Назорат саволлари
Халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тузилишига нималар сабаб бўлган?
Сиз қандай халқаро иқтисодий ташкилотларни биласиз?
ХВФ қачон ташкил этилган? ХВФ нинг дунё иқтисодиётидаги роли ҳақида гапириб беринг.
ХВФ фондида Ўзбекистон квота суммаси қанча?
Айтингчи, Жаҳон банки қандай ташкилотлардан ташкил топган.
ГААТнинг қандай йўналиши ва вазифалари бор? ГААТ таркибида қачон ВТО-ЖСТ ташкил этилди?
ХВФ, ХТТБ, ОТБ ЕТТБ ва бошқа халқаро валюта – молия ва кредит ташкилотлари замонавий жаҳон иқтисодиёти майдонида қандай рол ўйнайди?
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида дунё валюта-молия ва кредит уюшмаларининг ўрни ва роли ҳақида қисқача маълумот беринг.
АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ЛУЂАТИ
Абсолют (мутлоқ) устунлик – манфаатлар, яъни ташқи савдода мамлакатларининг асосий маҳсулотдан келадиган фойдадан юқори улуш олиши.
Акция – қимматбаҳо қоғоз. У акциядорлик жамиятини ривожлантиришга маблағ сарфланганлиги далолати бўлиб, унинг эгаси акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини диведенд тариқасида олиш ҳуқуқини беради.
Акциядорлик жамияти (АЖ) – корхона, ташкилот ва бошқа идораларнинг маблағларини шерикчилик асосида ва эгалик мақсадида бирлаштирадиган жамият. АЖда хусусий капиталдан бошқа заёмли капиталларнинг банк кредити ва чиқарилган облигациялари мулк сифатида ҳисобланади.
АЖ акциядорлари одатда юридик ёки жисмоний шахслар бўлади, аммо баъзида банклар, ишлаб чиқариш, савдо ва суғурта компаниялари ҳам акциядор бўлиши мумкин. АЖнинг юқори органи акциядорларнинг умумий йиғилиши саналади ва асосий масалалар ушбу акциядорлар йиғилишида муҳокама қилинади.
Асосий маблағларидан иборат инвестиция – ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида мамлакат ёки чет элларда иқтисодиётининг турли тармоқларига узоқ муддатли капитал киритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |