Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Америка – Шимолий, Жанубий, Марказий Америка мамлакатлари, Кариб ҳавзаси худуди ва орол давлатлари; Осиё –Тинч океани
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Африка
Америка – Шимолий, Жанубий, Марказий Америка мамлакатлари, Кариб ҳавзаси худуди ва орол давлатлари;
Осиё –Тинч океани – Шарқий ва Жануби – Шарқий Осий, Австралия ва Океания; Африка – Африка мамлакатлари, Миср ва Ливиядан ташқари; Жанубий Осиё – Жанубий Осиё барча мамлакатлари; Яқин Шарқ – Ғарбий мамлакатлари ва Жануби – Ғарбий Осий, Миср ва Ливия. Деярли 62% халқаро туристик сафарлар дам олиш мақсадида амалга оширилади, ишга алоқадор туризм 20%, қолган 18% эса бошқа мақсадларга: танишлар, қаришдошларникига ташрифни, диний саёҳат (зиёрат, даволаниш ва ҳ.к.)ни ташкил қилади. 44%га яқин халқаро туристлар мўлжалланган манзилларга ҳаво транспортида, 42% - автойўл (автомашина ва автобус)ларда, 8% - денгиз ва ниҳоят 7% темирйўл орқали етиб келишади. 2020 йилгача бўлган даврда халқаро келишлар БТТ прогнозлари бўйича икки мартадан зиёдроққа кўпаяди. (2003 й. 694 млн. дан 2010 йилга 1 млрд. гача ва 2020 йилгача 1,56 млрд. гача). Бу ўртача ўсиш суръатларидан озгина кўп йилига 4% шу билан бирга йиллик ўсиш суръатлари Осиё – Тинч океани ҳудудида, Жанубий Осиё, Африка ва Ўрта Шарқ 5% ошади. Европа ва Америкада эса ўсиш кўрсаткичлари ўртачадан паст (тегишли равишда 3 ва 3,9%) бўлади. БТТ ва ЕИ комиссияси прогнозлари асосида туристик индустриянинг қуйидаги асосий ривожланиш тенденциялари ажратилади: узоқ масофага ҳудудлараро сафар улуши ортади (1995й. 17,9% ни ташкил этади, 2020 йилга бориб эса 24,2% гача кўпаяди). Бундай сафарларга кейинги ва тез нарх тушиши тенденцияси кузатилади, айниқса юқори тезликдаги авиатехника кенг тарқала бошлагач шундай бўлади; туризмда ташқи омиллар таъсири кучаяди; иқтисодий вазият, сиёсий, саёҳат хавфсизлиги даражаси; туризмга сезиларли таъсир ўтказади; компьютер резервация тизими, технологик тараққиёт авиаташиш такомиллашуви, электрон ахборот, коммуникацион тизим; ҳаво транспортидан фойдаланиш кенгаяди (қулай, тўғридан –тўғри рейслар сони кўпайиши натижасида); ҳамма турдаги саёҳатларга харажатлар, биринчи навбатда транспортга, оила бюджети бошқа статияларига қараганда тез кўпаяди (бугунги кунда ўртача класс оила бюджетида туризмга 8.12 ажратилаяпти. Бу овқат, кийим –кечак, мебелга ажратилган харажатлардан кўпдир ва фақат уй-жой харажатларидан кейин туради. Саёҳат тез-тез бўладиган бўлади, лекин давомийлиги камаяди. Саёҳатга ҳаражатлар янада сифатлироқ дам олиш эвазига ортади: бозор конъюктурасининг мавсумий ўзгариши яқин келажакда туризм индустрияси учун муаммо бўлмай қолади. Чунки маркетинг улардан қулай фойдаланиш имконини беради; бошқа ёш гуруҳларига нисбатан икки ёш гуруҳлар фаол саёҳат қиладилар: ёшлар ва кексалар; бозорнинг маркетинг сегментланиши ёрқинроқ акс этади. Таклифни ҳар бир гуруҳ эҳтиёжига қараб кўриш зарур бўлади; атроф –муҳит ҳолати туристларни жалб этишда асосий мустаҳкам омиллардан бири бўлади, айниқса қишлоқ ва қирғоқ бўйи районларда; туризмга талаб ўсишда давом этади, айниқса маданий диққатга сазовор жойларни кўриш, шунингдек фаол дам олишга талаб ошади. Собиқ СССРда халқаро туризм қатъий монополиялаштирилган озгинагина ташкилотлар доирасида давлат монополиясининг ташқи фаолиятига мувофиқ равишда шаклланганди. Кириш (хорижий) туризми «интурист» давлат ташкилоти орқалигина амалга ошириларди. Чиқиш эса туризм ва экскурсиялар бўйича марказий Совет томонидан бажариларди. Бу ташкилот ВЛКСМ МК ҳузуридаги «Спутник» ёшлар халқаро туризм Бюроси ва Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий совети ҳузурида ташкил этилган бўлиб, расман жамоат ташкилотлари тасарруфида ҳисобланарди. Фуқароларнинг халқаро сафарлари тез ўсиши 1980 й. иккинчи ярмига тўғри келди. Бу даврда асосий халқаро алмашинув СССР ва Марказий ҳамда Шарқий Европа мамлакатлари ўртасида амалга оширилди. СССР шароитида халқаро туризм максимал ҳажмига 1989 йилда эришилди (туристлар кириши – 2,3 млн. киши, чиқиши – 2,2 млн. киши). Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling