Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet35/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

3.§. Халқаро туризм

Туризм –халқаро хизматлар савдосида муҳим соҳалардан бири бўлиб, айни пайтда жаҳон иқтисодиётининг жадал суръатларда ўсаётган соҳалридан биридир. Бу соҳа бизнеснинг кўпроқ даромад келтирадиган турларидан. У йирик инвестицияларни жалб этади. Ўсиб бораётган бандликни таъминлайди. Даромад тушумини кўпайтиради ва шу жумладан мамлакатда давлат бюджети тушумини таъминлайди.


Туризм ўзида жаҳон иқтисодиётининг мураккаб ва ҳар томонлама соҳаларини мужассам этган ҳолда, бутун жаҳон хўжалигига сезиларли таъсир ўтказади. Туризм алохида мамлакатлар хўжалигига ҳам, худудларга ҳам бирдай тегишли. Айрим мамлакатларда туризм соҳаси валюта тушумларининг ягона манбаи ҳисобланади. Унинг шарофати билан иқтисодий тараққиёт юқори даражаси ва халқ турмуш фаровонлиги қўллаб –қувватланиб турилади. Туризм жаҳон хўжалигининг уч етакчи экспорт соҳалари қаторига кириб, у фақатгина нефт қазиб олиш ва автомобилсозлик саноатларидангина кейинги ўринни эгаллайди.
Ҳозирги пайтда туризм соҳаси улушига бутун жаҳон экспортининг 8%га яқини, жаҳон хизматлар савдосининг 30%, жаҳон ялпи маҳсулотининг 10,8%, жаҳон капитал қўйилмаларининг 9,4%, жаҳон истеъмолчилик харажатларининг 11%, бутун жаҳон солиқ тушумларининг 5% тўғри келди. Бундан ташқари, туризм соҳаси аҳолининг бандлигига катта таъсир ўтказмоқда. Мутахассислар баҳосича, ҳозирги замон туризми ва унинг билан боғлиқ бўлган соҳаларида жаҳондаги ҳар саккизинчи ходим банддир.
Жаҳоннинг кўпчилик давлатларида туризм ягона тизим сифатида ривожланиб бормоқда. Қайсиким у мазкур мамлакат ва унинг халқаро тарихи, диний, маънавий, маданий ҳамда урф-одатлари билан танишиш имкониятларини яратиб беради. Туризм мамлакатлар бюджетига салмоқли даромад келтиради. Шунингдек у жуда кўпчилик хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ жисмоний ва ҳуқуқий шахсларга ёрдам кўрсатади. Туризм соҳаси нафақат энг йирик, балки жаҳон иқтисодиётининг энг динамик ҳолда ривожланаётган секторларидан биридир. У тез суратларда ўсиши билан юз йилнинг иқтисодий феномени ҳодисаси сифатида тан олинган. ХХ асрнинг иккинчи ярми давомида халқаро туристлар сони салкам 28 мартага кўпайди, бу хизмат туридан тушган тушумлар эса 237 мартага ортди.
Бутун дунё бўйича туристик хизматларга ўсиб бораётган талаб энг аввало ижтимоий – иқтисодий сабаблар билан изоҳланади (умумий даромадлар ўсиши ва бўш вақт кўпайиши, ҳақ тўланадиган таътиллар муддати кўпайиши, пенсия таъминотининг етарли даражаси, оила таркибида болалар камайиши эвазига ўзгариши ва ҳ.к), шунингдек транспорт тараққиётидаги ўсиш, уни арзонлашиши ва ҳамманинг қурби етиши, валюта чекловларининг камайтирилиши ёки бекор қилиниши, виза режимини либераллаштирилиши кабилар.
Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби туризм ҳам халқаро, ҳам миллий тартибга солишнинг объекти ҳисобланади. Хукуматлараро туризмнинг ривожланишига жавоб берувчи етакчи ташкилот, БМТ бош ассамблеяси бутунжаҳон туристик ташкилоти (World Tourist Organisation, WTO- БТТ) ни тан олади. БТТ 1975 йилдан буён халқаро туристик ташкилот расмий иттифоқи меросхўри сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
БТТ аъзоликнинг қуйидаги категорияларини ўз ичига олади: 1) ҳақиқий аъзолар (Суверен давлатлар, шу жумладан, кўпчилик МДҲ мамлакатлари ва Россия); 2) ассоциялашган аъзолар (ўзининг ташқи сиёсатига мустақил масъул эмас ҳудудлар); ва 3) қўшилувчи аъзолар (ҳукуматлараро, нодавлат ва нотижорий ташкилотлар ва бирлашмалар, яъни соҳада фаолият кўрсатаётган, туризм учун қизиқиш билдираётган).
БТТ халқаро туризми ташкил қилиш бўйича бир қатор декларациялар ва бошқа хужжатлар қабул қилган, шу жумладан туризм бўйича Хартия ва турист хулқи Кодекси (1985й), статистик справочниклар ва прогнозлар нашр қилади, туристик бизнес учун маълумотлар ахборот банкини таклиф қилади. Унда халқаро туризм учун зарур бир қатор муҳим тушунчалар қайд этилган («туризм», «турист» сингари ва бошқа).
Туризм саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва яшаш жойидан ташқарига чиқиш ва фаол дам олишни белгилайди. Туризмда «турист» (ташриф буюрувчи) ва «экскурсиянт» тушунчалари ажратилади. Турист – бу ҳар қандай шахс, қайсиким бошқа давлат ҳудудида камида 24 соат қолади, лекин соғломлаштириш, билимни бойитиш, касбий – ишга доир, спорт, диний ва бошқа мақсадларда, вақтинча яшаётган мамлакатда шуғулланишсиз тўланадиган фаолиятда 1 йилдан ортиқ қолиш мумкин эмас. Анна шундай белгиланиш орқали туризм ва иқтисодий мигирация ўртасидаги чегара аниқлаб олинади. Халқаро битимлар бўйича турист мақоми саёҳатчи учун қатор имтиёзлар яратади, қайсиким, соддалаштирилган виза режими ва яшаш ҳамда транспорт хизматларидаги тўловларда чегирмага эга.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling