Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet131/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Нисбий афзаллик – манфаат, фойда. У ташқи савдога аъзо мамлакатларнинг турли маҳсулотларни сотишдан оладиган даромадлари тушунилади.
«Офсет» битими – муқобил бозор шакли; у нафақат товарлар ёки хизматлар айирбошлаш борасида, балки мамлакат ичкарисига фойдали бўлган инвестицияларнинг киритилиши ва жавоб тарзида уларга имтиёз ва шароитлар яратиш масаласида ўзига хос келишув вазифасини ўтайди. У ишлаб чиқариш кооперацияларини замонавий технологиялар билан таъминланиши юзасидан ҳам шартномалар имзоланишига сабаб бўлувчи фаолият ҳамдир.
Протекционизм – ташқи савдо сиёсати принципи, давлатнинг миллий иқтисодиётни чет эл рақобатидан, ички бозорни чет эл товарининг кириб келишидан ҳимоя қилишга қаратилган иқтисодий сиёсат.
Ревальвация – пул бирлиги курсининг бошқа мамлакатлар валюталарига нисбатан кўтарилиши.
Резидентлар – жисмоний ёки юридик шахслар, яъни бошқа мамлакатда доимий яшаётган фуқаролар.
Реимпорт – ички бозорда сотиш, импортдан фарқли ўлароқ мамлакатга хорижий товарларни қайта ишлаш ва хизматларни кўрсатиш учун киртиш. Реимпорт миқдори ва таркиби мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотида тутган ўрнига боғлиқ. Унинг таркибини ярим фабрикатлар, хомашёлар, машина ва асбоб-ускуналар, ярим қайта ишланган истеъмол моллари ташкил қилади.
Реэкспорт – экспортга қаранг.
Реал иш ҳақи – товар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш мажмуаси, айни даврда иш ҳақи учун берилаётган сумма. Бу сумма солиқлар истеъмолчи индекси ва бошқа тўловлардан ташқари бўлган меҳнати ҳақидир.
Савдо тўсиғи – одатда тарифлар, чеклашлар ёки валюта назорати тарзида мамлакатлар ўртасида товарлар ва хизматлар эркин алмашинувининг сунъий чекланиши.
Савдо ҳақида гап кетар экан, улар бартер фаолияти, харид баҳолари, компенсацион битимлар, клиринг, «офсет» фаолияти каби йўналишларда бўлади.
Саноат маҳсулотлари ҳажмининг харакатдаги индекси – нисбий кўрсаткич, яъни айни пайтда муомилада бўлган саноат молларининг ишлаб чиқариш характеристикаси.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling