Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet28/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Туризм потенциали. Ўзбекистон ўзининг Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа тарихий шаҳарлари, қадимий маданий, меъморчилик обидалари билан бутун дунёга танилган. Мамлакатимизда туризм инфратузилмаси яратилган. Бу келажакда республикада халқаро туризм соҳасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистоннинг туристик инфратузилмаси ҳар йили қарийиб 1,5 млн. атрофида туристларга хизмат кўрсатиш имкони бор.


2.§. Мамлакат иқтисодиёти тараққиётида хорижий
инвестицияларнинг роли

Юқорида санаб ўтилган барча турдаги ресурслар мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун фаолият соҳасини танлашига имкониятлар эшигини очади. Мустақиллик йилларида жалб қилинган инвестициялар ҳажми 14 млрд. доллардан ортиқ бўлсада, Ўзбекистон бозорларининг инвестицион сиғимида бир неча марта кўп суръатлар қўлга киритилди.


Кейинги йилларда мамлакатимизда хорижий инвестициялар билан бирга корхоналарнинг фаолияти соҳалари тузилиши ҳам ўзгармоқда. Ҳозирги вақтда 80% қўшма корхоналар ишлаб чиқариш соҳасида банд. Бунда қўшма фаолият бўйича хорижий ҳамкорлик бўлиб, «Бурсель» (Туркия), «Марубенти» (Япония), БРИ (АҚШ), «Голдтекс», «Виматекс», «Джаминолла» (Италия, тўқимачилик ва ипакчилик саноати), «Кнауф» (Германия), «Семар Интернешнл» (Италия, қурилиш материаллари), «Би Эс Ай Индустриз Инк», «АББ Луммус глобал», «Бейкер хьюз» (АҚШ), «Лукойл», «Газпром», «Нуритех» «Димм Билль Донн» (Россия), «Сафрегаз» (углеводород қазиб олиш ва разведка, Франция), «Ньюмонд Майнинг» (АҚШ), «Окус» (Буюк Британия), «Мультиплекс» (Австралия), «Бейтман» (Исроил, олтинкон қидирув), «Люфтганза» (Германия ҳаво кемалари таъмири), «Нестле» (Швейцария), «Манзини» (Италия, озиқ-овқат саноати), «Кейс Нью Холланд» (АҚШ, машинасозлик) ва бошқа компаниялар ҳисобланади.
2003 йилда инвестиция доирасида 2 млрд. доллар ҳажмида лойиҳалар амалга оширилди, уларнинг 80 % тўғридан-тўғри инвестициялар ва лойиҳаларни шартли молиялаштиришга жалб этилган маблағларга тўғри келади. Ўзбекистонда кўп укладли иқтисодиёт яратилиши кўп жиҳатдан давлат мулкини босқичма-босқич хусусийлаштиришга имкон берди. Натижада кейинги 10 йиллар ичида 130 минг давлат корхоналари мулкчилик шаклларини ўзгартирдилар. Мулкда давлат монополиясига барҳам бериш «Хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш тўғрисида» ги қонунда ўз аксини топди. Нодавлат корхоналарини кейинги шакллантириш масалалари «Хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида» ги қонунда белгилаб қўйилди.
Кейинги йилларда республика иқтисодиётнинг стратегик муҳим соҳаларида йирик лойиҳалар амалга оширилди. «Шўртан» газконденсати конида компрессор станцияси қурилди. «Шимолий Ўртабулоқ» конида янги қувват ишга туширилди. Фарғонада «Азот» кимё заводида янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. «Муринтов» карьерида тоғ ишларини тезлаштириш лойиҳаси, кўмир саноатини техник қуроллантириш биринчи босқичи, Самарқандда, «Президент Отель» қурилиш ниҳоясига етказилди. Тошкентда 4 та меҳмонхона комплекс реконструкция қилиниб, ишга туширилди. «ЎзДЭУ авто» заводида янги моделдаги автомобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Қўқон суперфосфат заводи реконструкцияси тўгалланди. «Сурхонтекстиль» қўшма корхонаси ташкил этилди. Тайёр ипак буюмлар ва ипак ип ишлаб чиқариш бўйича «Велайсилк» кўшма корхонаси, «Ишонч» АЖ қайта техник жиҳозланди. «Бестекс», «Балиқчи» ва «Ойим Текстиль» қўшма корхоналарида пахтадан газлама ва ип йигириш ишлаб чиқариш янги қувватлари ишга туширилди. 2005 йилда локализация дастури доирасида 158 та лойиҳа амалга оширилди, 145 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш локализациялаштирилди.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling