Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet38/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Градация ҳосил қилиш вазифаси.

«Градация» (лотинча gradatio изчил кучаймоқ сўзидан) мазмунни изчил кучайтириб боришга асосланган услубий фигура. Градациянинг икки хил кўриниши мавжуд бўлиб, биринчиси нутқий бирликларнинг маъносига белги хусусиятни кучайтириш(климакс), иккинчиси эса сусайтириш (антиклимакс) тартибида кетма-кет келтириш орқали намоён бўлади.84 Бадиий асар таркибида иборалар ҳам оддий сўз билан ёнма-ён келиб, уюшиқ бўлак вазифасини бажариши сўз ифодалайдиган экспрессив маънони кучайтиришга, градацияни вужудга келтиришга хизмат қилади: Унга қаттиқ тикиламан, кўз кўзга тушганда, қўлга илинган ўғри мушукдай ўзини йўқотади, кўзлари олазарак бўлади (О.Мухтор. Қалдирғоч ва каламуш); Ахир, қандай қолсин, юрак-бағри жизғанаги чиқиб, куйиб, илвираб турган бўлса... (У.Ҳамдам. Сабо ва Самандар); Мадиев партия-совет арбобларига қўлини пешлади. Кўрсаткич бармоғини бигизлади (Т.Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди); Марҳум хўжайин оламдан ўтар-ўтмасданоқ юртда бошланган бу ёнғинда хуржунлари ҳаром пуллардан қаппайиб, димоғлари шишиб кетган, оламни олдим деб, босар-тусарини билмай қолган: ўпкаларгина эмас, куёви Суюн бургутдек куни кеча оғзи ошга етган ҳалол, покиза йигитлар ҳам бу ёнғин ичида қолганларини кўриб юрган Ветеран бу шумхабарсиз ҳам аллақачон кўнгли беҳаловат, юраги така-пука эди (О.Ёқубов. Адолат манзили); Бир пайтлар Ўроқ ўқиган институтнинг теварагига танда қўйдим. Ўша ёқларда беихтиёр изғиб қолдим. Кўзларим нигорон, юракларим илҳақ эди. Бироқ мен Лолахонни тополмадим (Л.Бўрихон. Жазирамадиги одамлар); Тоғларга боққан киши бўлиб, кўз остидан кузатди, дастурхонга тикилиб, кўз қирида кузатди, пешанасини қашлаган бўлиб, бармоқлари орасидан кузатди (Н.Норқобилов, Пахмоқ); Бу пайтда чолнинг қўшиғи ночор қолган бўри увлашига монанд мунгли ва ғамгин тус олади. Юракни эзиб, жигарни тилкалайди (Н.Норқобилов. Қоялар ҳам йиғлайди). Агар ошкор қилиб қўйсам кўзларим кўр бўлсин, шол бўлай, тил тортмай ўлай (Ғ.Ғулом. Шум бола).
Шундай қилиб, кўз, қўл ва юрак компонентли иборалар адабий тилда, айниқса, бадиий ва публицистик услубда турли хил узуал ва окказионал функцияларни бажариши билан характерланади. Кузатишлардан маълум бўладики, кўз, қўл ва юрак компонентли ибораларнинг окказионал функциялари уларнинг узуал (тилда мавжуд) функцияларига асосланади ҳамда уларни нутқ жараёнида ҳар жиҳатдан бойитиш, тўлдириш учун бўйсундирилган бўлади.
Учинчи боб юзасидан қисқа хулосалар
Ўзбек тили ФБлари таркибига кирадиган соматик фразеологизмлар орасида кўз, қўл, юрак компонентли кўринишлари семантик майдонининг кенглиги ва эмоционал-экспрессив жиҳатдан ранг-баранглиги билан ўз қатламидаги иборалардан жиддий фарқланади ва бу уларнинг нисбий коммуникатив устунлиги ҳамда фаоллиги билан изоҳланади.
Бу фаоллик, бир томондан, соматик фраземаларнинг трансформациялашувига, уларнинг экспрессивлиги ва функционал кўламининг кенгайишига сабаб бўлса, иккинчи томондан, турғунлашувига олиб келади. Турғунлашган, анъанавий соматик ФБлар тил ҳодисаси, трансформациялашган кўринишлари эса нутқ ҳодисаси сифатида эътироф этилади. Тил бирлигининг актуаллашуви натижасида юзага келган образли-тасвирий восита нутқ жараёни учун қанчалик муҳим аҳамият касб этса, бу элементларнинг тил луғат фонди лексик-фразеологик қатламининг бойиб боришидаги хизмати ҳам шунчалик каттадир. Бу – тилда «фразеологик фон динамикасини таъминловчи» (В.Мокиенко) узлуксиз жараёндир. Уларнинг узуал ва окказионал тарзда гуруҳланишига, тадқиқотчилар уларни номловчи ва ифодаловчи иборалар деб номлашларига ҳам ана шу назарий асос сабаб бўлган.
ФБларнинг юзага келиши муаллифи ким бўлишидан қатъий назар, ижодий жараёндир, инсон бадиий-эстетик тафаккурининг маҳсулидир. Фразеологик контаминация, фразеологик эллипсис сингари ҳодисалар ана шу ижодий жараёнлар маҳсули ҳисобланади ва бу каби стилистик ўзгаришлар фонида сўзлар семантикаси ҳам муайян ўзгаришларга юз тутади. Семантик ўзгаришлар ФБ таркибидаги элементларнинг метафоризациялашуви, метонимизациялашуви, маъноларидаги зидланувига сабаб бўлади ва уларнинг функционал-прагматик имкониятларини кенгайтиради.

Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling