Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жаҳон пул бозори
- Жаҳон молия бозори
Халқаро молия-кредит бозори. Халқаро молия-кредит муносабатлари жаҳон кредитлаш ва молиялаш бозорининг имтиёзли капитал билан таъминлаш муносабатларини ўз ичига қамраб олади.
Халқаро кредит бозорида мамлакатлар ўртасидаги пул ҳаракатлари, қарзни тез қайтариш, узиш ва фоизлар тўловини вақтида тўлаш билан ўзига хос аҳамият касб этади. Халқаро кредит бозори-бу бозорнинг имтиёзли капитал берувчи қисми саналади. У ўзида қуйидаги жиҳатларни акс эттиради: Жаҳон пул бозори. Ķиска муддатли депозит-ссуда операцияларини бир кундан то бир йилгача кредит шаклида бериш; Жаҳон капитал бозори. У чет эл кредитларини ва еврокредитларни ўрта ва узоқ муддатга беради (1 йилдан 15 йилгача); Жаҳон молия бозори – бу бозор ссуда капитал берувчи субъектларнинг бир қисми бўлиб, эмиссияга учрамайдиган ва қимматбаҳо коғозлар олди-сотди операцияларини бажаришда тезкор фаолиятига эга бўлган бозорнинг бир қисми. Бу бозор миллий валюталарда халқаро ссуда капитали операцияларини ҳам бажарадики, бу байналминаллик жиҳатларини ҳам ривожлантиради. Жаҳон ссуда капитали сўнгги ўн йиллар ичида кескин ривожланди. У дунё хўжалигида турли компаниялар, банклар, валюта-кредит муассасаларини қисқа муддатли ссуда капиталлари билан таъминлаб, иқтисодий ҳаракатни кучайтираётир. Айтиш мумкинки, сўнгги юз йилликда дунё хўжалиги тараққиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлардаги ўзгариш саноат ривожланиши ва халқаро савдо фаолияти тараққий этгани каби халқаро молия-кредит муносабатлари ўсишига ҳам катта рақобат келтирди. XX асрнинг 50-йиллар охирига келиб халқаро молия-кредит бозори тараққиёти евробозор деб аталувчи жаҳон бозоридаги ссуда капитал жамғармасига эга молиявий таркибни юзага келтирди ва унинг фаолиятини авж олдирди. Евробозор – бу кредит ва заёмларни евровалюталар оркали валюта-кредит операцияларини амалга оширувчи бозор маконидир. Евровалюта эса бир қатор ривожланган мамлакатлар ўз чегарасидан ташқаридаги муомилада қарз ва ҳисоб-китоб ҳаракатларида, айниқса банклараро қарзлар ва трансмиллий корпорацияларни кредитлашда фойдаланиладиган валюта. Евробозорнинг ҳукуматлараро ва давлатлараро бозорларида қатнашишга ҳуқуқи йўқ. У бир неча мамлакатлардаги инвестор ва корхоналар учун кўпроқ хизмат қилади. Евробозордаги операциялар давлат валюта бошқаруви ва солиқ қонунчиликлари таъсирига тушмайди. Евробозорнинг фаол тараққиёти ўтган асрнинг 60-70 йилларига тўғри келади десак адашмаган бўламиз. Чунки 80-йиллар ва 90-йиллар бошига келиб у ўз фаолиятини бироз ўзгартирди. Масалан, 80-йиллар бошида қимматли қоғозлар бозорида кескин тараққиёт юзага келди. Натижада еврооблигация, евроакция, евровексел ва молиявий инновациялар салмоғи ортди. Евробозорнинг тараққий этиши бутун жаҳон кўлами бўйлаб эркин молия ресурсларини амалга тадбиқ этишга имконият яратди. Шунингдек, у корхоналарни ички бозор капиталларига эмас, балки Евробозорга мурожат этишни таклиф этди, токи улар молия ресурсларини оқилона тарзда жойлаштирсинлар. Евробозорлар бугунда барча йирик халқаро банклар, жаҳондаги барча молиявий марказлар ва валютани конвертация қилувчи молия муассасаларини ўзаро алоқаларига кириштирган. Евробозорнинг тараққий этгани янги халқаро молия марказлари (Сингапур, Гонгконг, Ķувайт, Кайман ороллари)нинг вужудга келишига омил бўлди. 1982 йил декабрда эса Нью-Йорк (АҚШ)да халқаро банк хизматларининг эркин ҳудуди ташкил этилди. 1980-йилларнинг охирида вужудга келган янги жаҳон молия маркази эндиликда бутун дунёдаги халқаро молия-кредит операцияларининг учдан бир қисмини амалга оширишни ташкил этмоқда. ,
Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling