Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.§. Халқаро ишчи кучларини бошқариш
Янги саноатлашаётган мамлакатлар. Ишчи кучлар миграцияси асосан Жануби-шарқий Осиё (Малайзия, Жанубий Корея ва бошқ.) да кўпчиликни ташкил этади. Асосан иш мавсуми пайтларида бу ерга Мексикадан ва ривожланаётган Осиё мамлакатларидан ҳам иш излаб келувчиларнинг сони ортиб боради.
Жаҳонда ишчи кучларини ўзига жалб қилувчи марказлардан бири-Австралия саналади. Ҳар йили бу ерга 200 мингдан зиёд иммигрантлар ишлаш учун келишади. Ҳозирги кунда Евросиёда ишчи кучларини ўзига тортувчи янги марказ-Россия Федерацияси бўлиб колмокда. Бу ерда қонуний меҳнат қилаётган иммигрантларнинг умумий сони қарийиб бир миллион кишидан зиёдни ташкил этади. 4.§. Халқаро ишчи кучларини бошқариш Албатта, халқаро ишчи кучлари миграцияси кўп ҳолларда давлат ва давлатлараро бошқарувида маълум муаммоларни келтириб чиқаради. Бу масалага давлат аралашуви халқаро савдони бошқаришдан анча илгари халқаро меҳнат бозори ташкил этилгандаёқ амалга ошган эди. Чунки у мамлакатдан бу мамлакатга ўтган фуқаролар албатта бирор тушунмовчиликлар оқибатида муаммони юзага келтиради. Шу боис, XVIII асрдаёк давлат чегараларидан иммигрантларни ўтказмаслик бўйича қатъий қонун ишлаб чиқилган. Бунга яқин ўхшаш қонунлар XIX асрда ҳам кўпгина Европа мамлакатларида амал қилинган. Аммо ҳозирги кунда дунёнинг барча йирик мамлакатлари ўз ички меҳнат бозорларини тўлдириш, иқтисодини мустахкамлаш учун иммигрант ва эмигрантлар учун ҳамда уларни қонуний бошқариш учун тартиб-қоидалар ишлаб чиқиб, йўлларни очганлар. Кўпгина мамлакатларда миллий ҳокимиятлар миграция жараёнига фаол назар солаётирлар. Улар бошқараётган тартибларга кўра нафақат иммигрантларнинг умумий сони, касб-кори, ёши этиборга олинаётир, балки уларни шу ерга доимий келиб ишлашларини таминловчи қонун-қоидаларга ҳам амал қилинмокда. Ишчи кучлари импорт қилинаётгин мамлакатларда давлат миграцияси бошқаруви тизимида қўйидаги элементлар эътиборда бўлади: иммигрантлар учун юридик, сиёсий ва касбий қонунчиликларни жорий этиш; миллий иммиграция хизмати; миграция мавжуд бўлган давлатлар ўртасида келишувни амалга ошириш. Одатда давлвт бошқаруви бюджет бўйича молиялаштирилган ҳолатда хориж ишчи кучларини жалб этишга киришилади. Шунингдек, иммигрантнинг шартнома вақти тугагач ўз уйига қайтиши кафолатланади. Йирик ишчи кучлари миграциясидан фойдаланаётган мамлакатларда иммигрантлар билан яхши муносабатда бўлишадилар. Биринчидан, ишчининг мутахассислиги, билими, ёши, саломатлиги инобатга олиниб, уларга эркин ишлашлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдилар. Юқорида таъкидлаганимиздек, иш бўйича тузилган икки томонлама шартнома (контрактлар) муддати тугагач, унга маошидан ташқари моддий конпенсация ва унинг мамлакатига ҳам иммиграция ёрдами сифатида пул маблағи ўтказади. Иммиграцион сиёсат бевосита иммиграция миллий хизмати, яъни меҳнат вазирлиги, адлия ёки ички ишлар ҳодимларидан ташкил топган нуфузли хизмат орқали назорат қилинади. Бу орган ҳам федерал миграцияси хизмати сингари фаолият юритади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling