Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet24/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Ўт сўзи ЎТИЛда шаклдош сўз (ўт I, ўт II) сифатида изоҳланган бўлиб, унинг биринчи маъноси ўт, оловдир. Ўт I нинг ўзи полисемантик характерга эга бўлиб, тўққиз маънони ифодалаши қайд этиб ўтилган: 1.Олов, оташ. 2.Аланга, ёлқин. 3. Оловнинг алангаси сўнгган ҳолати. 4. Қуёшнинг қаттиқ қиздирадиган ҳолати, тафт. 5. Киши руҳиятидаги, қалбидаги аланга, олов каби «ёнувчи», «куйдирадиган» ҳолат, «олов». 6. Киши қалбидаги жўшқин ҳолат. 7. Қалбида шундай ўти бор. 8. Отиш қуроли. 9. Электр заряди.
Юрагида ўт ёнмоқ от+от+феъл моделида шаклланган ибора таркибидаги ўт сўзи ЎТИЛда кўрсатилган бешинчи маънога тенг келади. Шоира Зулфиянинг “Кутиш” шеърида бу ибора балоғат ёшидаги қизнинг қалбида кечган руҳий ҳолат ифодаси сифатида қўлланган:
Қиз кутишнинг завқи билан маст
Яна юрагида ўт ёнди...(Зулфия, Кутиш)
Шундай қилиб, иккинчи компонентида ўт сўзи иштирок этган уч компонентли от+от+феъл тузилишдаги ибораларни қуйидагича кўрсатиш мумкин:
солмоқ
ю рагига + ўт тушмоқ
ёқмоқ
ёнмоқ
От+ўт+модал сўз моделидаги юрагида ўти бор сифат ибораси Ш.Раҳматуллаев луғатида ғайратли, шижоатли маъносини ифода этиши кўрсатилган бўлиб, ўз ўрнида юрагида ўти йўқ иборасига нисбатан антонимдир. Мазкур ибора маъноси ЎТИЛда ўт сўзи ифодалаган еттинчи маънога кенг келади. Бу сифат ибора шахсларга ижобий тавсиф, баҳо беришда қўлланади. А.Қаҳҳор ўз асарларида бу иборанинг бир ўринда айнан ўзини келтирса, иккинчи бир ўринда такрордан қочиб, индивидуал ибора юрагида ёли борни шакллантирган:
-Ёши бир жойга бориб қолган бўлса ҳам юрагида ўти бор (А.Қаҳҳор); -Ҳа, қўрқиб кетдингми? Мен юрагида ёли бор одамлар билан ишлаб ўрганганман (А.Қаҳҳор).
От+феъл+феъл моделида юрагидан сидириб ташламоқ, юрагини олдириб қўймоқ, юраги ёрилгудай бўлди, юраги чиқиб кетди, юраги тошиб кетди каби ички синтактик қурилиши сўз бирикмаси ва гапга тенг соматик ФБлар шаклланади.
Юрак компонентли иборалар турли хил ҳис-туйғулар учун асос вазифасини ўташа юқорида айтиб ўтилди. Биргина ваҳм, қўрқув сигналини олайлик. Бу сигнал ҳам биринчи навбатда юракка келиб тушади ҳамда юраги ёрилди, юраги қинидан чиқа ёзди, юрагини олдирмоқ, юрагини ҳовучламоқ, юрагини чангалламоқ, юраги ўйнаб қолди, юраги шув этди, юраги така-пука бўлди, юраги пўкилламоқ, юраги орқасига тортмоқ, юраги зир этмоқ каби фраземаларнинг юзага келишига асос бўлади.
Юрагини ёрмоқ ибораси юқоридагилар ичида оғзаки ва бадиий услубда кенг қўлланилиши билан ажралиб туради. Бу ибора шаклдош бўлиб, Ш.Раҳматуллаевнинг луғатида шундай изоҳланган: «Юраг(и)ни ёрмоқ» I – Қаттиқ чўчитиб қўрқитмоқ. Юраг(и)ни ёрмоқ» II – ичидаги истак ва дардини айтмоқ. Бу иборанинг биринчи маъноси «қўрқув», «ваҳм» сезгисини англатади ва «ўтакасини ёрмоқ», «кайфини учирмоқ» иборалари билан маънодош саналади. Юраг(и)ни ёрмоқ иборасининг иккинчи маъносидан унумли фойдаланган ёзувчи Одил Ёқубов унинг «юрак дардларини тўкиб солмоқ» ва «кўнглини очмоқ» синонимларини кетма-кет қўллаб,эмоционал-экспрессивликни янада кучайтиришга хизмат қилган: Худо хоҳласа, шу бугун Лочинни кўради. Балки Лочиннинг ўзи ҳам уни кўриб ёрилар, тунов кунги шоирлар келган оқшомдагидай юрак дардларини тўкиб солар? Шунда Олтиной ҳам кўнглини очади (О.Ёқубов, Адолат манзили).
Бир лаҳза ич-ичидан қўрқиш аралаш қаттиқ ҳаяжонланган ҳолатга нисбатан адабий тилда юраги орқага тортди ибораси қўлланади. Ш.Раҳматуллаев луғатида бу иборанинг юраг(и) орқа(си)га уриб кетди вариантига эга эканлиги кўрсатилган. О.Ёқубов қиссасида мазкур иборанинг камдан кам учрайдиган кўнгли орқага тортди вариантидан фойдаланилган: Нилуфарни ён қўшниникига, кейин аптекага кириб суриштирди. Нилуфар қўшниникидаям, аптекадаям йўқ эди! Бегимқул ёмон бир шубҳадан кўнгли орқага тортиб, кўчага чиқди.
Юрак соматизмининг яна бир маъноси «тап тортмаслик», «қўрқмаслик»дир. ЎТИЛда «тап тортмай, қўрқмай» маъноларини юрак ютиб равиш ибораси англатиши кўрсатилган: Бу даргоҳга юрак ютиб келадиган одам жуда камайиб кетган кунларнинг бирида Боғи Сафедга Феруза бегим, Алишербек ва унинг онаси Гулруҳбону кириб келдилар. Гавҳаршод бегим уларни бағрига босиб, кўзига ёш олиб кўришди: – Хайрият, мени унутмаган қадрдонларим бор экан! (П.Қодиров, Она лочин видоси);
Ота, – дедим ниҳоят юрак ютиб. – Азаматжон қачон кетувди Афғонга? (Ў.Ҳошимов, Тушда кечган умрлар).
Тилимизда «руҳий азоб» маъносини ифодаловчи юрак соматизми билан шаклланган юрагини эзмоқ, юрагини қон қилмоқ, юрагини тилка-пора қилмоқ, юраги тутдай тўкилмоқ, юраги сиқилмоқ каби соматик ФБлар учрайди. Бу каби ФБлар асосан кишининг руҳий тушкун кайфиятдаги вазиятини ифодалаш мақсадида қўлланади: «Э-э! Тезроқ даф бўлсанг-чи! Сен билан гаплашиб юракни қон қилгандан кўра...» (Ў.Ҳошимов, Тушда кечган умрлар); Қўра ичкарисидан юракларни тилка-пора қилувчи зорли маърашлар эши-тилармиш, бу маърашлар бир-бирларини йўқлаб йиғлаган она-болалар фарёдини эслатармиш (О.Ёқубов,Адолат манзили); – Яхши. Бироқ нима бўлди ўзи? Гапирсангиз-чи бундоқ? Юракларим қон бўп кетди-ку, Суюн ака? (О.Ёқубов, Адолат манзили).
Шундай қилиб, юрак компонентли соматик ибораларнинг парадигматик ва синтагматик таҳлили жараёнида қуйидаги қисқа хулосаларга келинди:
- юрак сўзи умумтуркий сўз бўлиб, «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да унинг уч маъноси кўрсатилган;
-тилимизда юрак компонентли феъл, сифат ва от иборалар шаклланган;
-юрак компонентли иборалар ичида феъл иборалар нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Юрак компонентли феъл ибораларнинг аксарияти икки компонентли от+феъл тузилишига эга: юраги ачиди, юраги бетламади, юраги бўшади, юрагига тугмоқ, юрагидан чиқмоқ, юрагидан урмоқ, юрагини ёзмоқ, юрагини очмоқ, юрагини сиқмоқ, юрагини тирнамоқ, юрагини ҳовучлаганча, юрагини ўйнатмоқ, юрагини эзмоқ, юрагини чангаллаб каби.
- Юраги покиза, юраги кенг, юраги тор, юраги кир, юраги қора, юраги така-пука, юраги тош, юраги хира, юраги соф, юраги қон каби тилимизда от+сифат моделида шаклланган сифат соматик ФБлар сўз бирикмасига ёки гапга тенг фраземаларни ҳосил қилади.


Иккинчи боб юзасидан қисқа хулосалар
Ҳар қандай матннинг парадигматик ва синтагматик таҳлилигина унинг таркибида келган лингвистик бирликлар ҳақидаги илмий хулосаларнинг асосли бўлишига олиб келиши мумкин. Шу маънода, ушбу ишда оғзаки ва бадиий-публицистик матнлар учун хос бўлган ҳамда асосан ана шу матнлар негизида шаклланган ва бойиб борган соматик фразеологизмларни парадигматик ва синтагматик таҳлил этиш бу типдаги фразеологик бирликлар ҳақида янгича қараш ва хулосаларнинг юзага келишига сабаб бўлди.
Ўзбек тили соматик фразеологизмларининг грамматик таркиби кўз+феъл, кўз+от, кўз+сифат, кўз+равиш каби тузилмаларида шаклланганлиги ҳамда уларнинг турланиш ва тусланишдаги умумийликлар ФБлар парадигмасини белгилашда асосий мезон вазифасини ўтайди.
Бир парадигма доирасида бирлашган фразеологик бирликлар маъносида семантик умумийликлар бўлишига қарамасдан, улар функционал-стилистик жиҳатдан фарқланади. Шу сабабдан, уларнинг бири ўрнида иккинчисини қўллаш ҳамма вақт ҳам мумкин бўлавермайди ёки қўлланганда ҳам ўз тасвирийлиги ва ифода оттенкасига кўра бири бошқасидан ажралиб туради.
Фразеологик бирликлар компонент таркибининг муайян ўзгаришларга юз тутиши бир парадигма доирасида вариантлилик ва синонимиянинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, соматик ФБларнинг семантик-стилистик имкониятларини кенгайтиради, лингвистик бирликлар ушбу тури фондини мунтазам бойитиб боради. Ўзбек шоир ва ёзувчилари асарлари матни буни яққол исботлади.
ФБлар таркибидаги сўзларнинг синтагматик муносабатлари нутқий ҳодиса бўлиб, тил элементларининг ғайриодатий бирикувлари негизида улар ўртасида валентлик ётади. Инсон тафаккуридаги ассоциатив жараён бу валентликка, сўзлар ўртасидаги қандайдир ички мантиқий боғланишнинг содир бўлишига сабаб бўлади. Фраземалардаги синтагматик муносабатларнинг юзага келиши нутқ муаллифининг нутқни одатдагидан ўзгачароқ, эътиборни тортадиган ва таъсирлироқ тарзда ифода этишга интилишига боғлиқлигидан ҳар қандай ФБ тилда экспрессив восита сифатида қабул қилинади.
Аммо соматик фразеологизмларни ўрганиш бу экспрессивлик даражанинг бир хилда эмаслигини кўрсатди. ФБларнинг қўлланиш частотаси уларнинг экспрессивлигига тескари пропорционалдир.
Ўзбек соматик фразеологизмлари таркибидаги таянч сўзларнинг ва тилимиздаги айрим грамматик воситаларнинг полисемантик характери тилнинг бу ноёб бирликлари ўртасидаги вариантлилик, синонимик ва омонимик муносабатларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Она тилимизнинг таъсир имкониятлари янгича бир мазмун ва шаклда намоён бўлади. Улар ўртасидаги антонимик муносабатлар эса объектив олам зиддиятларини бир ифода мисолида когнитив талқин этишнинг ҳосиласидир.
Соматик фразеологизмлар таркибидаги бу каби синтагматик муносабатлар жараёни оламнинг тил манзарасини нафақат ранг-баранг кўринишларда тасаввур қилиш ва талқин этиш, балки турли шакллар ва стилистик жилоларда ифодалаш имконини беради. Шу сабабдан, икки томчи сув бир-бирига айнан ўхшамагани каби кўз, қўл, юрак компонентли соматик фразеологизмлар ҳам стилистик оттенкаларига кўра бири иккинчисидан фарқланади ва мана шу фарқлар уларнинг тилдаги ўрни ва коммуникатив сифатини белгилайди.

Учинчи боб



Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling