Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Жаҳон хўжалиги таркиби ва моҳияти


Download 1.56 Mb.
bet3/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

2. §. Жаҳон хўжалиги таркиби ва моҳияти

Жаҳон хўжалигининг шаклланиши узоқ тарихга эга бўлиб, у айниқса буюк географик кашфиётлар (XV-XVI асрлар) даврида жадал ривожлана борди. Мамлакатлараро товар алмашинуви халқаро ҳуқуқий меъёрлар асосида ривожланди. XIX асрдан бошлаб жаҳонда капитал ва молиявий воситаларни бир мамлакатдан бошқа бир мамлакатларга чиқариш оқими жадаллаша борди. Бу муносабатларни тартибга солувчи биринчи бор валюта тизими яратилди. Биринчи трансмиллий корпорация (ТМК)лар пайдо бўлди. Улар ўзларининг операцияларининг асосий қисмларини мамлакатдан ташқарида амалга ошира бордилар. Жумладан, ўзларига қарам корхоналар, филиаллар, бўлим тармоқлари руйхатга олинган бир неча мамлакатларда фаолият олиб бордилар. ТМКлар ҳалкаро меҳнат тақсимотини чуқурлаштириш ва байналминаллаштириш жараёнлари негизида мамлакатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтира бордилар.


XIX аср охирларига келиб, давлатлар ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатлар тизими ривожлана борди ва бу жараён яхлит жаҳон хўжалигининг шаклланишига олиб келди.
Жаҳон хўжалиги – бу халқаро иқтисодий алоқалар (ташқи савдо алоқалари, капитал чиқариш, валюта-кредит муносабатлари, ишчи кучлари миграцияси, иқтисодий интеграциялар ва ҳ.к.) орқали бир-бирлари билан ўзвий чамбарчас боғланган турли миллий хўжаликларни ўз ичига олган глобал хўжалик механизмидир.
Ҳозирги замон жаҳон хўжалиги бир хил бўлмасдан, унга ўзининг ижтимоий таркиби, сиёсий тузуми, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражаси, ишлаб чиқариш муносабатлари, шунингдек халқаро иқтисодий муносабатлар кўлами, характери ва шакллари билан миллий хўжаликлар киради. Жаҳон хўжалиги субъектига жаҳон ҳамжамияти киради. У ўз ичига ўзаро яхлит боғланган бутун бир турли даражадаги тизимларни, тузулмаларни (миллий-давлат, ҳудудий ҳамжамият, халқаро ташкилотлар, ассоциациялар, корхона жамоалари, алоҳида шахслар) қамраб олади.
Жаҳон миллий хўжалик иқтисодиёти объектлари эса ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуа (комплекс)лари, трансмиллий корпорациялар, фирмалар ва ҳ.к. дир. XX асрга келиб жаҳон ҳамжамияти манфаатлари ҳар қандай хусусий манфаатлар (миллий, синфий, ижтимоий) дан устун тура бошлади. Тинчлик, иқтисодий барқарорлик, ижтимоий-сиёсий фаолият, экологик хавфсизлик, шахс фидойилиги каби қадриятларнинг янги тизими пайдо бўла бошлади.
Жаҳон хўжалигининг глобал бошқарув тизимини яратиш имкониятлари туғилди.
Глобал бошқарув дейилганда озодлик ва демократия шароитида атроф-муҳит тараққиётини биргаликда сақлаш, бутунжаҳон хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ўзгаришларни тўғри йўлга солиш усуллари ва имтиёзлари тушунилади.
Бу борада жаҳон глобал бошқарув институтлари яратилди. Бу:

  • Халқаро ҳуқуқ;

  • Ҳукуматлараро ташкилотлар: БМТ, Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон банки (ЖБ), Бутун жаҳон савдо ташкилоти (БЖСТ);

  • Ихтисослашган нодавлат халқаро ташкилотлар («Гринпис», «Қизил хоч» ва ҳ.к.).

Мураккаб жаҳон хўжалиги алоқалари ва алоҳида миллий хўжаликлар иқтисодиёти тараққиётини таҳлил этиш, таққослашда жаҳон тажрибасида Миллий ҳисоблаш тизимидан фойдаланилишини тақозо қилди.
Миллий ҳисоблаш тизими (МҲТ) – бу иқтисодий тараққиётнинг макро даражаси билан боғлиқ кўрсаткичлар тизимидир. Миллий ҳисоблаш тизими ёрдамида бозор механизмлари ва институтлари тизими ҳаракатга келтирилади.
Миллий ҳисоблаш тизимининг асосий кўрсаткичи - бу ялпи ички маҳсулотдир (ЯИМ). ЯИМ товарлар, хизматларни истеъмол ҳолатига келтирилгунча бўлган барча жараёнлар, жамғариш, экспорт, ишлаб чиқаришга ушбу мамлакатда кетган вақт, харажат ва хариднинг сўнгги баҳосидир.
Жаҳоннинг энг ривожланган ва йирик мамлакатларида ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами қуйидаги жадвалда акс эттирилган.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling