Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet57/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ



  1. АҚШ табиий ресурслар потенцалини характерланг.

  2. АҚШ иқтисодиётининг ҳозирги замон ҳолати нима билан характерлидир.

  3. Миллий иқтисодиёт ўсишининг асосий омиларини айтинг.

  4. Америка иқтисодиётнинг бошқариш модели асосий қирралларини ажратинг?

  5. Ҳозирги замон босқичида АҚШ ташқи савдо стратегиясининг асосий хусусиятлари қандай?

  6. Канаданинг жаҳон хўжалигидаги ўрни ва ролини аниқланг?

  7. Канаданинг иқтисодий тараққиёти хусусиятларини айтиб беринг?

  8. Канада иқтисодий ислоҳатларининг асосий йўналишларини кўрсатинг?

  9. Канаданинг АҚШ ва Мексика билан ўзаро алоқаларини характерланг.



X Боб. ЯПОНИЯ ИҚТИСОДИЁТИ


1.§. Жаҳон хўжалигида Япониянинг тутган ўрни ва роли

Япония жуда кўп ва майда оролларда жойлашган мамлакат бўлиб, у шимолдан шарққа ҳамда жануби-ғарбга қараб, салкам 3,5 минг километрга чўзилиб кетган. Унинг умумий ер майдони 378 минг кв. километрни ташкил этади. Японияда оролларнинг умумий сони 3900 тага етади. Улардан энг катталари Хонсю, Хоккайдо, Кюсю ва Сикоку ороллари ҳисобланади.


Мамлакат 47 ҳудуд (префектур)га бўлинган. Ҳар бирининг шаҳар ва қишлоқни бошқарувчи ўз ҳукуматлари бор. Аҳоли сони бўйича Япония (127 млн. киши) Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Индонезия, Бразилия, Россия ва Покистондан кейин 8-ўринда туради. Мамлакат аҳолисининг 99% дан кўпроғини японлар ташкил қилади.
Аҳолининг 3/4 қисми шаҳарларда яшайди. Аҳоли зичлиги бир кв. километрга 332 киши тўғри келади. Пойтахти Токио, унда 12 млн. дан ортиқ аҳоли яшайди. Япония аҳолиси таркибида эркаклар ва хотин-кизлар нисбати деярли баробар: аёллар 50,9% эркаклар 49,1 %.
Япония инсоният жамияти кексаришда давом этаяпти. 65 ёшдан ошган одамлар сони бутун аҳолининг 16,5 % ини ташкил қилади, 15 ёшгача бўлган болалар эса 15%.
Мамлакатнинг расмий тили Япон тилидир. Ҳукмрон дин эса Буддизм ва Синтоизм. Пул бирлиги-иена.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling