Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Умумий миграциянинг жадаллик коэффициенти


Download 1.56 Mb.
bet134/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Умумий миграциянинг жадаллик коэффициенти-индикатор, яъни айни даврда аҳоли яшаш жойидан четга ишлашга ёки кўчиб бориш муносабатларини ўлчаш маъносидаги кўрсаткич.
Уй хўжалиги харажати – истеъмол муносабатлар учун қилинадиган жами харажатлар. Бунда турмуш кечириш учун қилинадиган барча пул маблағлари, иш ва хизматларга сарфланадиган суммалар тушунилади. Уй хўжалиги харажатларига жамғарилган пулнинг соликдан ташқари бўлган пенсиялар, ижтимоий суғурталаниш бадаллари, пул ўтказмалари совғалар учун қилинадиган харажатлар мажмуи асос бўлади.
Фермер хўжалиги – ўз хусусий ери ёки ижарага олинган ерда тадбиркорлик фаолияти бўйича амалга ошириладиган қишлоқ хўжалик корхонаси. Фермер хўжаликлари соҳиб (фермер) ва оила аъзолари кучи билан юритилади.
Фойда (зарар) – қўшимча маҳсулотнинг пул шакли, корхона, (ташқилот), бирор соҳа ва жами ҳалқ хўжалиги ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг умумлаштирувчи кўрсаткичи. Фойда даромаднинг бир қисми, ялпи маҳсулот қиймати билан уни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Агар ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ялпи маҳсулот кийматидан устун бўлса, фойда ўрнига зарар кўрилади. Фойданинг мувозанат, ҳисоб-китоб ва қолдик шакллари мавжуд.
ФОБ («Free on Board») – Халқаро бозорда маҳсулотларни олиш ва улар учун тўловларни амалга ошириш тартибидаги тижорий шароитлар яратувчи ташкилот. У асосан денгиз портларида мол-маҳсулотларни тушириш ва юклаш юмушларини бажаради. ФОБ траснспорт хизматлари кўрсатгани учун франко-вагон дейилади. Бу ташкилот ўз хизматлари билан буюртмачининг бозордаги маҳсулотлари нархини кўтарилишига сабаб бўлмайди. Хизмат ҳисоб-китоби, умуман олганда мавжуд товар нархига таъсир ўтказмайди.
Халқаро ишчи кучи миграцияси – ишлаш учун бир давлатдан иккинчи давлатга узоғи билан бир йил муддатга кетган аҳоли. Улар иқтисодий сабаблар ёхуд бошқа масалалар бўйича чиқарилиши ҳам мумкин.
Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) – алоҳида маҳсулот тури ишлаб чиқаришга ихтисослашган мамлакатларнинг жаҳон бозорида бошқа мамлакатлар билан ўзаро меҳнат тақсимотига киришиши. МРТ жаҳон бозори тараққиётида, халқаро иқтисодий алоқаларда ва дунё хўжалигидаги миллий иқтисодий ҳамкорликда асосий роллардан бирини ўйнайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling