Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Африка мамлакатлари тараққиёти ва уларда иқтисодий


Download 1.56 Mb.
bet85/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

7.§. Африка мамлакатлари тараққиёти ва уларда иқтисодий
ислоҳатларнинг кечиши

Африка мамлакатларининг аксарияти энди ривожланаётган мамлакатларга даҳлдор. Уларнинг кўпчилиги денгиз йўлларига чиқиш имкониятидан мустасно ва ташқи дунё билан паст алоқалда. Бу мамлакатларда аҳоли жон бошига даромад энг кам кўрсаткичга эга (100-500 АҚШ доллари). Асосий соҳа қишлоқ хўжалиги эса хўжайинлик, ҳукмронлик асосида шуғулланади. Африка ривожланаётган мамлакатларга киритилган чет эл инвестицияси умумий инвестициянинг 3 % ини ташкил этди, холос. Африка давлатларига нисбатан узоқ муддатли мажбуриятлар жамғарма суммаси 325 млрд. доллардан ошган. Кўпгина мамлакатларда ЯИМдаги ташқи қарз 70 % гача кўтарилган ва экспорт борасида эса қарздорлик 2,5 марта ошган.


Сўнгги йилларда Африка иқтисодиётида бироз ижобий силжишга эришилди. 1990 йилнинг 2-ярмида Афирика мамлакатларининг ЯИМ даги ўсиш суръати 2-3 %ни ташкил этди. Айниқса иқтисодий ўзгаришлар Маврикия, Ботсвана, Лесото ва бошқа шулар каби кичик мамлакатларда анча сезилди. Африканинг 27 та мамлакатида иқтисодий суръат аҳолининг ўсиш суръатига солиштирганда яхшиланди. Жаҳон банки экспертлари таъкидлашича, 2005 йилда Африка давлатларининг ЯИМ ўсишидаги суръат ўртача 3,8 % га етган.
Назорат саволлари
1. Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) да ривожланаётган мамлакатларнинг ўрни ва роли қандай?
2. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг умумий жиҳатларига таъриф беринг.
3. Ривожланаётган мамлакатларнинг экспорт ва импорт муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб беринг.
4. Ривожланётган мамлакатлар иқтисодиётида чет эл инвестициясининг роли қандай?
5. Ривожланаётган мамлакатлар қарзларини ечиш муаммоси йўлларини айтинг.
6. Ривожланаётган мамлакатларни саноатлаштириш модели ҳақида гапириб беринг.
7. «Яшил инқилоб» нинг моҳияти қандай мақсадларни кўзлайди.
8. қайси давлатлар нефт экспорти билан машғул мамлакатлар (ОПЕК) қаторига киради ва ҳозирда уларнинг нечаси ОПЕК таркибида?
9. Янги саноатлашган мамлакатлар (ЯСМ) ни санаб ўтинг.
10. Янги саноатлашган мамлакатларнинг саноатлашиш омиллари қайсилар?

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling