Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet128/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Иш ташлаш (забастовка) – вақтинча ишлашдан тўхташ, яъни жойи ёки иш борасида бирор шароит яратилишини талаб қилиб, иш ташлаш.
Ишсизлик даражаси – иқтисодий фаол аҳолининг иш йўқлиги оқибатида улар сафининг кенгайиб бориши, ишсизлар сони ошиши.
Ишсизлик давомийлиги – аҳоли иқтисодий фаол қисмининг ўзига иш топа олмасдан қолиши, меҳнат резерв армиясига айланиб қолиши.
Иш билан бандлик тўғрисида маълумотлар манбаи аҳолини рўйхатга олиш ва давлат, корхона ва ташкилотларнинг ҳисоботидир. Меҳнатга яроқли аҳоли таркибида иш билан банд бўлганлар ҳиссаси меҳнат потенциаллидан фойдаланиш меъёрини характерлайди. Ишсизлик даражасини пасайтириш учун иш ўринларини яратиш, ишга тушириш аҳоли табиий ўсишидан орқада қолмаслик лозим.
Иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш – бозор-иқтисодиёти жараёнларида давлатга қарашли ташкилот ва жамоавий уюшма, корхоналар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиниши ва унга доир қонун-қоидаларни давлат томонидан бажарилишини таъминлаш.
Иммиграция – ишлаш учун бошқа мамлакатга кетган аҳоли.
Импорт – хориждан маҳсулот ва хизматларнинг келиши (шунингдек, капиталлар, технологиялар, қимматли қоғозлар ва бошқалар). Ички бозорда бу мамлакатлар товарларининг сотилиши.
Истеъмол баҳо индекси – бирор маҳсулот ёки хизматнинг истеъмолчи томонидан баркарор харид қилиш қобилиятига эгалик кўрсаткичи.
Иқтисодий фаолият билан шуғуланиш – фуқаронинг маълум даврда тақдирланиши учун меҳнат билан шуғуланиши ёки ўзича ўз фойдаси учун алоҳида шерикчилик асосида иш билан шуғулланиши. Мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир этувчи ҳар қандай фаолият билан шуғуланиш ва бунда ўзи пул топиши, аксинча давлатдан маош талаб қилмаслиги тушунилади.
Ишлаб чиқаришдаги маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми – ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналарнинг моддий манфаатдорлик ва хизматлар характеристикаси, мўлжалланган даврда нарх-наволарнинг ўсиш ҳисоб-китоби; тайёр маҳсулотлар, яримфабрикатлар, ишлаб чиқариш хизмати кўринишлари, сотиш ва капитал қурилишлар мажмуи. Бу даврда корхона мавжуд ишлаб чиқариш турларидан ташқари бошқа хил маҳсулотларни ҳам ишлаб чиқариши мумкин бўлади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling