Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet36/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Қофия ҳосил қилиш вазифаси. Маълумки, шеърий нутқда қофия бир-бирига оҳангдош сўзларнинг бирин-кетин тизилиб келиши ва шу асосда оҳангдошлик, мусиқийликни вужудга келтиришни ифода этади. Масалан, адабий тилдаги кўзи очиқ ибораси «барҳаёт», «тирик» маъноларини билдиради [ЎТФЛ, 141]. Шоир Абдулла Ориповнинг «Дил кўзи» номли шеърида кўзи очиқ ибораси қофия сифатида келиб, шеърдаги ритмнинг текис чиқишини таъминлаган:

Кўзи очиқларга роҳатдир дунё,
Кўзи очиқларга лаззатдир дунё.
Тўй ҳам ярашади кўзи очиққа,
Куй ҳам ярашади кўзи очиққа. (А.Орипов. Танланган асарлар, II, 178-б.)
Кўринадики, кўзи очиқ ибораси дастлабки икки мисра бошида келиб анафора санъатини, кейинги мисралар сўнггида қўлланилиб эпифора санъатини юзага келтирмоқда.
Ёки кўзини очмоқ ибораси ЎТФЛ да умумтил ибораси сифатида «ҳушёр қилмоқ, яхши-ёмонни тушунадиган қилмоқ» маъноларини билдириши кўрсатилган [ЎТФЛ, 139]. Шоир Чори Аваз «Замин чорлови» шеърида бу иборани замин тилидан халққа қарата «ҳушёр бўлинглар» дея қофия сифатида такрор қўллаган:
Замин қалқир // Замин лангарини йўқотган гўё // Халқ гуллари, кўзларингни оч // Халқ гуллари, кўзларингни оч.



  1. Рефрен ҳосил қилиш вазифаси.

Маълумки, шеърий нутқ насрий нутққа нисбатан юксак, ўзига хос экспрессив имкониятларга эга. Шеърий нутқ – характер-кечинма, поэтик лексика, интониция, ритм ва мусиқийлик компонентларидан иборатдир.1
Шеъриятда мусиқийлик, ритмнинг вужудга келишида сўз ва ибораларнинг рефрен, қофия, радиф сифатида такрор қўлланиши ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Сўз ва ибораларнинг бундай такрори мисраларнинг параллеллигини кучайтиради, матндаги муҳим тушунчаларни алоҳида таъкидлаш учун хизмат қилади, шу билан шеъриятда мусиқийликни таъминлайди, шеър тузилишининг доимий элементлари ҳисобланган вазн, қофия ва банд билан вобаста, алоқада яшайди. Шеърда ҳар қайси банддан кейин қайтариладиган бир хил мисралар рефрен бўлиб, баъзан шундай такрорланувчи, қайтарилувчи мисралар вазифасини иборалар бажаради. Масалан, шоир Сирожиддин Саййиднинг «Ватан десам» шеърида кўзга суртмоқ ибораси биринчи ва сўнгги байтлар охирида «кўзга суртай нонларини» тарзида рефрен сифатида такрорланган:
Бу диёрнинг айвонлари нурга талош,
Бу диёрнинг кайвониси ою қуёш.
Ватан десам кўзимда ёш, юзимда ёш,

Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling