Чегара олди савдоси – Халқаро товарлар айирбошлашдаги муҳим тур, мамлакат ташқи савдосининг таркибий қисми. Савдо ва тўлов битимлари, йиллик баённомалар асосида қўшни давлатлар чегара олди савдо ташкилотлари ва фирмалари томонидан амалга оширилади. Бундай товар айирбошлашлар кўшни мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқалларни мустаҳкамлайди. Маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиришга замин яратади.
Чет эл инвестицияси – фойда, дивиденд ёки даромадларнинг бошқа шаклларни олиш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалиги, умуман корхоналарга чет эллик сармоядорнинг маълум маблағ киритиши.
Тажрибада инвесторлар чет элнинг юридик ёки жисмоний шахси, ҳамда давлат ва халқаро ташкилот аъзоси бўлиши мумкин.
Улар индивидуал ва умумий ҳолда бўлади. Якка индексда битта чиқарилган маҳсулотнинг бошқа бир неча мувоффақиятли экани, умумий индексда эса маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва уларни нархлари товарлар ҳажмига нисбатан динамик ўсишида акс этади.
Энг кам иш ҳақи – айни даврдаги пайтда иш ҳақининг ўзгармаслиги, у пул бирлигида ифодаланади.
Эркин савдо – ташқи савдо сиёсати принципи, ҳар қандай фирма ёки тадбиркорнинг ташқи савдо бозорида эркин савдо муносабатини амалга ошириш имкониятига эга бўлган тушунча.
Экспорт – товарлар, хизматлар ва капитални ташқи савдога чиқариш. Экспорт предметлари товар сингари хизмат қилади, у мамлакат ичкарисида қайта ишланиб, чеграга олиб борилади. Реэкспорт (кайтиб келувчи юк) ўзида ташқи савдо бозорига маҳсулотни чиқаришдан олдинги қайта тўлиқ ишловчи фаолиятни акс эттиради.
Экспорт (импорт) квотаси – маълум товарларни ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб беришнинг белгилаб қўйилган ҳажми; импорт квотаси эса ҳар йили хорижий мамлакатдан келадиган маҳсулотлар ҳажмини миқдор жиҳатидан чеклаб қўйиш.
Экспорт кредити – экспорт кредиторлар (фирма, банк ва ҳукумат кабилар) хорижлик шерикларига уларни қизиқтирган маҳсулот ва хизматларни тасарруфларига олишлари учун кредит ажратиши. Экспорт кредити суғурта тизими экспортчиларнинг маблағлари қадрсизланиши ва фоизи билан қайтишини кафолатлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |