Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet13/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Кўзи тор сифат ибораси қизғанчиқ маъносига тенг келиб, унинг феъл(и) тор ибораси билан ўхшашлиги таъкидланган [ЎТФЛ,101]: Келин билан қайнона…чучварани лўнда-лўнда тугар эдилар. Кўзи тор маҳмадона қиз эса чучварани ялатмачоқ нусхада қуритиб тугар эди (Ойбек, Олтин водийдан шабадалар).
Кўз компонентли ибораларнинг яна бир қисми кўз+от+феъл структурасига эга бўлган уч компонентли иборалардир. Масалан: кўз кўзга тушди, кўзларининг пахтасини чиқармоқ, кўзларининг пахтаси чиқди, кўз(и)ни шира босди, кўз(и)нинг қирини ташламоқ, кўз(и)ни мошдек очмоқ, кўз(и)нинг ёғини емоқ, кўз(и)га чўп солмоқ, кўз(и)га чўп ташламоқ ва бошқалар.
ЎТИЛда кўзини очиб қўймоқ ёки кўзини мошдек очиб қўймоқ иборасининг икки маъноси таъкидланган: 1) ҳушёр қилиб қўймоқ, ўзига келтирмоқ; 2) таъзирини бермоқ, бопламоқ [ЎТИЛ,1,411]. 2006 йилда нашр этилган янги ЎТИЛда эса кўзини мошдек очиб қўймоқ иборасининг фақат бир маъноси таъкидлаб кўрсатилган: қилган ишига яраша танбеҳ, жазо билан ўзига келтириб қўймоқ [ЎТИЛ-5, 619].
Ойбекнинг «Болалик» қиссасида кўзи мошдек очилди ибораси умуман бошқа маънони шаклллантирган. Қиссада бу ибора “дарддан фориғ бўлмоқ” маъносини ифодалаб, ижобий муносабат маъносида қўлланган: -Бўлди-бўлди, қутулдинг, чироғим. Энди соғсан, -дейди бошимни силаб аёл. –Бечора болани шунча қийнабсизлар, мана кўзи мошдек очилди, -дейди аёл кулиб, отамга қараб (Ойбек, Болалик). «Ўткан кунлар» романида бу ибора муаллиф нутқида қўлланган бўлиб, «ҳушёр тортмоқ» маъносини билдиради: Бу саволдан унинг кайфи тарқалгандек бўлиб, кўзлари мошдек очилди (А.Қодирий, Ўткан кунлар).
Кўринадики, кўзини мошдек очмоқ бирикмага тенг ибораси ва кўзи мошдек очилди грамматик жиҳатдан гапга тенг қурилишли ФБлар ифодалаган маънолар бир хил эмас экан.
Тилимизда кам бўлса-да, кўз компонентли от ФБлар ҳам шаклланган. Бу ҳодисани А.Маматов «фразеологизмларнинг номинатив вазифасидан кўра тасвирийлик, образли-экспрессив ифодалаш вазифаси устун»лиги билан изоҳлайди. Кўз қири, кўз қорачиғи, кўзи(и)нинг қорачиғи, кўзга дори каби от ФБлар от+от моделида шаклланган бўлиб, уларнинг луғатларда изоҳланишлари турлича. Биргина кўзга дори ибораси ЎТФЛда келтирилмаган, аммо ЎТИЛда у қуйидагича изоҳланган: Кўзга дори. Жуда қадрли ва кам топиладиган, камёб нарса ҳақида: Тирикчилик қийин, қумалоқ ҳам кўзга дори (Ойбек, Таналанган асарлар).
Инсон тана аъзолари ичида кўз ва унинг қорачиғи ниҳоятда нозик ҳисобланиб, бутун умр авайлаб келинади. Кўз қорачиғи иборасининг шаклланишида эркин бирикма маъноси эътиборга олинган. Бу ибора ЎТФЛда «яккаю ягона ва қадр-қиймати беқиёс, юксак» маъноларини ифодалаб, кўз(и)нинг оқу қораси ибораси билан маънодош, кўз(и)нинг қорачиғи ибораси билан эса вариантдошлиги кўрсатилган. Мазкур иборага -дек грамматик қўшимчасининг қўшилишидан от ибора равиш иборага айланади. Икки компонентли равиш ибора кўз қорачиғидек «ўта даражада авайлаб, ғамхўрлик кўрсатиб» маъноларини англатиб, кўз қорасидек ибораси билан вариантдошлик ҳосил қилади: Сувонқул уни яхши кўрарди, зуваласи пишиқлигини билгани боис, кўз қорачиғидай асрарди (Н.Норқобилов, Ажал чорлаган кун).
Кўз компонентли ибораларнинг яна бир қисми равиш фразеологизмлар бўлиб, улар ҳам структурал жиҳатдан икки ва уч узвдан иборат: кўзи бежо, кўз илғамас, кўзи така-пука, кўз очиб кўрган, кўз қорачиғидек, кўзини бақрайтириб, кўз қорасидек, кўз қири билан, кўз ўнгида, кўз тагидан, кўз очиб юмгунча, кўз қиярда-қиймай, кўзи тўрт бўлиб, тўрт кўз бўлиб, кўзи олма-кесак териб, кўзини шамғалат қилиб, кўз узмай, кўзини олови чиқиб ва б.
Фразеологизмларнинг синтагматик хусусиятларига уларнинг матнда ўзаро омонимлик, синонимлик, антонимлик ва вариантдошлик каби хусусиятларни намоён этишлари киради. Кўз компонентли соматик ФБлар ҳам матнда ўзига хос синтагматик хусусиятларни намоён қилади. Қуйида ана шу хусусда фикр юритамиз.

Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling