Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet27/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Илмий ва интеллектуал потенциал. Ўзбекистон юксак кадрлар потенциалига эга. Уларнинг асосини олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислар ташкил этади. Кадрларнинг ёрдами ва салоҳиятига таянилиб экспортбоп мураккаб машиналар, асбоб-ускуна ва буюмлар ишлаб чиқариш соҳасида миллий саноат тармоқлари тез суръатларда тараққий эта бошлади.
Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида илмий салоҳияти бўйича етакчи давлат ҳисобланади. Республика қуёш физикаси, зилзилага бардошли иншоотлар, машинасозликда лазердан фойдаланиш, пахта нави ва генетикаси, қоракўлчилик, ўсимликлар кимёвий моддалари ва бошқа қатор соҳаларда ҳам ноёб ютуқларга эришаяпти.
Республикада бугунги кунда 9700 дан зиёд умум таълим мактаблари, 533 касб-ҳунар коллежлари, 55 та академик лицейлар ва 65 та олий ўқув юртлари-университетлар, институтлар ишлаб турибди. Ўзбекистон республикаси аҳолиси ёппасига саводхон мамлакат ҳисобланади.
Транспорт инфрастузилмаси. Қулай иқтисодий географик ўринда жойлашиш ва тараққий этган траспорт инфратузмалари Марказий Осиё, Якин Шарқ ҳамда МДҲ мамлакатлари бозорларига чиқиш учун имкон беради. Ўзбекистонда барча турдаги транспорт воситаларининг республика ҳудудидан ташқарига чиқиш учун кенг йўллар тармоғи яратилган. Ўзбекистон темир йўллар ва автомобил йўллари тармоғи анча зич жойлашгани билан Марказий Осиёда олдинги ўринда туради. Республика ғарбдан шарққа, жанубдан шимолга олиб борувчи йўлларда экспорт-импорт юкларини манзилга етказишда 10 та транспорт каридори ва транзит йўналишларидан фойдаланилади. Йўллар тармоғи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида табиий ресурслар, қазилма бойликларидан (комплекс) фойдаланиш, халқ хўжалиги тармоқларини ҳамма жойларда юқори даражада ривожлантириш имконини беради.
Шуни қайд қилиш жоизки, Қамчик давонида тоннел қурилиши янги автомобил йўллари қуриш ва реконструкция қилиш орқали бугун Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва туманлари ишончли транспорт тармоғи билан уланган ва бу республикани ижтимоий-иқтисодий ривожланишга жуда катта ёрдам берётир.
Замонавий бозор инфратузилмалар тармоғи. Ўзбекистонда мустақилликнинг биринчи йилларидаёқ товар-хом ашё биржаси, республика кўчмас мулк фонд биржаси, товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар республика палатаси, бизнес фонд, республика «Мадад» суғурта агентлиги, тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи «Тадбиркорбанк», деҳқонлар учун «Пахтабанк», «Ғаллабанк», «Заминбанк» каби ижтимоий-молиявий ва иқтисодий ташкилотлар ташкил этилган эди. Улар билан бир қаторда кўчмас мулк ва инвестициялар соҳаси бўйича махсус Агентлик ва бошқалар ҳам фаолият кўрсата бошлади. Республикадаги барча тижорат банклари замонавий техникалар (компьютерлар) билан таъминланган, ягона алоқа тармоғига бирлаштирилган ва ишончли ҳимоя воситалари билан муҳофаза қилинган. Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлари бўлган мамлакатлар етакчи банклари билан ҳам корреспондентлик муносабатлари ўрнатилган.
Мустақиллик йилларида Республикада телекоммуникация ва ахборот технологияси соҳаси жадал тараққий эта бошлади ва коммуникацияли алоқа тизими яратилди. Бу эса мамлакатимизнинг исталган нуқтаси билан тезкор бағланиш имконини туғдиради. Бугунги кунда республика шаҳарларининг телекоммуникация рақамли тармоқлари билан қамраб олишнинг даражаси қарийиб 90 % дан ошди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling