Манзили: Женева ш. Швецария.
1964 йилда БМТнинг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси бўлди ва ЮНКТАД ташкил этилди.
Унинг асосий функцияларига қуйидагилар киради:
ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий интеграциялашувига киришиши ва мамлакатларнинг халқаро савдо тизимига киришувига кўмаклашиш;
ривожланган мамлакатларда савдога чиқариладиган маҳсулот турларини қониқарли эканини тасдиқлаш ва халқаро савдо фаолиятини ривожлантириш;
глобаллашув ва тараққиёт, халқаро савдо, инвестеция ва хизмат кўрсатув муаммолари бўйича кўп ёқлама суҳбатлар ўтказиш.
Манзили: Женева ш. Швецария
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ). ХМТ 1919 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 171 мамлакат аъзо саналади.
Асосий фаолияти:
иш билан таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш учун миллий дастурлар ишлаб чиқиш;
билим олиш ва касбий тайёргарлик учун зарур шароитларни яратиш;
меҳнат, соғлиқни сақлаш ва турмушдаги шароитларни яхшилаш;
жамоаларда келишилган ҳуқуқий муносабатлар ва менежмент ва меҳнат ўртасидаги ҳамкорликка эътироф этиш.
Манзили: Женева ш. Швецария.
Иқтисодий ва ижтимоий Совет (ЭКОСОС). ЭКОСОС аъзолари БМТ аъзоларига таркиб топган 54 та мамлакат.
ЭКАСОС фаолияти қуйидаги учта асосий функцияда ўз аксини топади:
давлатлар ўртасида халқаро иқтисодий ва ижтимоий муаммолардир, қайта ишлашга йўналтирилган сиёсий линиялар учун музокара ва форумлар ташкил этиш;
БМТ нинг иқтисодий ва ижтимоий масалалари, шунингдек, БМТнинг ихтисослашган идоралари масалаларини мувофиқлаштириб бориш;
халқаро ҳамкорликка ва умумий ҳамда махсус иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга малакали тадқиқотларни тайёрлаш.
Саноат тараққиёти бўйича Миллий ҳамкорлик ташкилоти (ЮНИДО). У 1966 йилда ташкил этилган. ЮНИДО ривожланаётган мамлакатларни саноатлаштиради ва уларнинг бу тараққиёт йўлига миллий ва халқаро ресурсларни сафарбар этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |