Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Трансмиллий корпорацияларнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 1.56 Mb.
bet114/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

2.§. Трансмиллий корпорацияларнинг ўзига хос хусусиятлари

Трансмиллий корпорациялар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар халқаро меҳнат тақсимоти ва унинг ривожланишида фаол рол ўйнайди. ТМК халқаро маҳсулот тизимида дунёнинг кўплаб мамлакатларида маҳсулот ишлаб чиқаришни ва хизмат кўрсатувчи шўъба компаниялар ташкил этишни амалга оширади.


ТМК юқори технологияли тармоқлар, юқори илмий салоҳият натижасида вужудга келадиган маҳсулотларни кўпроқ ишлаб чиқарадики, бунга бўлган мижозлар ҳам ихтисослашган шахслар бўлади. Бунинг натижасида бу соҳалардаги халқаро корпорацияларда монополлик руҳи ҳукм суради.
XX аср охирларида жаҳондаги ривожланган мамлакатлар ишлаб чиқарган саноат маҳсулотларининг тўртдан уч қисми 2000 та йирик корпорация улушига тўғри келди. Уларнинг юздан ортиғи 50-80 % маҳсулот турларини ишлаб чикарди. Бу трансмиллий корпорациялар ички ва ташқи савдода ҳам катта нуфузга эгадир.
Энг бақувват саналган 500 та ТМКлар хориж инвестицияси улушининг 4 дан 3 қисмига эгалик қилади. Бу гигант ТМК лар дунёдаги мавжуд электроника ва химия маҳсулотларининг 5 дан 4 қисмини, фармацевтика маҳсулотларининг 10 дан 9, машинасозлик маҳсулотларининг 10 дан 8 қисмини ишлаб чиқаради.
2004 йил маълумотларига қараганда, дунё хўжалигида 600 тадан ортиқ ТМКлар ҳукмронлик қилган. Уларнинг 300 таси дунё ялпи маҳсулотининг 4 дан 3 қисмини ишлаб чиқарган ва ўз маҳсулотлари ва хизматлари – нурини кескин кўпайтирган. Масалан, «Волво» номли швед автомобил концерни ҳозирги кунда нафақат жаҳонда машҳур бўлган автомобил ишлаб чиқариш билан кифояланаяпти, балки у Швециянинг ўзида 30 дан ортиқ йирик шўъба компаниялари ва ўндан ортиқ давлатлардаги корпорациялари катерлар учун двигателлар, авиация моторлари, ҳатто пиво маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Шу билан бирга, АĶШдаги 500 та энг йирик ТМКлар 11 хил ўрта тадбиркорлик соҳаларида ва 30-50 та кучли соҳаларда фаолият кўрсатмоқда. Ёки 100 хил саноат гуруҳларида иш юритаётган фирмалар Англияда жами 96 соҳада, Германияда – 28, Францияда – 84, Италияда эса 90 хил соаҳаларда маҳсулот тайёрлаш бўйича етакчи саналишади. Муҳими, уларнинг сони ва характери иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир.
ТНКларнинг кучли маҳсулот базаси мўлжали юқори самара берувчи маҳсулот бозорини вужудга келтириб, ана шундай маҳсулот ишлаб чиқариш - савдо сиёсати юргизишни кўзлайди. Шунингдек унинг режасида компаниялар тузиш ва фирмалар ташкил этиш масаласи ҳам бор.
Трансмиллий корпорациялар халқаро майдонда илмий-тадқиқот ишлари ва капиталлар ривожи бўйича сиёсий динамика вазифасини ўтайди. Масалан, «Электролюкс» трансмиллий корпорациясини олайлик. У айни пайтда дунё бозоридаги маиший электро маҳсулотлар ва саноат технологиясининг 25 %ини ўз қўлида ушлаб турибди. 1912 йилда ташкил этилган бу швед компанияси XX асрнинг 20–йиллардаёқ Астралия ва Янги Зеландия бозорини ўз маҳсулоти билан эгаллаб олганди. Сўнгги ўн йилда эса «Электролюкс» «Уайт Консолидейтед» компаниясини, АĶШда эса маиший техника ишлаб чиқарадиган «Вестингауз», «Гибсон» компаниясини, шунингдек, йирик электр товарлари ишлаб чиқарадиган «Занусси» (Италия ва барча жанубий Европада мавжуд) ҳамда электр товарлари ишлаб чиқарадиган «АЭГ» (Германияда) компанияларини ўзига қўшиб олди.
Бу фирмаларнинг қўшилиши натижасида «Электролюкс» дунёда ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотлар тармоғи бўйича лидер бўлди. 75 мамлакатни электротехника маҳсулотлари ва хизматлари билан таъминлаб келмоқда. 90 йиллар охирида бу ТМКларнинг барча корхоналарида 110 минг дан зиёд киши меҳнат қилиб ва унинг йиллик маҳсулот ҳажми 16 млрд. АĶШ долларини ташкил этади.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling