Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet121/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Жаҳон банки (ЖБ). Жаҳон банки ХВФ дан ташқари халқаро валюта-молия муносабатларида асосий бошқарувчи институтлардан бири саналади. У бир неча молиявий ташкилотлардан ташкил топган:

  • Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки МБРР-ХТТБ);

  • ХТТБ нинг 1945 йилда ташкил этилган учта филиали;

  • 1956 йилда тузилган халқаро молия корпорацияси (ХМК);

  • халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ; 1960 йилда ташкил этилган);

  • 1988 йилда асос солинган Инвестицияларни кафолатлаш Халқаро агентлиги (ИКХА);

  • шунингдек, МБРР- ХТТБ нинг Америка, Осиё, Африка ва Европадаги континентал филиаллари. Вашингтон ш.- Жаҳон банкининг штаб-квартираси.

Жаҳон банки тизимида яъни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (МБРР-ХТТБ) асосий ташкилий қисми ҳисобланади. МБРР аъзоси-халқаро валюта фондига аъзо бўлган мамлакат ҳамдир. МБРР ни бошқарувчи юқори-маслаҳат раҳбарияти ва директоратдир. Уни АĶШ ҳукумати – МБРР президенти бошқарди.
МБРРда ҳам ХВФ даги сингари квоталар овози – аъзолик бадаллари муҳим рол ўйнайди. Фақат фарқи шундаки, МБРР аъзо мамлакатлар бадалларидан ташқари хусусий компаниялар, турли молия уюшмалари, жамоат ва ҳукумат ташкилотларининг облигациялари воситаларини ҳам қабул қилади. Бу нуфузли банкда АĶШ билан бирга, «кучли еттилик» - Япония, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Италия лидерлик қилади.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ХВФ сингари БМТнинг ихтисослашган ташкилоти ҳисобланади. У мустақил молия ташкилотидир. Бу ўзида хусусий махсус йўналиш ва вазифаларни бажаришни акс эттиради.
МБРРнинг асосий фаолияти-давлат кафолати билан ҳукуматларга узоқ муддатли кредитлар ажратиш ва банкка аъзо мамлакатларнинг хусусий компанияларига муддатли қарз беришдан иборат.
Жаҳон савдоси фаолиятидаги халқаро ташкилотлар ўртасидаги бошқарувни Тарифлар ва савдо ҳақидаги бош битим (ГАТТ) тартибга солади. У 1948 йилда ташкил этилган. Дастлаб унга 23 та давлат аъзо эди. 1949 йилдан 1995 йилгача ГААТ дунёдаги савдо қоидаларини жорий этувчи, сиёсий савдони ташкил этувчи ва унга аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни бошқариб турувчи ягона халқаро тарғибот органи ҳисобланади.
ГААТнинг асосий фаолият шакли эса раунд деб номланувчи консультациялар бериш, ўзаро суҳбатлар ўтказиш йўналишидир. ГААТ фаолият бошлагандан буён саккизта раундни ўтади. Шулардан энг сўнггиси 1986 йилда амалга оширилган Уругвай раундидир.
1995 йилда ГААТ таркибида Маракко шартномасига кўра Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ташкил этилди. Унга 131 мамлакат аъзо бўлди.
ЖСТнинг асосий функциялари:

  • кўптарафлама савдо битимлари бажарилиши тартибларини назоратга олиш;

  • савдо борасидаги келишмовчиликларга барҳам бериш;

  • халқаро савдо ва савдо сиёсати тараққиёти назоратини олиб бориш;

  • мақсадга техник ёндошиш ва мутахассислар ўкувини ташкил этиш;

  • савдо сиёсати масалаларида бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш;


Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling