Назорат саволлари:
Дунё хўжалигида Россиянинг ўрни ва ролини кўрсатиб ўтинг.
Россиянинг мавжуд табиий-хом ашё ресурслари ва маҳсулот тайёрлашга доир имкониятларининг ўзига хос хусусиятларини очиб беринг.
Иқтисодий ислоҳатлар ўтказилишида Россияда кечган охирги йиллардаги ўзига хос хусусият ва йўналишларни айтинг.
Россия иқтисодиётида ташқи иқтисодий алоқаларнинг роли ва моҳиятини қандай баҳолайсиз?
Россиянинг узоқ хориж мамлакатларидаги савдо шерикларини санаб ўтинг.
Россия Федерацияси ташқи иқтисодий алоқаларида якин хориж мамлакатларининг ўзига хос хусусиятларини баҳоланг.
XV Боб. ХАЛҚАРО ВАЛЮТА-КРЕДИТ МУНОСАБАТЛАРИ
1.§. Халқаро валюта тизимининг тузилиши ва мазмун моҳияти.
XX асрнинг ўрталарида халқаро иқтисодий, молиявий ва валюта муносабатлари тараққиётни ҳарактга келтирувчи янги кучга айланди. Умумий бозор ва очиқ иқтисодиёт йўналишига кенг йўл очиш учун савдо айирбошлашни жадаллаштириш, халқаро молиявий тизимни ривожлантириш, янги валюта бозорларини ташкил қилиш ва турли мамлакатлар ўртасида валюта-пул муносабатларини кенгайтириш шартларини амалга ошириш лозимлигини кўрсатди.
Мамлакатлараро иқтисодий алоқаларнинг турли-туман шаклларида,яъни товарлар ва хизматалар билан савдо-сотиқ қилиш, ссуда сармояси ва инвестицияларнинг ҳаракати, ишлаб чиқариш ва фан-техника борасидаги ҳамкорлик, ишчи кучларининг кўчиши (миграцияси) ва халқаро туризм-буларнинг ҳаммаси валюта муносабатларни юзага келтиради.
Валюта муносабатлари миллий ҳамда халқаро даражада амалга оширилади. Миллий даражадаги муносабат миллий валюта тизими (МВТ)ни ўз ичига қамраб олади. Миллий валюта тизими - миллий валютани чет эл валютасига алмаштириш шу билан бирга алмаштириш билан боғлиқ бўлмаган, чет эл валютасига доир бошқа операцияларни тартибга солувчи қонуний мустаҳкамланган тизим ҳисобланади. МВТ нинг ўзига хос хусусиятлари ички иқтисодий тараққиётга эришиш ва ташқи иқтисодий алоқаларда икки мамлакат муносабатларини барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Миллий валюта тизими қўйидаги кўринишларда ўз аксини топади:
Молиявий алоқаларда миллий валюта тизими валюта курслари ва уларнинг тенглиги билан намоён бўлади. Валюта курси – бир мамлакатнинг бошқа мамлакат пул бирликларида ифоланган пул бирлиги нархи.
Паритет-бу валюта курсининг асоси ҳисобланган нисбат. У валютанинг олтин резервлари тузилмасининг асосини ҳам белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |