Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet33/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Ҳайратидан кўзида ёшлар
Тоғлар каби жим-жит қолурди.
“Алпомиш” достонида кўз ёши билан боғлиқ кўзини ёш тўлдириб ибораси учрайди. “Кўзини ёшга тўлдирмоқ” ибораси айрилиқ азобини тортган бийларнинг тушкун аҳволини кўрсатиш мақсадида шеърий матн талабига мос инверсияга учраган. Бундай ижодкорлик бахшиларнинг поэтик маҳоратига боғлиқ:
Ёш тўлдириб бийлар жоду кўзини,
Айрилиқ ўтига бағрини доғлаб...
Юрак сўзи ибора таркибида келганда кўчма маънода қўлланиб, турли хил “ҳис-туйғулар омбор”и вазифасини ўтайди. Бу омборга қўрқув, севги, хавотир, ачиниш, олов, раҳм-шафқат, нафрат, жаҳл, зарда каби бир қанча концептуал маъноларни киритиш мумкин. Биз юракни “ҳис-туйғулар омбори” га менгзасак, шоир Азим Суюн шеърларидан бирида уни “вужуд саройи”га қиёс қилади:
Умр ўтди саргашта, нолон,
Ҳасратлари — армондай қийноқ,
Юрак — вужуд саройи — вайрон,
Ер қаттиғу осмон-чи, йироқ.
Шоира Зулфия эса “Шалола” тўпламидан олинган шеърларидан бирида юракни “оловга” менгзайди:
Ақлим омон, юрагим – олов,
(Бундан ўзга эҳсон не керак?)
Кибрлансам панд берди дарров.
Букилганда суяган тиргак.
Умуман олганда, ФБлар ифодалаган маъно нозикликлари сўзникига нисбатан анча мураккаб, чунки фразеологизмдаги маъно муносабатлари билан унинг компонент таркиби ўртасида номувофиқлик мавжуд. ФБлар сўзлардан фарқли ҳолда муайян воқеа-ҳодисани фақат ифодалаш, номлаш учун эмас, балки шу билан бирга унга турли хил модал муносабатни ифодалаш учун ҳам хизмат қилади.
Эмоционал вазифа бажарувчи иборалар орасида ундов иборалар алоҳида ўрин тутади, чунки эмоционаллик улар мазмунининг асосини ташкил қилади. Бир хил ундовлар завқланиш, қувонч, хурсандчилик, шодланиш, миннатдорчилик, ташаккур сингари маъноларни ифодаласа, бошқалари эътироз, норозилик, нафрат, ғазаб, ачиниш, афсусланиш, киноя, танбеҳ, қарғиш каби эмоционал маъноларни ифодалашга бўйсундирилган бўлади. Инсоннинг эстетик ҳис-туйғуларини ифодаловчи ФБларни қуйидаги фразео-семантик гуруҳларга ажратиш мумкин:

  1. Севиш: юрагидан урмоқ, кўнглига ўтирмоқ, кўнгил қўймоқ.

  2. Ғурур: бурни кўтарилмоқ.

  3. Нафрат, қаҳр: кўзларидан олов сачрамоқ, кўзидан даф бўлмоқ, кўзига совуқ кўринмоқ.

  4. Озор, ранж: қалби яраланмоқ, юраги жароҳатланмоқ, кўнглига олмоқ, юрагига оғир ботмоқ, юрагини чўктирмоқ, кўнгли қолмоқ.

  5. Қайғу, ғам, алам: кўз ёши дарё бўлмоқ, юраги тўкилмоқ.

  6. Қўрқув: юраги орқасига тортмоқ, юраги пўкилламоқ.

  7. Ҳайронлик: кўзларига ишонмаслик, кўзлари ёнмоқ.

  8. Хурсандчилик: кўзлари порламоқ, юраги қинидан чиқмоқ.

  9. Тинчланмоқ: юраги тинч, кўнгли хотиржам.

  10. Лоқайдлик: кўрмасликка олмоқ.

  11. Уят: кўзлари милтилламоқ, кўзлари йилтилламоқ каби.

Оғзаки нутқда хотин-қизлар тилидан кўп ишлатиладиган гендер хусусиятга эга қўлинг синсин, кўзинг тешилсин ва кўз ёши ўз бошингни есин иборалари қарғишни ифодаласа, аксинча, қўлинглиз дард кўрмасин олқиш ифодаловчи ФБлар сирасига киради: —Тур, чиқиб қорни кура! Йиғлама деяпман, ҳув кўз ёшинг ўз бошингни есин! Аям ўпкасини тутишга ҳаракат қилди: — Қор тинсин, ундан кейин курарман (А.Қаҳҳор); —Вой, дарров бир айлантириб чиқдинглизми? Қўлинглиз дард кўрмасин, хўп чеварсиз-да (А.Қаҳҳор); Қўли эгри буни // Кўзига қара. Ҳу, кўзинг тешилгур, Қурумсоқ, додор… (Чори Аваз, Сўқмоқда).
Келиб чиқиши жиҳатидан жест ва мимика билан боғлиқ айрим иборалар кишиларнинг ички кечинмаларини ифодалаш ва шу асосда эмоционал вазифа бажариш учун хизмат қилади. Масалан, қўл силтамоқ, қўлини чўзмоқ, кўзини ўйнатмоқ, қўлини пахса қилмоқ, қўл учида кўрсатмоқ, қўлини бигиз қилмоқ, кўзининг ола-куласи чиқмоқ, кўзи хонасидан чиқмоқ, кўз қирини ташламоқ каби. Масалан: – Бор, – у қўлини бигиз қилиб ташқари эшикни кўрсатди. – Чиқ бу ердан? Чиқасанми ё милицияга топширайми? (О.Ёқубов. Муқаддас); — Оғзингга қараб гапир, бола! —Бояги “арвоҳ” қўлини пахса қилди. — Умринг турмада чирийди, аҳмоқ! (Ў.Ҳошимов, Тушда кечган умрлар); — Шахс? Шулар шахсми? — дея қўл силтади Ра­жабов. — Булар... бечора гўрсўхталар! Булар гўрсўхта бўлмай, ким гўрсўхта бўлади? (Т.Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди).
Юқоридаги мисоллардан кўринадики, кўз, қўл ва юрак компонентли ибораларнинг асосий қисми кишиларнинг эмоционал хусусиятини, хилма-хил кайфияти (қувонч, ҳайратланиш, ажабланиш, киноя, таҳдид, лоқайдлик, хафа бўлиш, қўрқув, уят кабилар) ни ифодалайди.



Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling