Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet16/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Кўзи очиқ ибораси барҳаёт, тирик маъноларни ифодалайди ва ўз навбатида кўзи очиқлигида, кўзининг очиқлигида, кўзи очиғида каби вариантларига эга. Кўзи очиқ ибораси шаклланиш жиҳатдан от+сифат моделидаги сифат ФБ саналса, унинг кўзи очиқлигида варианти равиш ФБни ҳосил қилади. Демак, бир грамматик шаклнинг (лик+и+да) қўшилиши натижасида иборанинг туркумида ҳам ўзгариш бўлади: Қаёқларда юрган эдинг болагинам? Кўзим очиқ пайтларда қаёқда эдинг, тентагим?(С.Аҳмад, Жимжитлик); Шукур, худога минг қатла шукур, кўзим очиқлигида қизгинамнинг тўйини кўрадиган бўлдим (А.Қаҳҳор).
Кўзи очиқлигида иборасининг синоними сифатида оғзаки сўзлашувда кўзи тириклигида, кўз тириклигида иборалари қўлланади: Кўзимиз тириклигида шуларнинг бошини қовуштириб, орзу-ҳавасини кўрайлик. (Мирмуҳсин. Жамила); Кейин кўз тириклигида мени узатмоқчи бўлганини билдирди (Ойбек, Қутлуғ қон).
Кўзини очмоқ ибораси «ҳушёр қилмоқ», «яхши ёмонни тушунадиган қилмоқ» маъноларини билдиради [ЎТФЛ, 151]. Бу ибора таркибидаги феъл компонентнинг нисбатини ўзгартириш орқали янги варианти шаклланади: кўзини очмоқ - кўзи очилди. Кўзини очмоқ ибораси бошқарув муносабатли сўз бирикмаси шаклида бўлса, мажҳул нисбат қўшимчаси таъсирида кўзи очилди кўринишидаги гапга тенг ибора шаклланган. Вақти келганда танқид қилсак, вақти келганда, мана бунақа, иззатини жойига қўйсак кўзи очилади (А.Қаҳҳор); Бу сиёсат эмас, ҳақиқатдир. Не қилайликки, хоқонимизнинг муборак кўзларини бу ҳақиқатларга ҳануз очолмадик (Ойбек.Навоий).
Кўз компонентли соматик иборалар матнда ўзининг турли хил қарама-қарши маънони ифододаловчи зиддошларига эга. Бунда бир иборага зид маъноли антоним ибора ҳосил бўлади. Масалан, кўзига иссиқ кўринмоқ - кўзига совуқ кўринмоқ.
Ёзувчи А.Қаҳҳор кўз компонентли кўз юммоқ ва кўзи очиқлигида фраземасини бир гап таркибида келтириб, тириклик-ўликлик семасини англатувчи ФБлар бўлишли-бўлишсиз шаклда қўллаб, зидлик маъноси яна ҳам кучайтирган: – Онаси ҳам шунга илҳақ бўлиб кўз юмолмаяпти, – деди кампир нафаси титраб, – қачон олдига кирсам: «Tўй қачон, кўзим очиқлигида қизимнинг тўйини кўриб қолай», дейди (А.Қаҳҳор).
Тилимизда кўзига танишдек туюлган шахсларга нисбатан кўзига иссиқ кўринмоқ ибораси қўлланади. Бу ибора кўп маъноли характерга эга бўлиб, биринчи маъноси танишдек туюлмоқ бўлса, иккинчи маъноси кўзига ёқимли кўринмоқ, кўзига ўтдай кўринмоқдир. Мазкур ибора англатган иккинчи маънога зид тарзда тилимизда кўзига совуқ кўринмоқ ибораси шаклланган. Яъни кимнидир ёқтирмаслик, кимгадир нисбатан жирканиш ҳисси уйғонганда кўзимга совуқ кўриняпсан иборасидан фойдаланилади. Тилимизда кўзига совуқ кўринмоқ иборасининг қуйидаги вариантлари мавжуд: кўзига ёмон кўринмоқ, кўзига хунук кўринмоқ, кўзига балодек кўринмоқ. Бу ФБлар таркибидаги совуқ-ёмон-хунук-балодек cўзларининг градацияланишини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин:

ИБОРА

АНТОНИМИ



Кўзига иссиқ кўринмоқ 2

Кўзига хунук кўринмоқ

Кўзига ёмон кўринмоқ

Кўзига совуқ кўринмоқ

Кўзига кўпик бўлиб кўринмоқ

Кўзига балодек кўринмоқ

Жадвалда келтирилган иборалар ичида кўзига совуқ кўринмоқ иборасининг вариантлари бўлган кўзига ёмон кўринмоқ, кўзига хунук кўринмоқ, кўзига кўпикдай кўринмоқ кабилар биз кўрган луғатларда акс этмаган: Мен «Урфон» мактабига биринчи борган куним кўзимга жуда иссиқ кўринган Мелибой домла деган йигит ҳаммамизни каттакон бир синфга йиғиб шарқий деган ашула ўргатди (А.Қаҳҳор); Кўзига бобоси ёмон кўриниб, кўнглида унга нисбатан адоват ҳисси уйғонди (Н.Норқобилов. Қоялар ҳам йиғлайди); – Э, ғалатисиз-а! Мавлонқулов ноҳақдан қамалганда, қийналган кунларимда, сарсон бўлган кунларимда, ёрдам сўраб бориб, ҳақоратланиб қайтган кунларимда суд идоралари кўзимга қандай ёмон кўринди! (А.Қаҳҳор); Боланинг бот тирғалишидан хаёли бўлинган Эрназар полвоннинг жаҳли чиқди. Унинг калта иштони тўсатдан кўзига хунук кўриниб, ҳайдаю солмоққа зўр баҳона бўлди (Н.Норқобилов. Қоялар ҳам йиғлайди).
Умуман олганда, кўз компонентли ибораларнинг парадигматик ва синтагматик шаклланиш жараёни мураккаб структурал-семантик жараён бўлиб, уларнинг мазкур хусусиятлари матнда, нутқий вазиятда яққолроқ намоён бўлади. Кўз компонентли ибораларнинг парадигматик ва синтагматик хусусиятлари таҳлили натижасида қуйидаги қисқа хулосаларга келдик:
-кўз сўзи умумтуркий сўз бўлиб, қадимги ёзма манбаларда ҳам учрайди;
-тилимизда кўз компонентли феъл, от, сифат ва кам бўлса-да, равиш иборалар шаклланган;
-кўз компонентли иборалар матнда турли сўз ўйинларини ҳосил қилиб, ўзаро шаклдошлик хусусиятини намоён этади;
-кўз компонентли иборалар компонент таркибини ўзгартириш орқали бу иборага вариантдош ёки синоним ибора ҳосил бўлади. Ёзувчи ва шоирлар ижодида кўз компонентли ибораларнинг луғатларда қайд этилмаган вариант ва синонимлари учраши кузатилди.
- ўзаро зид маънони ҳосил қилувчи кўз компонентли антоним иборалар ҳам шаклланган: кўзига иссиқ кўринмоқ - кўзига совуқ кўринмоқ каби.



Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling