Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet35/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

3.2. Ўзбек тилида кўз, қўл ва юрак компонентли ФБларнинг окказионал услубий хусусиятлари
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ФБларнинг окказионал вазифалари уларнинг узуал қўлланишидан фарқли ўлароқ фақат муайян матнлардагина рўёбга чиқади. Бундай вазифалар ФБларнинг «табиий» (узуал) вазифаларини ҳар жиҳатдан тўлдирувчи хусусиятга эгадир, чунки окказионал вазифалар ФБларнинг услубий жиҳатдан потенциал имкониятларини юзага чиқарувчи воситалар саналади.
Кузатишларимиз шундан далолат берадики, кўз, қўл ва юрак компонентли ФБлар асосан қуйидаги окказионал услубий вазифаларни бажариш учун хизмат қилади:
1. Сарлавҳа бўлиш вазифаси. ФБлар фикр ва ҳис-туйғунинг муҳим ифодаси бўлиш билан бирга бадиий ва публицистик асарларда сарлавҳа вазифасини ҳам бажаради. Масалан, шоир Ориф Одилхонов ўзининг шеърларидан бирини «Кўзларим қаросига» деб номлаган бўлса яна бирини «Қўлга олар оламни» деб номлаган. Дастлабки ибора кўзим қароси оғзаки услубга хосланган бўлиб, у якка-ю ягона ва қадр-қиймати беқиёс, юксак маъноларида қўлланилади. Ёки А.Ориповнинг «Адолат кўзгуси» (2005 йил, 253-б) номли китобида муаллиф билан ўтказилган суҳбатлардан бири “Маърифатли инсон узоқни кўзлайди” дея номланган. Бу ерда қўлланилган узоқни кўзламоқ ибораси китобий услубга хосланган ибора бўлиб, чуқур фикрлайдиган, ақлли инсонларга нисбатан қўлланилади. Ёки шоир Шавкат Раҳмон «Сайланма»сини ўқир эканмиз, унда «Очиқ қолган кўзлар» номли шеърга кўзимиз тушди. Шоир Чори Аваз «Сайланма»сидаги шеърларидан фақат биттасига «Умидсизлик қўлидан келмас» дея ном берган. Шоир Мирпўлат Мирзонинг шеърларини кузатар эканмиз, унда сарлавҳа вазифасидаги ибора кўзларида зиё сачрайди ибораси шу номли шеър таркибида ҳам учрашига гувоҳ бўлдик:
Кўзларинг ҳамиша сачратиб зиё,
Омадинг ҳаётда чексиз чопса ҳам.
Унутма – серғулу, кўҳна дунё бу,
Сендек мағрурларни жуда кўп кўрган.
Шоир Э.Воҳидов ўзининг шеърларидан бирига “Кимни этмас бу кўнгил шайдо” деб сарлавҳа қўйган эди. Бу сарлавҳа таркибида қўлланган китобий услубга хосланган кўнгил шайдо этмоқ ўзлашма фраземаси юрагини шайдо этмоқ билан вариантдош саналиб, ишқ, севги дардига мубтало бўлган ёш лирик қаҳрамон ҳис-туйғуларининг ёрқин ифодаси учун хизмат қилган: Дунё экан… // Ишқ деган савдо // Борми фақат менинг бошимда?! // Кимни этмас бу кўнгил шайдо // Ким шеър ёзмас менинг ёшимда [1-том, 54].
ФБлар айниқса, газета ва журналларда эълон қилинган мақолаларнинг сарлавҳалари вазифасида кенг қўлланади.83 Масалан, “Қош қўяман деб...” (Зарафшон. 11.06.2001), “Иш бошининг қўли калта” (Зарафшон, 22.06.2008), “Қўл келяпти” (Зарафшон, 2006, 3-сон) ва ҳ.
«Зарафшон» газетасининг 2006 йил 3-сонидаги мақолалардан бири «Қўл келяпти» дея номланган. Бундаги қўл келмоқ ибораси манфаатига мос тушган ҳолда қулайликлар бермоқ маъносини ифодалайди.


  1. Download 300.38 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling