Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мавофиқлаштириш худудий бошқармаси
Download 92 Kb.
|
биоэтика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биоэтика бўйича комиссия
Биоэтика «принципиализми»
Биоэтика доирасидаги баҳс-мунозаралардан маълум бўладики, бу соҳанинг машҳур бўлишида “принципализм” жумладан, шахс мустақиллигини ҳурмат қилиш, унга зарар етказмаслик, унинг фойдасидан келиб чиққан ҳолда иш тутиш, адолат каби тамойиллар устувор аҳамият касб этади ва биоэтика дилеммаларини ҳал этишда фойдали инструмент ҳисобланади. Шу соҳа аксарият мутахасисларининг фикрича, мусулмон жамиятининг олдида турган ахлоқий муаммоларни ҳал этишда бундай ёндашувнинг ўзи камлик қилади. Чунки мусулмонлар жамиятида азалдан шаклланиб келган маданий ўзига хослик, йўл-йўриқлар борки улар хусусан Ислом ҳуқуқи тамойиллари Ислом биоэтикасини ривожлантиришдаги устунлар бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги вақтда ислом этикасидан биотиббий этикани ажратиб олишга қизиқиш кучайиб бормоқда. Баъзан бундай ҳаракатлар «Мазкур масалага доир табиий ва диний омилларни ўрганмай туриб, Ғарб биотиббий этикаси принципларининг шариат тизими пайдо қилган исломий этика билан бирлаштиришга уриниш» деб танқид қилинади. Умуман, ижтимоий хайротлар (маслаҳа), зарарни даф қилиш (ла зарар ва ла дирар), адолат, зарурат ва фалокатдан ҳимоя принциплари исломий биоэтик адабиётларида кўп учрайди. Ушбу соҳа мутахассислари «Исломий биоэтика асослари»ни саккизинчи ўринга қўйишларининг ўзи ислом фиқҳи, одоби, фалсафа ва тиббиёти уламоси иштирокида исломий асосга қурилган, соҳанинг барча иштирокчиларига бирдай мақбул бўлувчи биотиббий одоб (этика) қоидаларини қабул қилишга эҳтиёж борлигини кўрсатади. Таъкидлаш лозимки, бундай қоидалар ишлаб чиқилаётганда методика энг асосий аҳамиятга эгадир. Биоэтика бўйича комиссия Ислом оламидаги биоэтика бўйича муаммолар биринчи ўнталигининг сўнггиси “Биоэтика бўйча комиссия”дир. Тахминан ўн йил олдин Соғлиқни сақлаш халқаро ташкилоти ва ЮНЕСКО каби халқаро ташкилотларнинг тавсиялари билан мусулмон мамлакатларида ҳам этика бўйича миллий комиссиялар ташкил қилина бошланди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, илмий тадқиқотлар этикаси (шу жумладан, “Илмий этика бўйича комиссия”) доирасида тузилган 20 та саволга респондентлар томонидан берилган жавобларда биоэтика муаммолари дастлабки ўнталикка ҳам киритилмагани маълум бўлди. Бундан маълум бўладики, сўровда қатнашган респондентлар “илмий тадқиқот этикаси”га эмас балки “этика бўйича комиссияси” фаолияти хусусан шифохоналардаги тиббий маслаҳатлар ва ташкилий этика масалаларга кўпроқ қизиқиш билдирганлар. Шу билан бирга бугунги кунда кўп миллатлар иштирок этувчи тадқиқот лойиҳаларида Ислом давлатлари сони ошиб бормоқда. Шу маънода, этика бўйича комиссия ваколатига умумий масалалар билан бир қаторда мазкур лойиҳаларни хориждан туриб бошқариш, молиялаштириш ва бу ҳамкорликдаги лойиҳа иштирокчиларини ҳимоя қилиш жараёнини назорат қилиш киради. Юқорида айтиб ўтилганидек, сўров анкетасида рейтингга киритилмаган бошқа масалалар ҳам бўлган. Мисол учун, эмбрионлар донорлиги ва суррогат оналик фақат Эронда қўлланилади, бошқа мусулмон мамлакатларда эса ман этилган, шу боис бу масалалар муҳокама қилишга арзийдиган долзарб мавзу эмас ва аксар мусулмон мамлакатларда устувор биоэтик муаммо эмас. Шунингдек, мураккаб замонавий технология ва ресурслар ёрдамида амалга ошираладиган наноэтика масаласи, мусулмон мамлакатларнинг биоэтика соҳасидаги устувор масалалар қаторига ҳали етиб келмаган. Аммо табиатни муҳофаза қилиш этикаси ҳамда хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш каби бошқа муҳим биоэтик масалалар мусулмон мамлакатларда биоэтик соҳасидаги муноқашаларнинг устувор йўналишларидан бирига айланмаганининг сабабларини ҳали яна татбиқ этиш керак бўлади. Download 92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling