Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet129/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Иқтисодий фаол аҳоли (ишчи кучи) – мавжуд товар ва хизматларни бажариш учун жалб этиладиган қўл кучи аҳолиси. Иқтисодий фаол аҳоли иқтисодиётда банд бўлган ва ишсиз бўлган ишчи кучларига нисбатан айтилади.
Иқтисодий айланма (оборот) – хўжалик соҳасида фойда ва харажат, пул-маблағ, ресурс ва маҳсулотларнинг ҳаракати.
Иқтисодий тараққиёт – кўп омилли жараён, эволюцион хўжалик механизми, иқтисодий тизимнинг юқори тасвири.
Иқтисодий ўсиш сифати – иқтисодий ўсишнинг умумлашган сифат характеристикаси, унинг қандай сарфлар билан таъминланган ва қандай иқтисодий-ижтимоий натижа берганлигини ифодалайди.
Ўтган асрнинг сўнгги йилларида иқтисодий ўсишнинг янги сифати пайдо бўлади. Бу маҳсулотларнинг инсон учун экологик тозалиги, яъни соғлигига зарар келтирмаслиги, ишлаб чиқаришнинг эса атроф-муҳитга зарар келтирмаслиги, экологик мувозанатни бузмаслигидан иборатдир.
Клерингтоварлар, қимматбаҳо қоғозлар ва хизматлар учун нақд пулсиз ҳисоб – китоб қилиш тизими. Бу тизим ўзаро талаблар ва мажбуриятларни бажарилишига асосланган. Айтиш мумкинки, клиринг ривожланаётган мамлакатларнинг айримларида валютани эркин конвертация қилиш борасида чегараланишларни келтириб чиқариши мумкин.
Компенсацион битим – узоқ муддатли ташқи савдо келишувлари шакли харидорга такдим этилган махсулот ёки кўрсатилиш лозим бўлган хизматнинг тўлов борасидаги енгиллиги.
Тажрибада кўринишича, томонларнинг аниқ келишувлари сўнггида рўйхатдаги товарларнинг сони ва баҳоси сифат даражаларига мос келиши шарт этиб белгиланган.
Конъюктура – айни пайтдаги иқтисодиётда кечаётган қандайдир ўзгаришлар ва объектив аҳволнинг ҳолати.
Купонли фойда келтирувчи федерал облигация заёмлари (ОФЗ) – Россия Федерациясининг давлат шаклидаги қимматли қоғози (заёми) бўлиб, у заёмни олган кишига ўз номинал қийматини сақлаган ҳолда фойда келтириши мумкин. Ютук чиқмаса унинг қиймати сакланади, ютуқ чиққанда эса аниқланган пул купон шаклида заём соҳибига берилади.
Лицензия – техникавий, иқтисодий, илмий янгиликлар эгасининг уларни ишлатиш учун берадиган рухсати. Давлат ёки корхона, ташкилотлар томонидан бирор иқтисодий фаолиятни бажаришга розилик бериш, ихтироларга, техник янгиликларга, ишлаб чиқариш тажрибаси, ишлаб чиқариш сирлари, тижорат ахборотларидан маълум вақтга фойдаланиш учун берилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling