Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet20/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

2.3. Ўзбек тилида юрак компонентли соматик фраземаларнинг парадигматик ва синтагматик хусусиятлари
Маълумки, юрак сўзи умумтуркий сўз бўлиб, «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да унинг қуйидаги уч маъноси кўрсатилган:
1 анат. Одам ва ҳайвонлар кўк­рак қафаси ичида жойлашган, уларнинг қон айланиш системасидаги мускул қоп­чиққа ўхшаш марказий аъзо. 2 кўчма Кишининг ҳис-сезгиси, руҳи, кечинмаларининг рамзий маркази, улар сақланадиган жой; қалб, дил. 3 Қўрқмаслик, жасорат ва ш.к. рамзи.
Тилимизда юрак компонентли феъл, сифат ва от иборалар шаклланганини учратиш мумкин. Юрак компонентли феъл иборалар: юраги ачимоқ, юраги сиқилмоқ, юраги ғаш бўлмоқ, юракдан урмоқ, юраги бетламоқ, юраги ғашланмоқ, юраги қинидан чиқмоқ каби. Юрак компонентли сифат иборалар: юраги қон, юраги қора, юраги безовта, юраги тоза, юрак- бағри хун, юраги хира, юраги тош, юраги соф, юраги покиза, юраги кенг, юраги дарё каби. Кам бўлса-да, юрак компонентли от иборалар ҳам мавжуд: юрак ўйнаши, юрак ғаши, юрак бетлаш каби. Бу фраземаларнинг ички синтактик қурилиши гапга ёки сўз бирикмасига тенг тузилиши билан характерланади.
Юрак компонентли иборалар ичида феъл иборалар нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Юрак компонентли феъл ибораларнинг аксарияти икки компонентли от+феъл моделига эга: юраги ачиди, юраги бетламади, юраги бўшади, юрагига тугмоқ, юрагидан чиқмоқ, юрагидан урмоқ, юрагини ёзмоқ, юрагини очмоқ, юрагини сиқмоқ, юрагини тирнамоқ, юрагини ҳовучлаганча, юрагини ўйнатмоқ, юрагини эзмоқ, юрагини чангаллаб каби. Бунда от туркумига мансуб юрак соматизми жўналиш, тушум ва чиқиш келишиги аффиксларини қабул қилади.
Нутқимизда юраги ёрилмоқ феъл ибораси кишининг ҳаддан ташқари қўрқув ҳолатида ёки юрагини қоқ ёрилаёзди ибораси жуда севиниб кетган ҳолатида ишлатилади: Бу кун жумалик қилиб чиққан эдим. Сизни кўриб севингандан юрагим қоқ ёрила ёзди; сизнинг важоҳатингиз бу? (Ойбек. Қутлуғ қон).
ЎТИЛда ёрилмоқ феълининг бўлинмоқ феълига нисбатан маънодош эканлиги кўрсатиб ўтилган.70 Шуни ҳисобга олган ҳолда, юраги ёрилмоқ ва юраги бўлинмоқ иборалари ўзаро маънодош саналади. Шоир Муҳаммад Юсуфнинг «Озода» шеъри лирик қаҳрамони ўз севгилисини учратганда тушадиган руҳий ҳолати, яъни юраги бўлинмоқ фраземаси муаллиф томонидан юраги қоқ ўртасидан бўлинмоқ тарзида кенгайтирилиб қўлланган, бу эса маънони кучайтиришга хизмат қилган:
Кўрганману, кўрганим эртасидан,

Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling