Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet106/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Биринчи босқич (XX асрнинг 50 йиллар охири ва 70 йиллар боши) Европа иқтисодий ҳамкорлигига аъзо мамлакатлар ўртасида айрим савдо маҳсулотларидан олинадиган пошлиналарнинг доимий равишда ўзгариб туриши, божхона иттифоқининг ташкил топиши, ҳамда ягона бож сиёсатини юргизиш ва савдо борасида ягона бож тарифларини амалиётга тадбиқ этиш билан характерланади. Учинчи мамлакат билан ҳам савдо муносабатлари яхшиланган. Бож тўловлари борасида эркин характерланиш нафакат маҳсулот сотувида, балки капитал, ишчи кучлари, хизматлар ва шу кабиларда ҳам ўз аксини топди. Шунингдек, бу мамлакатлар ўртасида эркин ишчи кучлари ва уларнинг эркин яшашлари учун зарур шароитлар яратиб берилди.
1960 йилларнинг бошида Европа иттифоқи мамлакатларида ягона аграр сиёсат бошланди. ЕИнинг бу сиёсати туфайли мазкур итифок ҳудуди бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бир хил нархлар белгиланди. Натижада ҳамкорликка аъзо мамлакатлар ички бозорида, шу билан АĶШда ҳам маҳсулот сотиш ва капитал жамғариш жараёнлари анча шиддатли тус олди. 1973 йилда Европа иқтисодий ҳамкорлиги учта янги мамлакат, яъни Буюк Британия, Ирландия ва Даниялар билан кўпайди. Натижада Европада кучли тўққизлик вужудга келди.
Иккинчи босқич (70-йиллар ва 80-йиллар ўрталари) Европа Иттифоқи тарихига турғунлик ва инқирозлик даври сифатида киритилди. Бу давр Ђарбий Европа интеграциясида асаббузарлик номини олди. ЕИҲга аъзо мамлакатларда бирдан содир бўлган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг тушиб кетиши бу ҳамкорликка аъзо мамлакатлар ўртасида иқтисодий тараққиёт номутаносиблик даражасини кучайтирди. Фақатгина 1981 йилда ЕИга Грециянинг қўшилиши натижасида бу давлатлар ўртасида иқтисодий тараққиёт бироз мўътадиллашди.
Европа Иқтисодий ҳамкорлиги (ЕИҲ) юзага келган иқтисодий суст ҳолатига интеграциялашув жараёнларидан имконият қидирди. Натижада 1979 йилда ЕИҲда Европа валюта тизими валюта интеграцияси жараёнларини кенг равишда олиб бора бошлади.
Учинчи босқич (80-йиллар иккинчи ярми ва 90-йиллар боши) кейинги йилларда интеграция жараёнлари муваффақиятли кечгани натижасида ЕИҲ га аъзо давлатлар сони 12 тага етгани билан характерланади. Яъни, 1986 йилда бу ҳамкорликка Испания ва Португалия қўшилди. Бу давр Ғарбий Европа интеграцияси тараққиётида янги интилишлар, бирикув Ягона Европа акт (ЯЕА) ини тузилиши билан фарқланади.
Ягона Европа акти ЕИҲга аъзо давлатларнинг умумий моҳияти иттифоқнинг сиёсий ва иқтисодий кўриниши молия-валюта ва гуманитар ҳудудларда ҳам интеграциялашувнинг юқори даражасига кўтарилишидан далолат беради.
Ягона Европа актига биноан ҳамжамиятга янги аъзолар кирганда, уюшган аъзолик ҳақида шартнома тузилганда ва учинчи мамлакатлар билан савдо битимлари тузилганда Европарламентининг маъқуллаши талаб қилинади. У ЕИ нинг энг муҳим моҳияти бўлган ягона иқтисодий кенглик (ички чегараларсиз ҳудуд, яъни маҳсулот, капитал, фукаролик ва хизматларни эркин бажарувчи) каби эркин ички бозорни кенг суратда билдиради. Яна ҳам аниқроғи, аъзо давлатлар иттифоқини бир бутун хўжалик организми сифатида кашф этади. Шундай қилиб, учинчи босқичда ЕИҲ га аъзо мамлакатлар 1992 йилнинг охиридан ягона ички бозор, валюта – иқтисодий ва сиёсий иттифоқини вужудга келтириб, уни амалиётда ташкил этишди, десак хато бўлмайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling