Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети
Download 300.38 Kb.
|
РАШИДОВА УМИДА
Кўзга киюруб қади мисолин. (Лайли ва Мажнун)
Достонда кўзига уйқу солмоқ уч компонентли ибораси ютуқлардан эсанкирамоқ, ўзидан кетмоқ, кўзини ғафлат уйқуси босмоқ маъноларини ифодалашга хизмат қилган: Бедилни енгиб эди бу қайғу, Ким бахт кўзига солди уйқу. (Лайли ва Мажнун) Тилимизда кўзини очмоқ – кўзи очилди ибораси жуда фаол қўлланиб, ҳушёр қилмоқ, яхши-ёмонни тушунадиган қилмоқ каби маъноларни билдиради.61 «Лайли ва Мажнун» достонида эса кўз очмоқ ибораси касалдан турмоқ, бардам бўлмоқ маъноларини ифодалаган: Соҳиби ҳафақон куёв кўз очти, Бошидағи эл сари сўз очти (Лайли ва Мажнун). Шуни унутмаслик керакки, «ФБ ифода плани билан мазмун планининг ўзига хос қарама-қаршилиги ва бирлиги асосида юзага келади, шунга кўра ФБлар алоҳида ёндошишни, ўрганишни талаб қилади».62 Бу ҳол айниқса, фразеологизмларнинг шаклланиш жиҳатларида очиқ-ойдин намоён бўлади. Фразеологик шаклланиш дейилганда тил воситалари ёрдамида фразеологизмлар ҳосил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ва қонуниятлари тушунилади.63 Фразеологик шаклланиш жараёни сўз ясалишига жуда ўхшайди. Сўз ясалишида янги сўзлар фразеологик шаклланишда эса янги фразеологизмлар ҳосил бўлиш жараёни ўрганилади. Фразеологизмларнинг шаклланиши сўзларнинг ясалиши ёки шаклланишидан бир қадар фарқ қилади. ФБларнинг шаклланиши турли даврларда ва ҳар хил ижтимоий-сиёсий воқеалар, тасаввурлар, ҳаётий тажрибаларнинг умумлашуви асосида рўй беради. Фразеологизмлар маълум бир образ асосига қурилади ва шу образни гавдалантиришда ҳар хил предмет, воқеа-ҳодиса, тасаввурларнинг номларидан фойдаланилади. Шунинг учун ҳам ФБларни «шаклланиш доираси жиҳатидан ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга».64 Академик В.В.Виноградовнинг «фразеологизмлар тил элементла-рининг комбинацияларидир ва ўзига хос яхлит семантик хусусиятга эга бўлган коммуникатив бирликдир», деган фикрига асосланиб, ўзбек тили фразеологизмларининг компонент таркибини кўздан кечириш ва ундаги фаол сўз компонентлар миқдори, даражаси, абсолют частотасини аниқлаш мумкин. Чунки ФБларнинг таркибий шаклланиши тилнинг грамматик қурилиши ва сўз-компонентларининг дистрибутив алоқалари уларнинг ўзаро боғлашув қонуниятларига асосланади. ФБлар асосан шахс тушунчаси билан алоқадор бўлиб, шахснинг бирор тарздаги тасаввури, хатти-ҳаракати, физиологик ҳамда руҳий ҳолатларини ифодалайди. Шунингдек, ФБлар ҳайвонлар образини гавдалантириш ва муайян касб-корга боғлиқлиги жиҳатидан ҳам шаклланади. Шунинг учун А.Маматов ФБларни шаклланиш кўлами жиҳатидан қуйидаги тўрт гуруҳга ажратиб тасниф қилган эди: 1. Шахс фаолияти ва руҳияти билан боғлиқлиги жиҳатидан шаклланган фразеологизмлар. 2. Касб-корга боғлиқлиги жиҳатидан шаклланган фразеологизмлар. 3. Ҳайвонлар образи асосида шаклланган фразеологизмлар. 4. Диний тушунчалар доирасида шаклланган фразеологизмлар.65 Ана шу гуруҳларнинг дастлабкиси, яъни шахс фаолияти ва руҳияти билан боғлиқлиги жиҳатидан шаклланган фразеологизмлар бевосита кўз компонентли фразеологизмларнинг шаклланиши учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади, яъни кўз(и) ёриди, кўз(и) илинди, кўз(и) кетибди, кўз(и) тушди сингари ФБлар бевосита шахс фаолияти билан боғлиқ. Жумладан, кўзлари тўрт бўлди, кўзлар тўрт бўлди, йўлига кўз тутмоқ, икки кўзи тўрт бўлди каби ФБлар кишининг кимнидир интизорлик билан кутиш руҳий ҳолатини билдирса, кўзига ўтдай кўринмоқ, кўзига совуқ кўринмоқ, кўзига иссиқ кўринмоқ, кўрарга кўзи йўқ каби ФБлар бировни яхши ёки ёмон кўриш ҳолатини; кўзлари косасидан чиқиб кетди, кўзлари ола-кула бўлди, кўзлар олайиб кетди, кўзидан ўт чақнади, кўзларидан ғазаб сачради сингари ФБлар шахснинг жаҳли чиқиб, аччиқланган, ғазабланган вақтдаги руҳий ҳолатини ифодалаши билан бирга ана шу руҳий ҳолатни маълум даражада ўзида акс эттирган ҳамда кўз сўзининг мантиқий асосига кўра шаклланган: Исломшоҳнинг бирдан ғазаби келиб, кўзлари косасидан ўйноқлаб чиқди (П.Қодиров. Она лочин видоси); Кўпчилик дин аҳлининг шайх Гадоийни кўрарга кўзи йўқ (П.Қодиров. Она лочин видоси). Download 300.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling