Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Кўзга суртай нонларини, нонларини


Download 300.38 Kb.
bet37/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Кўзга суртай нонларини, нонларини.
Тилимизда «пул, бойлик – қўлнинг кири» деган ибора тез-тез ишлатилади. Дарҳақиқат, у қўлга юқади, бирпас туриб сўнг яна кетади. Шунинг учун ҳам пулга кўп меҳр қўйиб, уни тўплашга ружу қўйиш яхшиликка олиб бормайди. Кир тўпланиб қолса, турли юқумли касалликларни келтириб чиқаргани сингари, пулнинг кўпайиб, туриб қолиши ҳам киши билмас маънавий-ахлоқий хасталикларни келтириб чиқаради. Шоир С.Саййиднинг яна бир «Аҳмад фермер» сарлавҳали шеърининг биринчи ва охирги мисраларида ана шу қўлнинг кири ибораси фермернинг «Бойлик нима?» деган саволига жавоб тариқасида рефрен вазифасида қўлланган:
Аҳмад фермер деганлари Деновдадир,
Ҳар бир куни меҳнат билан синовдадир.
- Бойлик нима? – дейди фермер. –Қўлнинг кири,
Бугун сенда, эрта эса бировдадир.


...- Бойлик нима? – дейди фермер. –Қўлнинг кири,
Бугун сенда, эрта эса бировдадир....
Ёки шоир Абдулла Ориповнинг «Дуо» шеърини кўздан кечирсак, шеър жами уч байтдан иборат эканлигига гувоҳ бўламиз. Унинг биринчи ва учинчи (сўнгги) мисралари охирида қўли баланд ҳамда қўли паст иборалари маълум бир сўзлар билан бирикиб, такрор қўлланган:


Расул бир умматни алқаб доимо,
Шаънига дуолар айтгувчи эрди.
Қўлинг баланд бўлсин десалар, илло,
Қўлинг паст тушмасин сира ҳам дерди.


Расулуллоҳ деди: - Тингла, эй уммат,
Ёнган чироғингга дуо пиликдир.
Қўлинг баланд бўлса, билки- бу неъмат,
Қўлинг паст тушмоғи тиланчиликдир. (Танланган асарлар, II , 207 )
Насрий асарларда ҳам ибораларнинг такрор қўлланиши фикрнинг кучайтириб таъкидланишига хизмат қилади: У дам ўчоқ бошига чопар, дам қайтиб келиб, Ҳикматиллонинг ишини кузатар, «Вой, айланиб кетай, сўйлоққинам, қўли гул-да бўтамнинг, қўли гул-да!» деб айланиб-ўргилар, яна ҳар сафар: «Қоғозига қараб ишла, пожарний меҳнатингни йўққа чиқариб, қайта буздириб юрмасин, сўйлоқжон!» деб, қўшиб қўйишни ҳам унутмас эди (О.Ёқубов, Биллур қандиллар); Кўзларим илҳақ, жуда илҳақ излаган қўш табақа эшик худди мени бағрига чорлаётгандек очиқ эди (Л.Бўрихон, Жазирамадаги одамлар); Шафқатсиз фожиа куни Мамат мерган Маржонтов этагида бўладиган катта улоққа отланди. У маҳалда ҳали ўн гулидан бир гули ҳам очилмаган Бибисора, қўлида Маржоной, уни анча ергача кузатиб қўйди, сўнг, худди бугунгидай ўзини қўярга жой тополмай, юраги ўйнайверди, ўйнайверди (О.Ёқубов, Адолат манзили); Бир кун унинг қўли устун бўлади, бир кун бунинг қўли устун бўлади, доим бир ёқ бўлиб турмайди (Холдорхон).


  1. Download 300.38 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling