Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Алоқалар мустаҳкамлашиши учун Жанубда кескин тараққиёт юзага келтирилиши керак


Download 1.56 Mb.
bet78/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

1. Алоқалар мустаҳкамлашиши учун Жанубда кескин тараққиёт юзага келтирилиши керак. Ҳеч бўлмаганда давлат бошқаруви бу ерда йирик корхоналар барпо этилишини талаб қилиши ва ўз назоратига олиши лозим.
2. Жанубдаги ишсизлик ва миграция муаммоси ҳукумат бу муаммолар бўйича қатъий дастурга эга эмас. Шу боис Жанублик оилалар ҳатто оилавий бўлиб четда ишлаяпти. Ҳали бу муаммо Италия ҳукумати учун етарли ташвиш туғдиради.
3. Жанубда кичик корхоналар камлиги муаммоси. Шимолнинг йирик компаниялари ҳар кандай ЕИ га аъзо давлатлар фирмалари билан ҳамкорликка кириша олади ва улар билан рақобатлаша олади. Жануб корхоналари эса бу корхоналар билан тенглаша олмайди. «Ванино режаси» га кўра ташкил этилган давлат корхоналари ҳатто ички бозорга ҳам тўла кириб боролмаган. Шунингдек, Италия ва хорижнинг аксарият компаниялари бу ҳудудга капитал ва инвестицияларини инфратузилма ҳаминқадар, ишончли ҳамкорлар кам, жиноий вазият қарор топган қўпорувчилик ҳаракати мавжудлиги боис Жанубга хориж капитали кирмайди, Ђарбий Европа, АҚШ ва бошқа давлатлардан келадиган сайёҳларидан тушадиган маблағлари эса кўп ҳолларда мафия қўлига ўтади.
4. Жанубий Италия қишлоқ хўжалиги муаммоси. Юқорида таъкидлаганидек, жануб ерларида иш ҳалигача эски феодаллик тузуми усулида юритилади. Бу эса соҳада етарли натижа бермаётир. Хусусий бойлар кўпаймокда. Италия 1970 йилда қишлоқ хўжалигида чуқур ислоҳатлар бошлаган, яъни ерларни йирик кооперативлар ихтиёрига бўлганди. Бу ислоҳат жуда секин давом этмоқда.
5. Мафия ва уюшган жиноий гуруҳларга қарши курашиш муаммоси. Мана, мамлакат қирқ йилдан буён Жанубда қўним топган Сицилия мафиясига қарши курашади. Аммо натижаси гуёки қумга сепилган сувдек. Бу уюшган жиноят гуруҳи ҳаракати Жануб иқтисодиётининг тараққий этмаётгани таъсирини кўрсатмокда.
Умуман, Италия учун муаммо бўлган «Шимол-Жануб» Европа Иттифоқи мамлакатлари иқтисодиётига ҳам етарли ташвиш келтирмокда. Шу боис ЕИ га аъзо давлатлар бу ҳудуддаги тангликни бартараф этиш учун индустрия, капитал маблағлар, илмий-техник ресурслар киритишга шай.
Италиянинг жўғрофий жойлашиши яқин Шарқ, Шимолий Африка, Жанубий ва Марказий Европа мамлакатлари билан иқтисодий алоқаллар қилишга қулай. Унинг тараққиёти бевосита ташқи алоқалларни яхшилаш билан боғлиқ. Аммо, бу ерда табиий ресурсларнинг етишмаслиги бу муддаонинг кенг кўламда жорий этилишига имкон бермайди. Экспортсиз эса иқтисодиётда кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан мамлакатда сўнгги ўн йилликда экспорт ўсиши қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • 1992 йил сентябрда миллий валюта – лиранинг қадрсизланиши кузатилди. Оқибатда хорижда Италия маҳсулоти нархи кескин пасайди, рақобатбардошлиги камайди (Италия банки бўйича баҳо-18 % ни ташкил этди). Аммо бу савдо балансини яхшилашга замин яратди. Маҳсулот арзонлиги боис экспорт ва хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари 10 % гача ўсди, импорт эса 1,3 % га камайди;

  • Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БЖСТ) доирасида мамлакат 1994 йил баҳорида пошлина учун божларни пасайтирди. Натижада ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) тайёрлашда сўнгги саккиз йил ичида 2 % лик ўсиш кузатилди;

  • 1993 йилда трансмиллий корпорация (ТМК)лар бу ердан барча соҳалардаги маҳсулотларни эркин сотиб олишлари учун эшиклар очиб қўйилди. Харидорларни кўпроқ фармацевтика, косметика ва замонавий технологиялар саноати қизиқтирди. Натижада экспорт улушида АҚШ, Швецария, Англия, Франция ва немис фирмаларининг ўрни салмоқли тус олди.

  • экспорт салоҳиятида кредит ва суғурта тизимида жорий этилган имтиёзлар алоҳида мазмун касб этди. Бу соҳаларни соддалаштириш ва амалиётга доимий тадбиқ этиб бориш мақсадида 1978 йилда ташкил этилган кредитларни суғурталаш миллий институтида ихтисослашган экспорт кредитларини суғурталаш (CAZE) бўлими очилди. Бу бўлим фаолиятини давлат молия вазирлиги ўз назоратига олди. Унинг асосий функцияси узоқ, ўрта ва қисқа муддатли экспорт кредитларинини суғарталаш, экспорт мукофатларини тақсимлашдан иборат бўлди. CAZE ҳозирда ҳам 150 та мамлакатнинг экспорт кредитларини суғурталаган.

Айни кунда бу бўлим Италиядан олиб кетилаётган замонавий технологиялар, лицензия ва патентлар, шунингдек, инвестиция ва хомашёларни харид қилинишидаги маблағларни ҳам суғурта қилмоқда. Бу илгаридек, учинчи давлатнинг воситачилик фаолиятига чек қўйди, эндиликда бу бўлим нуфузи ҳам ошган.
Италия тажрибасида экспорт кредити икки хил фирмалар ва банклар кредити йўналишларига эга. Фирма кредитлари хорижлик ишбилармонлар учун воситачилик харажатларини йўқ қилган ҳолда тақдим этилган кредитнинг 75-80 фоизини давлат кафолати бўйича сақлашни, банк кредити эса тузилган шартнома бўйича 80-85 фоизигача давлат кафолатини беришни ўз зиммасига олган:

  • экспортни рағбатлантириш учун экспорт қилувчилар тўловларидан озод қилинди;

  • муддатда кўрсатганидан эртароқ импорт қилишган ва маҳсулотни қайта ишлаб экспортга чиқарган мижозлар божхона пошлиналарини тўламайдиган бўлишди;

  • давлат бюджетига қайтарилмаган катта ҳажмдаги маблағ мамлакат саноат корхоналарини модернизация қилиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва рақобатбардош товарлар салмоғини оширишга йўналтирилди.

Шундай қилиб, Италия сиёсати миллий экспортни рағбатлантириш орқали мамлакатнинг асосий ҳудудларида том маънодаги иқтисодий сиёсатни вужудга келтирди.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling