Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet22/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Юрак-бағрим силқиллар.
Ёзувчи Одил Ёқубов «Адолат манзили» романида юрагини эзмоқ иборасининг юрагини кемирмоқ, юрагини қақшатмоқ, юракни тилка-пора қилмоқ вариантларидан фойдаланган.
Газетани очса ҳам, телевизорнинг қулоғини бураса ҳам – юракни қақшатадиган биттаю битта гап: бошқа ҳамма эл, ҳамма юрт – ҳалол, пок, у ёқларда на қаллоблик бор, на кўз-бўямачилик, на ўғрилик! (О.Ёқубов, Адолат манзили); …Шу боисдан чор атрофдан «Калит, калит кимда?» деган бақириқ-чақириқлар эшитилиб турибди-ю, лекин калит топилгунча бутун қўра олов ичида қолипти! Қўра ичкарисидан юракларни тилка-пора қилувчи зорли маърашлар эшитилармиш, бу маърашлар бир-бирларини йўқлаб йиғлаган она-болалар фарёдини эслатармиш (О.Ёқубов, Адолат манзили).
«Адолат манзили» романида ёзувчи юракни кемирмоқ иборасининг таркибида «аёвсиз», «каламушдай» ўхшатишини; «Биллур қандиллар» қиссасида эса «пинҳоний дард» сўзларини киритиб, фразема компонентининг маъно таъсирчанлигини янада кучайтирган: -Агар раҳматли падарининг насиҳатига кирганида ҳозир бу фарзни бажо келтириб, юрагини каламушдай кемираётган тизгинсиз ғам-андуҳларни бир лаҳзага бўлса-да, хаёлидан чиқарармиди? (О.Ёқубов, Адолат манзили); Ҳа, юрагини аллақандай пинҳоний дард кемирган бу ғамгин жувон у билган ва негадир енгилтак деб ўйлаган Нилуфар эмас, бу тамом бошқа, унсиз изтироб чекаётган пок, самимий, гўзал бир аёл эди (О.Ёқубов, Биллур қандиллар).
Юрагини кемирмоқ иборасини ёзувчи А.Қаҳҳор юрагини сичқон кемирмоқ тарзида қўлласа, Н.Норқобилов бу фразема таркибини «аёвсиз» сўзи ҳисобига кенгайтиради:
Юрак! Юрагимни худди сичқон кемираётгандай! Марасул. (А.Қаҳҳор); У юрагини аёвсиз кемираётган ғуссаниниг боисини англаёлмай, теварагини гир қуршаган тоғу тошларга маъюс ва ғамгин термулиб қолди (Н.Норқобилов, Пахмоқ).
Ёзувчи Саид Аҳмаднинг “Ҳукм” қиссасида юрагини эзмоқ иборасининг яна бир синоними юрагини пармаламоқ фразеологизми ҳосил қилинган. Бу фразеологизм оғзаки сўзлашув нутқига хосланганлиги билан ажралиб туради: Бу қўшиқлар ўртаган, ўксиган қалбнинг нидоси бўлиб, темирчи йигитнинг юрагини пармаларди (С.Аҳмад. Ҳукм).
Демак, юракни эзмоқ иборасининг қуйидаги синонимларини кўрсатиш мумкин:
Ю ракни эзмоқ Юрак- бағрини силқиллатмоқ
Юракни қақшатмоқ
Юракни кемирмоқ
Юракни зирқиратмоқ
Юракни вайрон қилмоқ
Юракни тилка-пора қилмоқ
Юрагини пармаламоқ
Тилимизда мавжуд юраги куймоқ ибораси Ш.Раҳматуллаевнинг луғатида моносемантик фразема тарзида изоҳланган бўлиб, унинг кучли даражада чанқамоқ маъносини ифодалаши кўрсатилган: «Қани, Муҳиддин ака, юрагингиз ҳам куйгандир, қовунга марҳамат»,деди Муҳиддин (Р. Файзий. Чўлга баҳор келди).
Аммо бизнингча, мазкур ибора полисемантик характерга эга бўлиб, иккинчи маъноси «ачинмоқ, ўкинмоқ»дир: Билгани учун ҳам ичидан зил кетар, шундай бир ит ўзиники бўлмаганидан юраги куйгани куйган эди (Н.Норқобилов. Оқбўйин).
Тилимизда юрагини қон қилмоқ, юрак-бағри қон бўлди сингари умумтуркий иборалар полисемантик хусусиятга эгалиги билан ажралиб туради. Бу ибораларнинг бир маъноси «руҳий азобланмоқ» бўлса, яна бир маъноси «дилтанг бўлмоқ, зиқ бўлмоқ»дир [ЎТФЛ, 321]. Юрагини эзмоқ ибораси мазкур ибора ифодалаган иккинчи маънони ифодалашига кўра ўзаро синонимлик ҳосил қилади: Эҳтимол, Суюн бургутнинг бошига тушган кўргуликдан эзилиб, ўзини қўйишга жой тополмай, юраги қон бўлиб ўтиргандир?! (О.Ёқубов, Адолат манзили).
Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достонида эса бу умумтуркий ибора «жонлантирмоқ, ҳаёт бағишламоқ» маъноларида қўлланган:
Лайли ишқин танимда жон қил,
Лайли шавқин юрагимда қон қил (Л.М., 73 б).
Юрагини тирнамоқ икки компонентли феъл ибораси яширин ҳолда руҳан безовта қилмоқ маъносини билдиради. ЎТФЛда бу иборанинг дил(и)ни тирнамоқ, юракни тимдаламоқ вариантлари мавжудлиги кўрсатилган. Ёзувчи О.Мухтор бу иборанинг юрагини тимдаламоқ вариантидан фойдаланган бўлса, Ойбек «Навоий» романида эса бу иборанинг оғзаки сўзлашувга яқин «юрагини тилмоқ» вариантини келтирган: Навоийнинг юрагини аламнинг пўлати чуқур тилиб кетди. Йиғлагуси келдию, лекин ўзини тутиб қолди (Ойбек, Навоий); Бир бўлакчаси юрагини тимдалаётган улкан аламни елкасидан улоқтирай деб югуриб-елиб юрган одамлар изи (О.Мухтор, Оппоқ қор).

Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling