Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet28/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

3.1.Ўзбек тилида кўз, қўл ва юрак компонентли фразеологизмларнинг узуал услубий хусусиятлари
Ибораларда кенг тарқалган бундай функциялар умумий ва доимий характерга эга бўлиб, бадиий матнларда ҳам, насрий матнларда ҳам кўпроқ реаллашади, улар ФБларнинг ўзига хос, категориал хусусиятлари билан бевосита алоқадордир. ФБларнинг узуал услубий функциялари қаторига олимлар номинатив вазифа, нутқни ихчамлаштириш вазифаси, образли ифодалаш вазифаси, баҳолаш вазифаси, эмоционал-экспрессив функция кабиларни киритадилар.1
1. Кўз, қўл ва юрак компонентли ФБларнинг номинатив вазифаси
Проф. Ш.Раҳматуллаев ибораларни маъно турлари жиҳатидан номловчи иборалар ва ифодаловчи ибораларга ажратиб тасниф қилади. Шулардан номловчи иборалар дейилганда олим предметга хос белгининг номи (дўппининг тагидек), ҳаракат-ҳолатнинг номи (оғиз кўпиртирмоқ), ҳаракатга хос бўлган белгининг номи (эшикдан келмай тешикдан)ни билдирувчи ибораларни тушунади.2 Бундай тасниф эса ибораларнинг маълум қисми матнларда номинатив функция бажариши мумкинлигидан далолат беради. Масалан, қўл кўтармоқ ибораси оддий ҳаракат «тарафдорлигини, розилигини билдирмоқ» маъносини билдиради:
Не деб айтар ул баобрў анжуман,
Қўл кўтарсин ушбу ҳолга розилар. (Э.Воҳидов. Бу замоннинг ғазали, 3-том)


Сайлашса сайлашар-да,
Одам каму, раис мўл!
Майли, яраб қолади... —
Хотинлар кўтарди қўл (Усмон Азим, Дарс китоби).
Юқоридаги шеърда ифодаланган мисраларда қўл кўтармоқ ибораси номинатив функция ифодалаш учун хизмат қилган.
Ёки кўз югуртирмоқ ибораси ҳам «тез ва юзаки қарамоқ» маъносини билдиради (ЎТИФЛ, 150). Иборанинг луғатдаги тавсифида “тез” сўзининг киритилиши “югурмоқ” феъли билан бевосита боғлиқ. “Ирғишлаб бирор йўналишда тез ҳаракат қилмоқ” маъносини англатувчи “югурмоқ” феъли ифодалаган семантик белги кўз югуртирмоқ феълига ҳам кўчган ва шу асосда матнда у номинатив вазифа бажаришга хизмат қилади: Маҳкам атрофидаги болаларга кўз югуртириб олди (П.Қодиров, Уч илдиз); Шайх ака ўтиравериб зерикиб кетганми, залга кўз югуртириб, ёнида ўтирган Адҳам акадан сўради (О.Шарафиддинов, Ижодни англаш бахти).
Шундай қилиб, бадиий матнда ибораларнинг маълум қисми денонатив асосга эга бўлиб, у ёки бу предмет, воқеа-ҳодисани, хатти-ҳаракатни номлайди, сўз-атама сифатида функция бажаради.



Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling