кўпроқ бўлиб даромаднинг 50% га яқинини ташкил қилмоқдадир. Ресторан бўлими хизматларининг жуда кўп куч, турли хил ва юқори даражада жавобгарликли ишлар бўлганлиги қабул қилинса ҳам, ҳаммаси текширилганида, жами комплекс ишларнинг овқат-ичимлик бўлимининг яхши ташкил қилиниши орқали жуда оддийлаштирилиши ва яхши тарбия кўрган, етарли тажрибага эга бўлган бошқарувчи томонидан қулайлик билан бошқарилиши аниқдир. Мехмонхоналарда овқат сервиси жуда яхши йўлга қўйилганлиги ва хусусиятли инсон кучи манбаи билан қўллаб қувватланганлиги тақдирда фойдали бирор муассаса бўлади. Акс ҳолда катта талофатларга сабаб бўлган бир мехмонхона бўлими ҳолига келади. Ривожланган бир мехмонхонанинг овқатланиш сервисида 5 та асосий қуйи бирлик бордир. Овқатланиш ва ичимлик бўлимининг энг аҳамиятли вазифаларидан бири овқат ва ичимлик таннархини назорат қилишдир. Чунки, тайёрланган порселарнинг вақтида сотилиши, омборга ва ошхонага келтирилган бир неча кунлик моддаларни тез бузилмаслиги каби вазиятлар таннархларни оширади. Яхши натижага эришиш учун сотиб олишдан сотишгача бўлган озиқ-овқат ва ичимликнинг ҳар бир вақтини алохида тушуниш керак бўлади. Овқат ва ичимлик бўлими бошқарувчиларининг бу омилларни доимо кўз остида тутишлари ва фаолиятларнинг салбий таъсир кўрсаткичларига имкон бермаслик мажбурияти бордир. Шуни унутмаслик лозимки, мехмонхонанинг хўжалик-чиқими бўлиб, овқат ва ичимлик харажатларига кетмокдадир11. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling