Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet124/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Жаҳон банки (ЖБ). Ўзбекистон Республикаси 1992 йил сентябр ойида Жаҳон банкига тўла ҳуқуқли аъзо бўлиб кирди. Бугун Ўзбекистонда Жаҳон банкининг молиявий институт гуруҳлари ҳамда хориж инвестициялари кафолати бўйича кўп ёклама агентлик ва халқаро молия корпорацияси (ХМК) ўз фаолиятларини олиб боришмоқда.
Жаҳон банкининг ҳамкорлик стратегияси қуйидаги йўналишларда белгилаб берилган:

  • валюта ва савдо тартибини эркинлаштириш соҳасида истиқболларни амалга ошириш учун таҳлилни, сиёсий ва институтцион негизларни тайёрлашга кўмаклашиш;

  • хусусий сармоялар учун янада мақбул инвестицион муҳитни яратишга кўмаклашиш;

  • муниципал инфратузилма тараққиёти ва коммунал хизмат тизимининг ишини такомиллаштириш;

  • мамлакатнинг кенгайтирилган дренаж ва ирригация инфратузилмаси сақланишига кўмаклашиш ва унинг самарадорлигини яхшилаш.

Ислом тараққиёт банки (ИТБ). Ўзбекистон Республикаси 2003 йил 27 августда ИТБ га аъзо бўлиб кириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Халқаро молиявий корпорация (ХММ). 1993 йил октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқаро молиявий корпорацияга (ХМК) аъзо бўлиб кирди. ХМК нинг Ўзбекистондаги фаолияти қуйидаги йўналишларга қаратилган:

Осиё тараққиёт банки (ОТБ). Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 29 июлдан бошлаб ОТБ билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Ўзбекистонда ОТБ молиялаш стратегиясининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • қишлоқ хўжалиги соҳаси;

  • транспорт (темир йўл ва автомобиль) соҳаси;

  • таълим соҳаси;

  • молия ва банк соҳаси;

  • ижтимоий соҳа;

  • микромолиялаш;

  • энергетика инфратузилмаси.

Ўзбекистон БМТнинг ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ОБСЕ) нинг тенгҳуқуқли аъзоси. Уларнинг бюроси Тошкентда очилган.
Ўзбекистон Республикаси Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) га 1992 йил 30 апрелдан аъзо. 1993 йилдан эса ЕТТБ лойиҳаси қаторидан жой олган. ЕТТБнинг Ўзбекистонга бераётган молиявий ва техникавий ёрдами устивор соҳалар-молия, маъданли хомашё конларини ўзлаштириш ва уларни саноат йўли билан қайта ишлаш, энергетика мажмуаси, агробизнес, пахтани қайта ишлаш, сайёҳлик, транспорт ва алоқа тармоқларига сарфланмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонга жами суммаси 550 млн. доллар, ЕТТБ улуши эса 250 млн. доллар бўлган ундан зиёд йирик лойиҳалар киритилган. Ўзбекистоннинг интеграцион тараққиёти динамикаси жаҳон иқтисодиётига жадаллик билан кириб бормоқда.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling