Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Россиядаги асосий иқтисодий ислоҳатлар йўналишлари


Download 1.56 Mb.
bet93/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

3.§. Россиядаги асосий иқтисодий ислоҳатлар йўналишлари

Маълумки, Россия бозор иқтисодиётига 1990 йиллар бошидан ўта бошлаганди. Мамлакатда пала-партиш ҳолатда бозор муносабатларига ўтилиши майда корхоналарни, замонавийлашмаган ишлаб чиқариш тизимини, ташқи иқтисодий алоқаларда тартибсизлик ва корхоналарни хусусийлаштиришда қиймат ва баҳолаш борасидаги мутаносибликларни келтириб чиқарди. Бу эса мамлакатни анча обрўсизлантирди. Энди Россия ҳукумати олдида бу муаммони ҳал этиш учун иккита йўл мавжуд эди. Биринчидан, иқтисодий аҳволни тўла ўзгартириш учун аксарият корхоналарни ишлаб чиқарилган қатъий тартиблар остида хусусийлаштириш. Иккинчидан, бозорни ривожлантириш учун давлат назоратини, ролини ўрнатиш.


Давлат бюджети амалда иқтисодий сиёсатга қаратилган бўлади. Аксарият мамлакатларда давлат бюджети шитоб билан ўсмоқда. Дунё тажрибасидан маълумки, агарда мамлакатда иқтисодий таҳчиллик сезилса, давлат ушбу бюджет ҳисобидан аҳоли турмуш тарзини маълум муддатларгача барқарор ушлаб туради. Россияда эса кўпдан буён давлат бюджетида тақчиллик сезилиб қолди ва ҳозирги кунда у ижобий ҳолга келмоқда.
Янги солиқлар тизимига ўтиш, корхоналар фойдаси ва фуқаролардан ундириладиган солиқлар даражасини ошириш бюджетни мунтазам таъминлайди. Шу жиҳатдан Россияда солиқлар тизими уч хил – федерал, областлар ва маҳаллий. Яқинда ислоҳ этилган бу солиқлар тизими Россия бюджетининг тўлишга кўмак бера бошлади.
Пул-кредит сиёсати-давлатни молиявий тартибга солишнинг ғоят муҳим усулларидан биридир. У пировордида жамиятда макроиқтисодий барқарорликка эришишга қаратилган. Россияда пул-кредит сиёсатини амалга оширувчи муассаса Марказий Банк (МБ) ҳисобланади. У бу сиёсатни уч хил восита орқали бошқаради: мавжуд пул заҳираси, МБ нинг ставкаларидаги фоиз даражаси, тижорат банклари молиялаштираётган маблағларни бошқариш.
Давлат қурилиши тофоаутлари нуқтаи назаридан ҳозирда ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий муносабатларни бошқариш вазирлик ва идораларга юклатилган. Чет эл тажрибасининг кўрсатилишича, бу борада бошқарув 12-15 та вазирликдан ошмаслиги керак. Россияда эса бунинг акси, бу юртда давлат бошқаруви -24 та федерал вазирлик, 18 та давлат кўмитаси, 17 та федерал хизмат, 5 та федерал агентлик, 3 та федерал комиссия ва 1 та бошқарма фаолият юритиб келади. Сўнгги йилларда бошқарув тизимида ҳам жуда катта қисқариш рўй берди ва у ижобий томонига ўзгарди.
Россияда давлат бошқарувида маъмурий ислоҳатларни амалга ошириш учун бугун замин етарли. Бунинг учун биринчи навбатда иқтисодий тараққиётда давлат аралашувини камайтириш лозим. Бунга эришиш учун эса зарур қонунчилик базалари ишлаб чиқиш, коррупцияга қарши курашиш, барқарор рақобат муҳитини шакллантириш, хусусий тадбиркорликка кенг йўл бериш ва саноатлаштириш фаолиятида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш масаласини ҳал этиш талаб этилади.
Сир эмаски, саноат маҳсулотлари ривожланиши иқтисодиётнинг юксалиш омили саналади. Россияда бу борада ички талаб ҳалигача паст кўрсаткичда қолмокда. Давлат истеъмоли учун реал даромадлар ва инвестициядаги асосий капиталлар ўсиши ҳам сезиларли даражага кўтарилмаган.
Ҳар қандай иқтисодиётнинг ривожланишида истеъмол даражаси муҳим рол ўйнайди. Россияда эса аҳоли ҳар қандай маҳсулотга нисбатан кучли эҳтиёж сезмайди. Маҳсулот ишлаб чиқаришни ҳаракатга келтирувчи куч-бу асосан инвестиция саналади. Инвестицияни мамлакатга киритиш тизимини муқарар яратган, яъни ўрта ва узоқ муддатга сармоя киритилишига эришган давлатлар юксалганини жаҳон тажрибаси кўрсатиб турибди. Бироқ, Россияда хорижликлар учун сармояни жойлаштиришга ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий шароитлар талаб даражасида яратилган. Айникса бу ҳолат 1998 йилгача жуда хунук манзара касб этарди. Аммо, 2000 йилга келиб мамлакатга инвестиция киритиш динамикаси энг юқори чўққига чиқди, натижада саноат ишлаб чиқариш салмоғи 108,1 % га ўсди. Кейинги пайтларда яна сармоя жалб этиш борасида қатор муаммолар кўндаланг турибди. Давлат ҳукумати ҳозирда бу тўсиқларни бартараф этиш йўларини қидирмоқда.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling