Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Божхона иттифоқи
Эркин савдо ҳудуди – иқтисодий интеграцияларнинг бошланғич даражаси бўлиб, у мамлакатларнинг солиқ тўлашда махсус имтиёз тартибига амал қиладиган алоҳида ҳудудидир. Унга киритилган товарлар бож ва квоталар тўловидан озод этилади ва божхона назоратидан холи бўлади. Бунда ҳар бир давлат шахсий савдо-иқтисодий сиёсатини учинчи мамлакат муносабатларига ҳам ўтказиш имкониятига эга. Кўп ҳолларда эркин савдо ҳудудларида яратилган шарт-шароитлар туфайли қарийиб барча маҳсулотлар савдоси амалга оширилади. Бундан фақатгина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари мустасно холос. Савдо ҳудуди унга аъзо мамлакатлардан бирига жойлашган унча катта бўлмаган давлатлараро котибиятда марказлашиши мумкин. Аммо, тегишли ҳужжатларга доир раҳбарият даврий йиғилишларда ўз тараққиётининг асосий параметрларига хайрихоҳ бўлиб, уларнинг баъзилари бусиз ҳам ўз савдо фаолиятларини амалга оширишлари мумкинлиги аён бўлади.
Эркин савдо ҳудудига асосан 1960 йилда ташкил этилган Европа эркин савдо ассоциацияси (ЕАСТ) киради. Унинг таркибида Австрия, Финлаяндия, Исландия, Лихтенштейн, Норвегия, Швеция каби бир қатор мамлакатлар бор. Европа иқтисодий ҳудуди (1994 й) да эса Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамда Исландия ва Лихтенштейнлар мавжуд. Болтиқ бўйи эркин савдо ҳудуди (1993 й) га Эстония, Латвия, Литва давлатлари киради; Марказий Европа эркин савдо ҳудуди 1992 йилда тузилган бўлиб, унинг таркибига - Чехия, Венгрия, Польша, Словакия мамлакатлари киради; Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди (1994 й) аъзолари бўлиб Канада, Мексика, АĶШ давлатлари ҳисобланади; АСЕАН мамлакатлари эркин савдоси ҳақида келишуви (1992 й.) – Бруней, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Тайланд давлатларини бирлаштиради; Иқтисодий алоқаларнинг чуқурлашуви ҳақида Австралия ва Янги Зеландия савдо келишуви (1983 й) ташкил этилган; Бангкок келишуви (1993й) – Бангладеш, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Лаос, Шри-Ланка давлатларидан иборат. Божхона иттифоқи – икки ёки бир қанча давлатларнинг божлар бўйича ўзаро чегараларни бекор қилиш ва ягона бож тарифи жорий этиш юзасидан ўазро келишуви. Учинчи мамлакат учун жорий этилган алоҳида ягона тариф ва квотлар эса уларни эркин савдо ҳудудидаги бож иттифоқидан ажратиб туради. Божхона итифоқи пошлинасиз ички интеграциявий хизматлар, товарлар ва уларнинг ҳудуд ичида тўлиқ эркинлигини назорат қилиб туради. Одатда божхона итифоқи ташқи савдога келишилган марказлашув жорий қилувчи давлатлараро органларнинг ривожланган тизимини яратишни талаб қилади. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ улар ҳужжатларга жавоб берадиган бошқарув министларининг йиғилишлари даврийлигини қабул қилади. Улар ҳар доим ўз фаолиятларида ҳаракат қилувчи давлатлараро котибиятга таянишади. Божхона иттифоқлари (БИ) дунёнинг жуда кўп мамлакатларида ривожланган. Улар қуйидагилар: Туркия билан ЕИ ассоциацияси (1963й), унинг таркибига ЕИ мамлакатлари ва Туркия киради. Араб умумий бозори (1964й) – Миср, Ироқ, Иордания, Ливия, Мавритания, Сурия ва Яман. Марказий Америка умумий бозори (1961) – Коста Рика, Сальвадор, Гватемала, Гондурас, Никарагуа. Колумбия, Эквадор, Венесуэла мамлакатлари ўртасида тузилган эркин савдо ҳудуди (1992 й) – Колумбия, Эквадор, Венесуэла. Шарқий Кариб ҳавзаси мамлакатлари ташкилоти (1991 й.) – Антигуа ва Барбуда, Доминика, Гренада, Монтсеррат, Сент-Ките ва Невис, Сент-Люсия, Сент-Винсенва Гренадиналар. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling