Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Жаҳон хўжалигида ТМКларнинг тутган ўрни ва роли


Download 1.56 Mb.
bet115/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

3.§. Жаҳон хўжалигида ТМКларнинг тутган ўрни ва роли

Маълумки, ТМКлар ўз фаолиятини кенгайтириш орқали жаҳон бозорида янги шаклларни ўзлаштиради. Бу шакллар ТМКларга аъзо бўлмаган фирмалар билан алоқаллар ўрнатиш, шартномалар имзолаш муносабатлари билан амалга оширилади. Энди бундай фирмалар ТМКларнинг одатдаги иқтисодий вариантларига танлашлари мумкин бўлади:



  • лицензиялаш;

  • франчайзинг;

  • бошқариладиган контрактлар;

  • техник ва маркетинг хизматларга эътибор қаратиш;

  • «калити билан» саналган корхоналар ўртасида алоқалар ўрнатиш;

  • кўшма корхона ташкил этиш бўйича келишувлар ва алоҳида амалга ошириладиган операциялардаги чекловга риоя қилиш.

Лицензия битими юридик шартнома бўлиб, лицензия эгаси ўзига тегишли ҳудудда бемолол фаолият юритиш имкониятига эга бўлади. Лицензия муносабатлари соддалаштирилган бўлиб, бу ҳужжат ички фирма шартномасидаги каби, ташқи технологик йўналишларда ҳам тўла-тўкис кучга эга ҳисобланади.
Лицензия битимининг асосий кўриниши франчайзинг (франшиза) деб юритилади.
Франчайзинг – бу лицензиявий битим, давомийлик асосидаги муддатга эга. У ишлаб чиқарувчининг ўз маҳсулотини бирон-бир фирма ёки корхонага сотиш ҳуқуқини бериши ва маҳсулотни сотиш ҳуқуқига эга бўлган савдо фирмаси ёки корхонаси. Франчайзинг бизнесни ташкил этиш ва амалга ошириш усули сифатида 1990 йиллар охирида кўплаб ривожланган ва ривожланаётган ТМКларнинг бу шакли бошқарув ва маркетинг хизматларига эътиборни кучайтиришни талаб этган.
Техник кўмаклашиш ҳақидаги шартномага кўра ТМКлар мавжуд фирмаларга техник хизматлар кўрсатиш ва улар фаолияти нуқтаи назаридан зарур ёрдамни беради. Аксарият битимлар машина ва технологияларни профилактик таъмирлаш, «ноу-хоу» ни амалга оширишга маслаҳат бериш, хавф-хатарларнинг олдини олиш ва сифатли назорат ўрнатиш борасида тузилади.
Энг йирик битимлар заводларнинг «калити билан» деб номланган иқтисодий алоқаллари бўйича тузилиши кузатилмоқда. Бу ҳолатда ТМКлар ўз зиммасига фирманинг барча фаолиятини юзага чиқариш, режалаштириш ёки куриш учун зарур бўлган объектларнинг сақланиш жавобгарлигини олади.
Трансмиллий корпорациялар халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида меҳнатни юқори баҳолаш бўйича жаҳон хўжалиги таомилига мос бўлган тарзда асосий роль ўйнайди. Барча ТМК лардаги йирик хориж инвестициялари ҳозирги вақтда савдодан кўра бандлик масалаларига кўпроқ жалб этилади. ТМКлар ҳозирда дунёдаги барча хусусий секторга тегишли инвестицияларнинг 90% дан кўпроқ улушини ўз назоратига олган.
ТМКлар маҳсулотлари тизими соҳаси етарлича келтирилган. Дунёдаги 60 % халқаро компаниялар маҳсулот ишлаб чиқариш билан, 37 % и хизматлар кўрсатиш билан, 3% и эса қазиб олиш саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳаси билан банд.
Америкада чиқадиган «Фортун» журнали маълумотларига кўра, дунёдаги 500 та йирик ТМКлар ўртасида тўртта комплекс асосий рол ўйнайди. Булар: электроника, нефтни қайта ишлаш, химия ва автомобилсозлик. Улар 500 та ТМКлар ичида бу маҳсулотларни сотиш бўйича 80 % улушга эга.
ТМКларнинг халқаро иқтисодий муносабатлардаги ролида ҳудудий – соҳаларга инвестиция киритиш билан ҳам алоҳида характерланади. Қоидадагидек, улар асосан «янги саноати ривожланаётган мамлакатлар» ҳамда тараққий этаётган давлатларга саноат соҳасида қайта қуришни жадаллаштириш учун капитал ажратмоқда. Ўз-ўзидан бу ҳолатда капитал олувчи мамлакатлар ўртасида инвестицион ракобат юзага келмоқда.
Ķашшоқ мамлакатлар учун трансмиллий корпорациялар кўпроқ қазилма саноат тармоқлари ва маҳсулот экспорти йўналишига маблағ киритади. Бу ҳолатда ҳам жадал рақобат юзага келади. Факат бу рақобат маҳаллий бозорларни маҳсулотлар билан тўлдириш учун ТМК ларнинг ўзларида вужудга келади.
ТМКлар барча жабҳаларда халқаро иқтисодий алоқаллар тизимида у ёки бу мамлакат учун улар такдирини белгиловчи фактор сифатида гавдаланади. Фаол ишлаб чиқариш, инвестиция, савдо йўналишида ТМКлар улар учун катта кўмак бўлувчи дастак ролини бажаради. БМТ экспертлари таъкидлашича, дунё иқтисодий интеграциясига кўшилишда бу мамлакатлар учун ТМК ларнинг аҳамияти бекиёс.
ТМКлар айрим давлатлар анъаналарига буйсунмай у соҳага бостириб киради – деган эди БМТ эксперти ЮНКТАД яъни, БМТнинг савдо ва тараққиёт бўйича конференциясида. Дарҳакикат, ТМКларнинг фаолияти интеграциялашув, чегаралараро байналминаллик ва шулар орқали юқори фойдага эга бўлишдан иборат.
Ўз ўрнида ТМКлар ҳаракатининг жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатларда ҳам ижобий, ҳам салбий таъсирлари мавжуд. Бу борада мутахассислар қуйидагича фикрлайдилар:

  • давлатнинг сиёсий – иқтисодий муносабатига ТМКлар ўз фаолияти билан зид юради;

  • давлат қонунлари бузулади, қўл кучи трансфертер баҳосини номутаносиблаштиради. Ķатор мамлакатларда ташкил этилган ТМКлар шўъба компаниялари миллий қонунчиликларни писанд этмайди, аксинча мамлакат ичидаги солиқ муаммоларига ҳам салбий таъсир кўрсатади;

  • ривожланаётган мамлакатларда монополистик баҳо жорий этади, диктатурага хос шароит вужудга келтиради.

Хуллас, трасмиллий корпорациялар – бу анча мураккаб ва доимо халқаро хўжалик алоқалари тизимида ривожланиб борувчи хусусиятни талаб этувчи ҳамда доимий равишда халқаро назоратни, ўзлаштириб боришни ва эътиборни қаратишни талаб қиладиган уюшма, бирлашма ҳисобланади.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling