Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Давлат маблағларини соғломлаштириш


Download 1.56 Mb.
bet76/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Давлат маблағларини соғломлаштириш. Қайта қуриш ҳар қандай мамлакатда хўжалик бошқарувини янгилаш билан бирга маъмурий бошқарувда ҳам ислоҳатлар жараёни кечишини талаб этади. Бу эса Италия бюджет федерализми моделини муваффақиятли амалга оширилишида ва бу орқали ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият бошқарувига ҳам талай ҳуқуқларни берди. Бу ҳуқуқлар мамлакатда ҳам иқтисодий, ҳам маъмурий бошқарув борасида Италияни ЕИ давлатлари орасида мавқеини оширмоқда. Бу ислоҳатлар самараси улароқ мамлакат иқтисодиёти Европа валюта тизимига аъзо давлатлар орасида бюджет тўловлари танқислиги 7% дан 3% га тушди.
Италия иқтисодиётида солик, соғлиқни сақлаш, нафақа пенсия таъминоти тизимларида кечган ислоҳатлар ўз самарасини бермоқда. Мамлакатда кечаётган солиқ борасидаги ўзгаришлар натижасида солиқ тўловлари соддалаштирилди, инвестиция фаолияти кенгайишига замин яратди. Солиқлар ҳажми 53,2% дан 37% га туширилди. Акция, қимматли қоғозлар операциялари учун солиқ учдан икки қисмга пасайтирилди. Тадбиркорларнинг соғлиқни сақлаш жамғармасига тўланадиган бадаллари олиб ташланди.
Маастрихт битимига кўра Италия ҳокимият сарф-харажатлари учун ялпи даромаддан 1,4 % гача бадал тўловлари тўланишини жорий этганди. У бозордаги мавқеини оширди. Инфляция даражаси йиллик 1,5 % га камайди. Ҳозирги кунда мамлакатни биргина муаммо ўйлантирмоқда: ички иқтисодиётда пул-молия кўрсаткичлари динамикасини барқарор ҳолда ушлаб тураоладими?
Меҳнат бозори. Мамлакат жанубида ишга яроқли аҳолининг 18 % и ишсизлик даражасида турибди, бу эса иқтисодий балансга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шу нуқтаи назардан ҳокимият меҳнат бозорини ташкил этишга оид қонунчиликда кўзда тутилган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди. Янги иш ўринлари яратиш учун кичик ва ўрта бизнес корхоналари ташкил этишга кенг имкониятлар яратди. Меҳнат бозори ислоҳати 1992 йилда бошланди ва босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида ишсизликка бирмунча барҳам берилди. Ҳатто четда ишлаш миграция ва ташқи савдода кенг фаолият юритишга замин яратилди. Бундай шароитлар учун 1996 йилда бошқа давлатлар билан контрактлар тузилди. Иш билан таъминланган тадбиркорлик фирмалар уч йиллик иш ҳаки солиғидан озод қилинди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling