Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet31/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

4. Кўз, қўл ва юрак компонентли ФБларнинг баҳолаш вазифаси
Ибораларнинг турли структурал типлари учун бирор предмет ёки воқеа-ҳодисани номлаш билан бирга, уларга салбий ёки ижобий баҳо бериш вазифаси ҳам характерлидир.1 Баҳолаш деганда предмет ёки шахсга нисбатан салбий ёки ижобий тавсиф бериш тушунилади. Ҳар қандай ФБ ҳам баҳолаш хусусиятига эга эмас. Лекин ибора маъносини талқин қилганда унинг баҳолаш хусусияти ҳам албатта иштирок этади. Агар ФБнинг семантик структурасида баҳолаш семаси бўлса, ўша иборанинг структурал-грамматик қурилишидан қатъий назар, ибора изоҳи сифат орқали берилади ёки бу изоҳ таркибида баҳо семасини ифодаловчи “ниҳоятда”, “жуда” сингари сўзлар қўлланди. Масалан, кўзининг оқу қораси - яккаю ягона ва қадр қиймати беқиёс юксак, кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ - ўтакетган даражада ёмон кўрмоқ, қўли узун - ортиқ даражада имкониятга эга каби.
Соматик компонентли фразеологизмларнинг маълум қисми бирор воқеа-ҳодисани номлаш билан бирга уларга салбий ёки ижобий баҳо оттенкасини ҳам беради. Масалан, қўли эгри, кўзига чўп солмоқ, қош қўяман деб кўз чиқармоқ, кўргани кўзи йўқ, қўл кўтармоқ (урмоқ маъносида) каби иборалар салбий баҳолаш вазифасини бажарса, очиқ қўл, кўзининг оқу қораси, қўли гул, кўз қорачиғи, қўли баланд, қўли ширин, юраги тоза, кўнгли оқ, қўли юқори, кўз тегмасин (кўз тегмоқнинг бўлишсиз шакли) иборалари таркибида ижобийлик баҳоси кўриниб турибди.
Бир ибора ўзаро қарама-қарши бўлган ҳам ижобий, ҳам салбий маъно ифодалаши мумкин. Бу ҳодиса тилшуносликда фразеологик энантиосемия деб юритилиб, тилшунос Ё.Одилов томонидан атрофлича ўрганилган79. Масалан, кўзи учиб турмоқ, кўзлари чақнамоқ, кўз ёши тўкмоқ, қўл узатмоқ каби ФБлар маъносида зиддият мавжуд. Масалан, мулоқот матнида қўлланган кўз ёши тўкмоқ ибораси ҳам ижобий (хурсандчилик сабаб), ҳам салбий (хафачилик сабаб) маънони ифодалайди.
Қўл кўтармоқ иборасининг шаклдош экани маълум. Унинг бир маъноси “овоз бермоқ” ижобий, урмоқ маъносида қўлланувчи кўринишида эса салбий муносабат ифодаловчи сема мавжуд: Масалан, «Ҳой, даюс, кимга қўл кўтаряпсан?» деганича Лочинга ташланди. Маржоной ўғлини қўйиб юбориб, унинг йўлини тўсди (О.Ёқубов. Муқаддас); «Нилу! Жонгинамиз Нилу! Қалайсан, тузукмисан? Врачлар тузук дейишди. Хафа бўлма, Нилу! Сендай пок, сендай меҳрибон қизга қўл кўтарган безори ўз жазосини тортажак! Тезроқ тузалиб чиқ. Сени қаттиқ ўпиб, дўстларинг» (О.Ёқубов. Биллур қандиллар).
Умуман, баҳолаш хусусиятига эга ФБлар бадиий матнларда фаол характерловчи воситалардан саналади. Улар ёрдамида турли воқеа-ҳодисаларга, предметларга бўлган лирик қаҳрамоннинг турлича муносабати ифодаланади, бир асар қаҳрамони иккинчисини ана шундай иборалар ёрдамида тавсифлайди: - Жуда бўлади-да! Шундай қўли гул усталаримиз бор, боплаб ташлайди (Т.Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди); Улуғбек мирзо менинг ёлғиз ўғлим, кўзимнинг оқу қораси, жонимдан азиз фарзандим (П.Қодиров. Она лочин видоси); Мирвалига жудаям илакишаверма. Қўли очиқ, дали ғули бўлгани билан юртга маъқул келмайдиган қилиқлари кўпдир (С.Аҳмад. Жимжитлик); —Шундоқ, болам. Қўли эгри. Ҳаром одам (С.Аҳмад. Жимжитлик); —Сами чўлоқ кўпиртирган бўлса-я? Кўнгли кирга оқ нарсаям қора кўринади-ку! (Н.Норқобилов. Қоялар ҳам йиғлайди); —Дадил бора бер, юраги йўқ, - деди Насим полвон. –Қайси бир йили менга ўзи талаб қилиб, қўрққанидан қойил бўлиб эди...(Т.Мурод. Юлдузлар мангу ёнади).
Тилимизда саховатли кишиларга қўли очиқ ибораси орқали ижобий баҳо берамиз, аммо ортиқча сарф-харажатни ёқтирмайдиган кишиларни қизғанчиқ ёки хасис деб қўя қоламиз. Ш.Сафаров баҳолаш фаолиятидаги маънолар ўртасидаги нозикликлар хусусида шундай фикр билдиради: “Номланаётган шаклнинг хатти-ҳаракати “қизғанчиқ-саховатли” зиддиятида баҳоланаётганида, алоҳида шахслар ўртасидаги муносабат фрейми фаоллашмоқда. Баҳо “тежамкор-исрофгар” қарама-қаршилигини акс эттирганда эса фрейм маблағ ёки бошқа манбалари ҳаракатига моҳирона оқилона ёндашиш маъносини фаоллаштиради”.80 Фикрлар исботини кўзи билан қисиб қолмоқ ибораси ифодалаётган маъно орқали кўрсатиш мумкин. А.Қаҳҳор асари қаҳрамони Ҳамидуллага баҳо берилганда, унинг бир тийинни кўзи билан қисиб қолиши матн талабидан келиб чиқиб унга нисбатан “хасис” эмас, балки ижобий маънодаги “тежамкор” баҳосини идрок этиш имконини беради: Бу хусусда Ҳамидулла дуруст: ичмайди, чекмайди, бейўриқ улфатчилик қилмайди, бекор кетадиган бир тийинни кўзи билан бўлса ҳам қисиб қолади (А.Қаҳҳор).



Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling