Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Нефт экспорти билан шуғулланувчи мамлакатлар тараққиётининг


Download 1.56 Mb.
bet83/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

5.§. Нефт экспорти билан шуғулланувчи мамлакатлар тараққиётининг
ўзига хос хусусиятлари.

Нефт экспорт қиладиган мамлакатлар ташкилоти – (ОПЕК) – нефт казиб олувчи, экспорт қилувчи ва нефт савдосига шароит яратиб берувчи ривожланаётган мамлакатлар ишини мувофиқлаб туриш учун ташкил этилган. ОПЕКка аъзо давлатлар 13 тадир: Алжир, Венесуэла, Габон, Индонезия, Ироқ, Эрон, Қатар, Қувайт, Ливия, Нигерия, Бирлашган Араб амрлиги (БАА), Саудия Арабистони ва Эквадор. Дунё нефт маҳсулоти истеъмолида бу давлатларнинг нефт қазиб олиш улуши 50 % ни, экспорт қилиш эса 80 % ни ташкил этади.


Нефт экспорт қилувчи мамлакатларнинг асосий белгилари аҳоли жон бошига даромаднинг юқорилиги, мустаҳкам табиий—хомашё имкониятига эга эканлиги, қулай иқтисодий-географик шароитда жойлашуви ва энергетик хомашё ва молия бозорида етакчи рол ўйнашида намоёндир. Бу мамлакатларда нефтдан келадиган фойда эвазига аксарият аҳоли йирик сармоядорга айланишган.
1970 йилгача юқорида номлари айтилган давлатлар даромади, паст эди. Чунки у пайтларда уларга 1 баррел нефтдан келадиган даромад 2,5 АҚШ долларидан ошмасди. Бу пайтда бу давлатларда нефт қазиб олиш учун илғор технологиялар йўқ эди. Шу боис бу юмушни концессия олган чет эл инвесторлари бажарарди ва қазиб олишдан тушадиган ялпи фойданинг 90 % ини ўз ихтиёрларида қолдиришади.
1970-1975 йилларда ОПЕКка аъзо давлатларда кечган энергетик кризис нефт нархининг 1 баррелини 32 долларга ошишига олиб келди. Оқибатда концессия шартномаси бўйича ишлаётган инвесторлар бу ерда ўзларининг ишлари билан шуғулланишларидан кўра инвестиция киритиб, шундан фойдаланишни лозим кўришди. Бу эса ОПЕК ка аъзо мамлакатлар учун айни муддао бўлди. Энди улар нефт қазиб олиш учун керакли замонавий технологияларни пул эвазига сотиб олишди. Жаҳон бозорида нефтни юқори нархда сотаётганликлари эса халқ хўжалигининг бошқа турларини ҳам ривожлантириш имконини берди.
Нефт нархининг ўсиши ўз-ўзидан нефт импорт қилувчи мамлакатлардан уни экспорт қилувчи мамлакатларга катта фойда олишни келтириб чиқарди. Энди нефтни импорт қилувчи мамлакатларда доллар курсининг пасайиши, инфляция даражасининг ўсиши бўй кўрсата бошлади. Ҳатто айрим ривожланган мамлакатлар иқтисодиётини нефтнинг кескин ўсиши боши берк кўчага олиб келди.
1982-1986 йилларда нефт нархи 34 доллардан 8 долларга тушиб кетди. Бу пайтда ОПЕК ка аъзо давлатларда иқтисодий қайта қуриш кечаётганда ва бу паст нарх улар иқтисодиётига ҳеч кандай зарар етказмади. Шундоқ ҳам уларнинг ўртача йиллик ривожланиши 4 % ни ташкил этиб турди. Жаҳонга асосий нефт экспорт қилувчи мамлакатлар Форс кўрфазида жойлашган Баҳрайн, Қувайт, Уммон, Катар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб амирликларидир. Улар бугун дунё мамлакатларининг нефт маҳсулотларига бўлган талабини қондириш учун 190 млрд. АҚШ долларига тенг нефт экспортга чиқаришади. Бу ерда «Шелл», «Эксон», «Мицуи» каби йирик компаниялар, кўпмиллатли қўшма корхоналар фаолият олиб боради. Форс кўрфазида мавжуд ишчиларнинг кўп қисми чет эл фуқаролари ҳисобланади.
Форс кўрфази мамлакатларида биргина нефт қазиб олиш эмас, балки газ, энергия, молия ва банк соҳаларида ҳам қўшма корхона ва компаниялар ташкил этилганлиги, натижада бу имкониятлар эвазига ҳуддудда илмий-техник инқилоби-ю халқаро меҳнат тақсимоти жабҳалари силжиши содир бўлмоқда.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling