4.§. Хорижий инвестициялар билан корхоналарнинг ўсиш динамикаси
Мамлакатимиз иқтисодий қуд
ратини ошириш ва мустаҳкамлашда иқтисодиётга чет эл инвестицияларининг жалб этиш муҳим иқтисодий омиллардан ҳисобланади. Шунинг учун чет эл инвестициялари ҳажми йил сайин ошиб бораяпти. 2004 йилда Ўзбекистонда умумий 3090 корхона чет эл инвестицияси билан рўйхатга олинган бўлса, улардан 2497 таси қўшма корхоналардир.
Фақатгина 2003 йилда 262 та янги корхона рўйхатдан ўтди, бу 2002 йилга нисбатан 126 % ни ташкил қилади. Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларининг амалдаги сони 6,5 % ўсиши билан бирга, улар фаолияти тузилиши ҳам ўзгарди: тижорат ва савдо-воситачилик фаолияти соҳасида улуш қисқарди ва моддий ишлаб чиқариш соҳасида улуш кўпайди. Чет эл инвестицияси билан ишлаб турган корхонанинг 1307 таси (59,2 %) саноатда фаолият кўрсатаяпти. Улардан 21 % истеъмол товарлари ишлаб чиқариш билан шуғулланаяпти.
Агар 1995 йилда ишлаб чиқариш соҳасида чет эл инвестицияси билан 308 корхона банд бўлса, 2005 йил якунларига кўра, чет эл инвестицияси билан ишлаётган ишлаб чиқариш корхоналари сони 6 баробарга ошди.
Улар асосан машинасозлик ва металлни қайта ишлаш, автомабилсозлик, шунингдек озиқ-овқат, янги саноат, маҳаллий ресурсларни қайта ишловчи саҳаларга жалб этилмоқда.
Чет эл инвестицияси билан корхоналар ташқи савдо обороти доимий равишда ўсиб бормоқда ва 2005 йилда у 34 % га ўсди. Чет эл инвестициялари маҳсулотлари экспорти (ишлар, хизматлар) республика экспорти ҳажмида 15,1 % ни ташкил этди. Бутун чет эл инвестицияси экспорт ҳажмида: озиқ-овқат – 31,2 %, кимёвий маҳсулотлар – 41,4 %, энергия ташувчилар – 46,9%, машина ва ускуналар – 50 %, енгил саноат маҳсулотлари – 414,2 ни ташкил этди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда жаҳоннинг 80 мамлакати вакиллари инвесторлар ҳисобланади. Қўшма корхоналар ташкил этишда кўпроқ Туркия, Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Италия, МДҲ мамлакатларида – Россия, Украина, Қозоғистон ва бошқалар фаоллик кўрсатмоқдалар. Хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этилган янги хўжалик юритувчи субъектлар орасида 100 % ли чет эл капитали билан ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган корхоналар улуши ўсди. Бу уларнинг умумий сонида 1/5 ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |