Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
§. Чет эл капитали ва унинг миллий давлат тараққиётига таъсири
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хитой, Ҳиндистон, Мексика, Бразилия ва Россия
3.§. Чет эл капитали ва унинг миллий давлат тараққиётига таъсири.
Трансмиллий корпорация (ТМК) ва ривожланаётган мамлакатнинг ижтимомй-иқтисодий тараққиётида хориж капитали ўзининг катта таъсирини кўрсатади. 1950 йиллар бошида АҚШ, Буюк Британия ва Франция капитали ривожланаётган мамлакатларнинг тахминан 70-100 % игача нефт, табиий газ, минерал ресурслар заҳираларини назорат қиларди. Шунингдек, ривожланган давлатлар маблағлари Жануби-Шарқий Осиё, Африка ва Лотин Америкаси қишлоқ хўжалигининг катта қисмини ўз измига олганди. 1960 йиллар охирига келиб чет эл корхоналари ва улар киритган капитал ривожаланаётган мамлакатларнинг жами 25 % лик маҳсулотига эгалик қилди. Аммо, йилдан йилга бу кўрсаткич камайиб борди. 2002 йилда хориж корпорациялари филиаллари капитали бундай мамлакатлар ЯИМ ининг 7 % ини ташкил этди холос. Мавжуд ишлаб чиқарилган маҳсулот экспортининг 30 % и эса албатта ТМК воситалари орқали амалга оширилди. Марказий Америка, Кариб ҳавзаси ва Осиёдаги ТМК корхоналари ички бозорнинг хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларини ўз капитали билан назорат қилиб туради. Жаҳон банки берган маълумотларга қараганда, Шарқий Осиё мамлакатларига 40 %, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларига 37 %, Марказий Осиёга 18 %, Жанубий Осиёга 3,5 %, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларига 1% хусусий капитал маблағлари жалб этилган. XX аср охирларида ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти ривожида чет эл капитали катта ўрин эгаллайди. Дунё микёсидаги ЯИМ бўйича бу ўсиш ўртача 4% ни ташкил этди. Иқтисодий тараққиёт қолоқликни енгишда ишлаб чиқариш ва савдони ўзаро боғлиқлик билан олиб бориш вазифасини кўндаланг қўяди. Шунингдек, иқтисодий сиёсат ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисоди оёкка туриб олишларида давлат корхоналарини хусусийлаштириш, ташқи дунё билан очиқ иқтисодиёт алоқаларни ўрнатиш, давлат тараққиётини таъминлаш учун бозор муносабатларини шакллантириш каби ислоҳатларни тезлатишни талаб этади. 1960 йил ўрталарида ривожланаётган мамлакатлар БМТ таркибида «77» номли такомиллашаётган давлатлар гуруҳини ташкил этди. Ҳозирда бу гуруҳдан 132 мамлакат жой олган. Такомиллашаётган мамлакатлар ривожланаётган мамлакатларга ўз ЯИМларида 1%, шу билан бирга ёрдам сифатида 0,7 % маблағ бераяптилар. Бу талабни ривожланган мамлакатлар алоҳида кўллаётгани йўк. Аммо ривожланаётган мамлакатлар билан ўзаро иқтисодий алоқаларда бу кўмаклар ўз ифодасини топмокда. Ривожланаётган мамлакатларга узоқ муддатли инвестияларни киритиш ЯИМ салмоғининг ўсишига катта ёрдам беради. Инвестиция ҳисобига умумий тарздаги улуш 27 % гача бўладиган бўлса, ундан келадиган фойда, яъни хусусий ресурслар 72 % фоизгача ошади. Шу жиҳатдан хориж капитали Осиё, Африка ва Лотин Америкаси иқтисодиётида асосий ролни ўйнайди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, капитал жалб қилувчи мамлакатларнинг ишлаб чиқариш соҳаларига бевосита хорижий инвестицияларнинг киритилиши ва унинг ўсиб бориши, бу давлатларни иқтисодий қолоқликдан тезроқ қутилишининг асосий шартларидан бири саналади. Чет эл инвесторлари мамлакатнинг давлат корхоналарини хусусийлаштирилишининг тезлашиши ва янги иш ўринлари яратилишига хусусий мулкдорлар сафи кенгайишига салмоқли ҳисса қўшади. Жаҳон иқтисодиёти ривожланишида ҳам инвестицияларнинг ўрни беқиёс. Масалан, 2004 йилда ишлаб чиқаришга 650 млрд. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари киритилган бўлса, ракам инвестиция киритилиши борасида 1990 йилга нисбатан 4 бараварга ошганини кўрамиз. Ҳозиргача эса инвестиция портфели ўсишидаги салмок 6 мартага кўпдир. Албатта, чет эл инвестициялари тақсимотида турлича кўриниш касб этган, яъни: 341 млрд. АҚШ доллари Осиё давлатларига (Хитой, Сингапур, Индонезия, Малайзия), 187 млрд, АҚШ доллари Лотин Америкасига (Мексика, Бразилия, Бермуд, Аргентина), 54 млрд. АҚШ доллари Африка давлатларига (Миср, Нигерия). Чет эл инвестицияларни жалб этиш билан ривожланаётган мамлакатлар муаммолари буткул ечилиб қолмайди. Албатта, қайта айрим масалаларда кескинлашув пайдо бўлиши мумкин. Масалан: аксарият инвестициялар тараққиёт жараёни баравар бўлмаган, истиқболли мамлакатларга киритилади (Хитой, Мексика, Бразилия каби); чет эл инвестицияси жалб этишда рақобатни кучайтиради; имтиёзлардаги зиддиятлар: хориж инвестицияси кўпроқ хусусий корхона соҳибаларини қизиқтиради. Инвестиция портфелига эга бўлган мулкдор кўпгина имтиёзларга ҳам эга бўлади. Ўз навбатида бу имтиёздан фойдаланувчилар ҳам бориб-бориб бир-бирига рақиб бўлиб қолишади. Тан олиб айтиш керак, жалб этилган чет эл инвестицияси фойдаси ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти ўсишида сезиларли равишда натижа берди. Сўнгги йилларда ушбу сармоялар сабаб кўпгина ривожланаётган мамлакатлар экспорт салоҳиятларини ошришга эришдилар. Ҳатто, ташкил этилган қўшма корхоналар маҳсулоти ташқи бозорда ҳар қандай мамлакат товарлари билан тўлиқ рақобатлаша оладиган даражадаги сифатга эришди. 1990 йил охирларида ривожланаётган мамлакатларга капитал экспорти йиллик ўртача 25-30 млрд. АҚШ долларини ташкил этди ва хорижий инвестиция жамғармаси 130 млрд. АҚШ долларидан ошди. Шундай қилиб ривожланаётган мамлакатлар хориж инвестицияларининг янги манбаларини жорий этган ҳудудлар сафига киришди. Чет эл инвестициясини жалб этиш борасидаги иқтисодий силжишларни Ҳиндистон мисолида кўриб ўтсак. Бу йирик давлат-дунё маҳсулот ва меҳнат бозорида катталиги жиҳатидан Хитойдан кейинги иккинчи ўринда туради. Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жалб этилган чет эл капитали Ҳиндистон иқтисодиёти тараққиётига таъсирининг ўзига хослик томони бор. Бу хориж инвесторлари учун истиқболли саналган аҳолининг кўп қисми ёшлардан ташкил топганидир. (Ҳиндистон аҳолисининг 58 % и ёшлар, ёҳуд ўртача ёш – 24 ни ташкил этади). Мисол тариқасида келтириш мумкинки, ривожланган Ђарбий Европа давлатлари ва Япония доимий равишда қаррилар сони ошаётган мамлакатлар сирасига кирмоқда. Гарчи шундай бўлса-да озчилик ёшлар нафақат йирик корхоналарнинг истеъмол товарларида етарлича улушга эга бўлишаётир, балки юқори технологияли маҳсулотлар (компьютер, телекоммуникация воситалари), замонавий хизмат турлари (суғурта, ахборот, туризм) ишлаб чиқаришда ҳам етакчи бўлишаётир. Муҳими, Ҳиндистонда юқори малакали илмий-технологик билимларни ва бошқарувликни ўзлаштираётган ходимлар катта қисмни эгаллайди. Бу борада Ҳиндистон АҚШдан кейинги ўринда туради. Бешта ҳинд технология институти ва тўртта бошқарувни ташкил этишни ўргатадиган олий ўқув юртларида дунёда шуҳрат қозонган касб сирлари ўқитилади. Химия, автомобилсозлик, электр ва ядро саноати, қурилиш ва озиқ-овқат саноати бўйича ихтисослашган кадрлар етишиб чиқади. Чет эл инвестиция жалб этилишида Ҳиндистоннинг ютуғи ҳам шунда. Айни вақтда Ҳиндистон ривожланаётган мамлакатлар орасида таъминот борасидаги қайта ишлаш, технологик ва электрон воситалар ахбороти бўйича етакчи саналади. Чет эл инвесторлари Ҳиндистонда асосан инфратузилмани ривожлантириш, меҳнат маданиятини шакллантириш ва ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш йўналишида ўз фаолиятларини юргизишаяпти. Бу ерда барча товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишлар хусусий сектор қўлида. Давлат корхоналари асосий коммунал хизматлар ва шу йўналишдаги инфратузилмалар билан шуғулланади. Ҳозирги Ҳиндистон яқин келажакда чет эл инвестициясининг жалб этиш ва ўзи капиталини экспорт қилиш бўйича катта ишлар қилмоқда. Шу мақсадда ҳукуматнинг қарийиб барча мамлакатда ваколатхоналари очилди ва шу мақсадда семинар ва тадбирлар ўтказмоқда. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиши учун қарзга катта маблағ олиш одати алоҳида мазмун касб этаётир. Аммо бу йўл билан дунё хўжалиги тизимида кредитор қарздорлик йилдан-йилга ошиб бормоқда. Кўпгина ривожланаётган мамлакатлар бу кредитларни олгач, ҳар йили экспортдан келаётган даромадларининг 30-40 % ини шу қарзлардан қутилишга сарфлашади. Бу эса ривожланиш учун нокулай вазиятни, яъни кредитлар нархининг ошиши, суғурта кафолатларини талаб этиш, кредит сумммаларини тарқатиш муаммоларини келтириб чиқаради. Ҳозирда ривожланаётган мамлакатларнинг умумий қарздорлиги 1,8 трлн. АҚШ долларидан ошган. Жаҳон банки экспертлари маълум қилишича, сўнгги ўн йил ичида ривожланаётган мамлакатлар катта кувват билан дунё бозорига кириб боришаяпти, айниқса, «бешта йирик иқтисодий салоҳиятга эга» - Хитой, Ҳиндистон, Мексика, Бразилия ва Россия мамлакатлари «Кейинги юз йиллик чорагида юзага келган гигант иқтисодиётли давлатлар» га айланди. Шунингдек, жаҳон банки хабарларига қараганда 2006 йилда ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти йиллик ўртача 5,4 % га ўсади. МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатларининг улуши ортиши тахмин қилинмоқда. Экспертларнинг ишонч билдиришича, яқин йиллар ичида глобал иқтисодиётда Хитой, Мексика, Бразилия, Ҳиндистон ва Россия бошқа мамлакатлар тез интеграциялашувга кириб кетади ва жаҳон бозорида нуфузли ўрин эгаллайди. Бундай тараққиётга эришиш бу мамлакатларда сўнгги чорак аср мабайнида қайта қуриш ва бозор тамойилларини тез ўзлаштирганликда кўринади. Тахминларга кўра, бу беш мамлакат 2020 йилга бориб, дунё ялпи маҳсулоти етиштириш бўйича 16 % лик улушни эгаллайди (1992 йилда уларнинг бу кўрсаткичи 7,2 % бўлган). Бу натижа эса дунё маҳсулоти тайёрлашда ривожланган давлатларнинг улушини 81,5 % дан 66,7 % га туширади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling