Халқаро корпорация (ХК) – халқаро ва миллий иқтисодиёт соҳасида йирик саноат уюшмалари, савдо, транспорт ва банк компанияларининг фаолияти.
Халқаро аукцион – алоҳида хусусиятларга эга маҳсулотларни оммавий сотувга қўйиш йўли билан сотиш учун муайян жойларда ташкил этилган махсус кимошди савдо бозорлари. Жаҳон кимошди савдо фаолияти тажрибаларига кўра, аукцион савдо товарларнинг мўйна, қоракўл тери, тамаки, чой, бадиий ҳунармандчилик буюмлари, от каби нисбатан чекланган рўйхати бўйича ўтказилди.
Кўпгина халқаро аукционлар Лондонда (Буюк Британия), Нью-Йорк (АĶШ), Монреал (Канада), Амстердам (Нидерландия), Калькутта (Ҳиндистон) ва Коломбо (Шри-Ланка) да ўтказилади.
Харид баҳолари – савдо йўналишининг асосий шаклларидан бири. У 5 йилгача белгиланади. Харид баҳолари одатда марказлашган тартибда маҳсулот ишлаб чиқаришга иқтисодий асосланган харажатларни қоплаш, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун зарурий жамғаришни таъминлаш бўйича белгиланади.
«Ķочкин капитал» - миграция муносабати билан кредитга берилган капиталнинг бозор иқтисодиётидаги алоҳида мамлакатлар ўртасидаги ажратмаси. Бундай капиталлар баъзан банк фоизида юқори ставкали бўлади. Оқибатда халқаро капитал бозорида баланслар борасида меъёрий қоидаларни бузилишига олиб келади.
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) – бирор мамлакатда бир йилда яратилган барча маҳсулот ва хизматларнинг барқарор улгуржи баҳоларда ўлчанган қиймати.
ЯИМ ҳисоб-китоби уч хил услубда амалга оширилади. Яъни фойда ҳисобидан шахслар даромади суммаси, акциядорлик жамият ва хусусий компания ва давлатнинг мамлакат ичкарисидаги корхоналари даромади суммаси: харажат ҳисобидан (капитал чиқариш, давлат ва хусусий субъект учун заруратли чиқимлар); ва қўшимча нархларда (иқтисодиётнинг барча соҳалари маҳсулотларининг ҳақиқий баҳолари суммаси).
Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) – мамлакат – ижтимоий тараққиётининг умумий кўрсаткичи, яъни ишлаб чиқарилган барча товар ва хизматларни биргаликдаги ҳисоби, моддий ва маънавий соҳалардаги мол-маҳсулотларнинг бир йиллик ички ва ташқи иқтисодий фаолиятидаги ҳисоб суммаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |