Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet130/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Машина ва ускуналар ижараси – кредит экспорти шакли, мол-мулкни маълум муддатда ва ҳақ тўлаб ишлатиб туриш юзасидан бўлган иқтисодий муносабат.
Бундай ижара усули қисқа муддатли (рейтинг), ўрта муддатли (хайринг) ва узоқ муддатли (лизинг) бўлиши мумкин. Ижара ҳаки корхона даромадининг бир қисми бўлиб, ижарачи ва ижарага берувчи ўртасида шартнома йўли билан корхонанинг рентабеллиги ва ривожланиш истиқболини ҳисобга олиб ўрнатилади.
Муддатли қарз – қарздорлик, шериклар ўртасидаги ўзаро шартномага кўра муддати ўзгармас қарз.
Махсулот негизи баҳоси индекси – айни пайтдаги маҳсулот баҳосини унинг негизи тенглигига бўлган мутаносиблиги.
Миллий бойлик – мамлакатнинг жами ресурси яъни ишлатилган ва ишлатилмаган потенциаллар, аҳоли турмуш тарзи учун зарур маҳсулот ва хизматлар. Миллий бойлик ҳажмига доирасида молиясиз активлар (асосий фондлар, заҳиралар, бойликлар) ва молияли активлар (ер, ерости қазилмалар, табиий ресурслар, моддий ва мавжуд активлар), шунингдек аҳолининг ўзларида мавжуд бўлган хусусий мулклар киради.
Мумкин қадар қулайлик бериш режими – Халқаро савдо тажрибасида ўзида қулай шароитли бозорни вужудга келтирувчи омил; савдо борасида келишилган битимга кўра икки давлатнинг барча ҳуқуқи, афзаллиги, имтиёзли ва бу режимнинг учинчи давлатга ҳам бўлган таъсири.
Миллий ҳисоб-китоб тизими (СНС-МҲТ) – ички алоқаллар ва қўшма макроиқтисодий кўрсаткичларнинг интеграциялашган тизими. У ҳисоб-китоблар тури, баланс ва жадвал, халқаро ҳамкорлик борасида қабул қилинган тушунча ва аниқликларни ўзида акс эттиради. Миллий ҳисоб-китоб тизими микроиқтисодий таҳлиллар, иқтисодий сиёсатни шакллантириш ва улар учун қарорлар қабул қилиш учун танланган.
Молиялаш ставкаси – Марказий банк томонидан қисқа муддатга кредит бериш, тижорат банкларидаги мавжуд кредитга ажратиладиган суммаларни марказлаш кредит ресурсига жалб этиш ставкаси.
«Нарх-наво қайчиси» - савдо борасида яратиладиган шароитларнинг асосий шакларидан бири. Савдо ишида шерикларнинг иқтисодий келишуви билан экспорт ва импорт фаолиятида нархлар ўзаро туширилади.
Бу кўрсаткич ташқи савдо статистикасига бир неча илгари тўғри келмаган, алоҳида ажралиб турувчи маҳсулотларни-да киритилишини техникавий, конструкторлик ва бошқа сирлари, маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин бўлган техникавий тижорат ва бошқа билимлар
Норезидентлар–давлатнинг хорижий мамлакатларини бошқариш, яъни хориждаги корпорациялар, ҳукумат офислари, элчихоналар, қўшма корхоналар, чет мамлакатлар чеграларидаги корхона эгалари, шунингдек, хорижда доимий яшовчилар ва бу юртга келувчилар норезидент саналишади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling