Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet113/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Халқаро монополиялар таърифи. Ђарб иқтисодиёти адабиётларида кўпгина халқаро монополиялар мавжуд, деган иборага кўзингиз тушади. Булар-трансмиллий корпорациялар, байналминал корпорациялар, трансмиллий компаниялар, глобал компаниялар ва бошқалар. Таниқли америкалик маркетинг фани билимдони Ф.Котляр, халқаро компаниялар ташкил топиши жиҳатидан тўрт турга бўлинади, деган эди: улар-глобал компания, транс миллий компания, кўп миллатли компания ва байналминал компания.
Россиялик иқтисодчилар ҳам уларни одатдагича тасниф этадилар. Трансмиллий корпорациялар-бу хориж активларидан ташкил топган миллий монополиялар бўлиб, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариши ва савдо фаолияти бир мамлакатдан ташқарида амалга оширилади.
АĶШ корпорациялари акциядорлик жамият деб юритилади. Аксарият қўшма ТМК ларнинг Америка компаниялари билан қўшилганига халқаро майдонда шу ном билан ёйилиши кузатилмокда.
Бу тузилмалар ривожланаётган мамлакатларда арзон ишчи кучлари, капитал ва замонавий технологиялар билан таъминлаш умумлаштириш учун асосий восита бўлди. Унинг таркибидаги компаниялар алоҳида, мустақил равишда маҳсулот ишлаб чиқарадилар, илмий-тадқиқот ишлари олиб борадилар, истаъмолчиларга хизматлар кўрсатадилар ва ҳаказо.
Улар бир бутун бўлиб ёхуд ягона йирик ишлаб чиқариш, сотиш мажмуаси сифатида ва мулкдорларнинг акция капиталлари йиғилмаси билан ягона ТМК га бирлашишлари мумкин. Бундай пайтда ҳам компания филиаллари ва шўъбалари қўшма корхоналар ташкил этишлари мумкин бўлади.
Кўп миллатли корпорациялар (КМК) – бу хусусий бўлган Халқаро корпорациялардир. Бунда икки мамлакатнинг умумий стратегик мақсадларга эришишини кўзлаган қўшма миллий компаниялар мавжуд. Масалан, 1907 йилда ташкил топган инглиз-голланд концерни – «Роял-Датч шеллл». Бу икки миллатнинг бу корпорациядаги капитали 60 га 40 саналади. Кўпмиллатли корпорациялар таркибига машҳур ва йирик Европанинг Швейцар-швед «АВВ» (Asiа Bromn Bovаry) компаниясини ҳам қўшиш мумкин. Бу қўшма корпорация машинасозлик ва электр-муҳандислик хизматларини амалга оширади ва унинг филаил ва қўшма корхоналари МДҲ давлатларида ҳам мавжуд. Европадаги яна бир йирик кўпмиллатли корпорация инглиз-голланд концерни ҳисобланган «Юнилевер» дир.
Кўпмиллатли корпорациялар ўзида қуйидаги хусусиятларни акс эттиради:

  • нақд бўлган кўп миллатли акциядорлик капиталини;

  • мавжуд кўпмиллатли марказлар бошқарувини;

  • маҳаллий шарт-шароитлар маъмуриятининг жамлашни.

Охиргиси, кўпгина трансмиллий корпорацияларга хос бўлмаган томонлари мавжуд. Умуман олганда кўпмиллатли корпорациялар ўртасида чегара амал қилинади, фақатгина у фирмага иш ёки маҳсулот элтиш юзасидан борилганда чегра бўлмайди, холос.
Трансмиллий корпорацияни халқаро компаниялар орасида кенг тарқалган глобал корпорациялар тўлдиради. Улар XX асрнинг 80-йилларида анча кучайди. Глобал корпорациялар ўзларида дунё молия капиталининг барча қудратларини акс эттирган. У кўпгина соҳаларни, яъни химиявий, электротехника, электроника, нефт, автомобил, ахборот, банк тармоқларини глобаллаштирмоқда, яъни дунё миқёсида кўпаймоқда.
Трансмиллий корпорацияларнинг вужудга келиш сабаблари миллий давлат чегараларида маҳсулотлар айирбошлаш ва сотиш, ўтказишда байналминаллик анъаналарини рўёбга чиқаришда кўрилади.
Маҳсулотларнинг эркинлашуви ва байналминаллашуви чегараларда йирик компанияларни ташкил этилишига ва трансмиллий корпорацияларнинг тобора иқтисоддан бақувват ва ривожланишига сабаб бўлмоқда. Капиталларнинг алмашинуви эса халқаро корпорациялар тараққиётида алоҳида восита бўлиб хизмат қилмоқда.
ТМК нинг вужудга келишини аниқ сабаби – юқори даромад кўришликда, десак бўлади. Шунингдек, мустаҳкам рақобат, маҳсулот ва пул маблағ ТМКнинг вужудга келишини таъминлади.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling