Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIX Боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИДА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ 1.§. Халқаро валюта-кредит ва молия ташкилотлари
Назорат саволлари
1. Нима учун трансмиллий корпорациялар (ТМК) «жаҳон иқтисодиётининг двигатели» деб аталади? 2. Дунёдаги жами ТМКларнинг сонини айтинг. 3. ТМКларнинг асосий қисми қаерда тўпланган? 4. Дунёдаги қайси халқаро савдо ва саноат маҳсулотлари ҳажмида трансмиллий корпорациянинг улуши қанча? 5. Халқаро монополия иборасига таъриф беринг. 6. Йирик ва гигант халқаро трансмиллий корпорацияларни айтиб ўтинг? 7. ТМКлар фаолиятининг асосий хусусиятларига таъриф беринг. 8. Халқаро иқтисодий муносабатларда ТМКларнинг маъно ва ролини айтинг. 9. Мамлакат иқтисодиётига ТМКларнинг салбий таъсир этувчи жиҳатларини гапириб беринг. XIX Боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИДА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ 1.§. Халқаро валюта-кредит ва молия ташкилотлари Халқаро валюта фонди (ХВФ). Халқаро валюта фонди 1944 йил июлида АĶШ нинг Бреттон-Вудсе шаҳрида ўтказилган БМТ нинг конференциясида ташкил этилган. ХВФ нинг низоми эса 1945 йил декабрда 29 та мамлакат имзоси билан тасдиқланган. У 1947 йил март ойида фаолият бошлади ва бош биноси Вашингтондан жой олди. Бу даврда ХВФ нинг асосий йўналиши (Низом бўйича) қуйидагилардан иборат эди: Халқаро валюта ҳамкорлигига кўмаклашиш, дунё савдо тараққиётига ёрдам бериш; валюта курсларини бошқариш; тўловларнинг кўп хилли тизимининг амал қилинишига кўмаклашиш; валюта чекловларидан мавжуд камчиликларни бартараф этиш. ХВФ га аъзо мамлакатларнинг хорижий валютадан фойдаланган чоғида тўлов балансларнинг ҳар бир квоталар учун тўлаган аъзолик бадаллари ташкил этади. Квоталар ўлчами эса мамлакатлар иқтисодиёти тараққиёти даражасини (ЯИМ ҳажмида) ҳамда уларнинг жаҳон хўжалиги ва халқаро савдодаги ролини белгилайди. Аъзолик бадаллар-квота овозлари сони ва ҳажми ХВФ органида раҳбарлик қилиш ўрнини белгилайди. Айни вақтда АĶШ нинг ХВФ капиталидаги улуши-17,7 % ни ташкил этади ва шу боис у шу органга раҳбарлик қилади. Германия ва Япония улуши – 5,5 % дан, Европа Иттифоқи мамлакатлариники эса – 26 % дан зиёд. Бу фондда Ўзбекистон улуши қарийб 296 млн. долларини ташкил этади. ХВФ юқори раҳбарлик органи барча аъзо давлатларнинг молия вазирлари ёки марказий банклари раҳбарларидан таркиб топган маслаҳат бошқарувчиларидир. ХВФ–дунёдаги энг йирик кредитор ташкилот бўлиб ҳисобланади. Ҳозирда у дунёдаги мавжуд 200 дан ортиқ мамлакатларга кредитлар, кўмаклашувчи маблағлар ажратади. ХВФ кредитлари асосан мамлакатларнинг чет эл валюталаридан фойдаланганларида тўлов балансларини барқарор ҳолда туриши учун берилади. Кредитни олиш учун мамлакат аввало ўз ҳудудида сиёсий ва иқтисодий қулай шароитларни сақлаши талаб этилади. ХВФ ҳозирда қуйидаги функцияларни амалга оширади: халқаро валюта тизимини назоратга олишни; валюта курсларини барқарорлиги ва фондга аъзо мамлакатларнинг валюта муносабатларини тартибга солишни; ўзининг барча аъзоларига кўмаклашишни, тўлов баланслари борасида юзага келаётган қийинчиликларни бартараф этишни, уларга қисқа ва узоқ муддатли кредитлар беришни; аъзо мамлакатларидан валюта заҳираларини тўлдиришни ва СДР ни тақсимлашни; квоталар бадали ҳисобидан ўзининг молиявий ресурсини ташкил этишни. Айни пайтда ХВФ олдида бир қатор оператив масалаларни ҳал этиш муаммоси кўндаланг турибди. Чунки халқаро валюта фонди - бу валюта–молия муносабатлари соҳасида анча обрўли халқаро ташкилот саналади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling