Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet137/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Эмиграцация – чет мамлакатга кўчиб, ўша ерда доимий яшаётган муҳожирлик.


ГЛОССАРИЙ (ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР)


Бутунжаҳон савдо ташкилоти (-БЖСТ) - ВТО) – 1995 йилда таърифлар ва савдо ҳақидаги бош битим (ГААТ) базасида тузилган. ГААТ эса 1947 йилда ташкил этилган бўлиб, 90-йиллар бошида унга 150 дан зиёд мамлакатлар аъзо бўлган.
ВТОни ташкил этган ҳужжатлар пакети ҳозир ҳам хизмат кўрсатиш ва савдо ҳақидаги бош битим (ГАТС) ва интеллектуал мулкдорларнинг савдо борасидаги ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисидаги битимга асосланади.
ВТО жаҳон савдо маданиятини шакллантиради ва бир неча вазифаларни бажаради. Хусусан, импорт пошлинаридаги юқори тўловлар даражасини қисқартириш, таърифсиз чекловларнинг турларини камайтириш. Бу нуфузли ташкилот ўз фаолияти билан дунё ресурсларининг халқаро микёсда товар айирбошлаши, барча мамлакатлар иқтисодиётини ривожланиши ҳамда ён-атрофидаги муҳитни яхшиланишини таъминлашга хизмат қилади.
Европа эркин савдо ассоциацияси (ЕАСТ) – 1960 йилда ташкил этилган ҳудудий иқтисодий ташкилот. Дастлаб унинг таркибида Австрия, Буюк Британия, Дания (1973 йилгача), Норвегия, Португалия (1983 йилгача), Швецария, Швеция бўлган.
Кейинги иқтисодий босқичлардан сўнг унга Исландия, Финляндия, Лихтенштейн қўшилди. 1991-1993 йилларда эркин савдо қилиш бўйича Туркия, Чехославакия, Исроил, Польша, Руминия, Венгрия ва Болгария келишувга имзо чекишди. 1994 йилда эса бу мамлакатлар Европа иқтисодий майдони ҳақида ҳамкорликни ташкил этишди. (Швецария ва Лихтенштейндан ташқари).
Европа ҳамкорлиги (ЕС-ЕҲ) – Ђарбий Европадаги учта ҳудудий интеграциялашган гуруҳлар: 1951 йил ташкил этилган Европа пўлат ва кўмир ишлаб чиқариш уюшмаси (ЕОУС), 1957 йилда ташкил этилган Европа иқтисодий ҳамкорлиги, ва 1958 йилда асос солинган Европа атом энергияси ҳамкорлиги (Евратом) дан иборат.
Европада бу йўналишларда ҳамкорликлар доирасида кўпгина ижобий ишлар амалга оширилди ва 1986 йилда Европа Иттифоқини тузиш учун ягона Европа далолатномаси қабул қилинди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling